Ибтидоий жамият тарихи (Жаҳон тарихи)


Download 1 Mb.
bet27/57
Sana22.02.2023
Hajmi1 Mb.
#1220168
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   57
Bog'liq
I J T kitob

4. Маънавий маданият
Ҳозирги замон одамининг шаклланиш жараёнининг поёнига етиши, ижтимоий уруғчилик тузумининг вужудга келиши нафақат ижтимоий ҳаётда, балки ибтидоий одамзоднинг ижтимоий ва маънавий дунёсида ҳам муайян ўзгаришларга олиб келди. Жумладан, илк уруғ жамоалари даврида маданият ҳамон ожиз ривожланган бўлса-да, тил, одамлар билимининг ошиб бориши, санъатнинг вужудга келиши муҳим маънавий ўзгаришлардан саналарди. Ишлаб чиқариш кучларининг доимий ривожланиши туфайли тил ва нутқ бирлиги ҳам ривожланиб борган. Агар палеолит даврида, яъни илк уруғдошлик босқичида одамлар бир неча сўзларни билиш билан чегараланган бўлса, уруғ жамоаларининг ривожланган босқичига келиб, бу жараён анча тараққий қилган. Масалан, австралиялик аборагенлар 10 минг сўзни билишганлар. Шунингдек, бу аҳоли қатор дарахтларнинг, ҳайвонот дунёсининг, ўсимликларнинг, балиқларнинг ном сўзларини билишган.
Тилнинг ривожланиши билан ахборотларнинг кўпая бориши юз беради. Тилнинг ривожланиши ибтидоий одамларнинг ишлаб чиқаришдаги фаолиятлари билан боғлиқ. Ишлаб чиқариш қанчалик тез ривожланса тил бирлиги, нутқ ҳам шунча тез ривожланади ва тил бойлиги орта боради. Бу жараён билимларнинг тўпланишига асос бўлган. Одамлар аста-секин табиат ҳақидаги билимларни, ўзларини ўраб олган муҳит, оламда кечаётган турли ҳодисаларнинг сирларини англай бошлайдилар. Масалан, австралиялик аборагенлардан бушменлар, оловли ерликлар ва бошқалар амалий география, ботаника, зоология, минералогия, метрология тушунчаларидан хабардор бўлганлар. Улар ҳатто ўзларини озиқа билан таъминлайдиган яйловлар топографиясини ҳам яхши билишганлар. Узоқ масофаларга бориб келиш географиясини яхши билишганлар. Сайёралар ёрдамида узоқ ўлкаларга сайр – юриш қилишни пухта эгаллашганлар.
Ибтидоий даврнинг илк босқичларида тиббиёт, формакология, токикология ҳақидаги тушунча бойиб борган. Ибтидоий одамлар синган суякларни, жойидан чиққан қўл, оёқ каби жароҳатларни даволаш тажрибасига эга бўлишади. Улар жароҳатларни, оғриган тишни олиб ташлаш ва шу каби бошқа жарроҳлик амалиётлари билан таниш бўлганлар. Мезолит давридан бошлаб бош чаноқни очиб кўриш, жароҳатланган бармоқларни кесиб ташлаш, даволаш амалиётларини эгаллашган. Илон заҳри билан заҳарланган одамларга тиббий ёрдами кўрсатишни яхши билишганлар. Улар қайси ўсимлик қанақа касалга даво бўлишини амалиётда билишганлар. Шу асосда аста-секин арифметик ҳисоблаш пайдо бўлади. Ёзув ибтидоийликнинг илк, ўрта босқичларида ҳали йўқ эди. Австралиялик аборагенларнинг пиктографик белгилардан фойдаланганлигини кузатиш мумкин эди. Пиктография эса суратлар орқали муайян воқеани тушунтириш билан боғлиқ эди. Пиктограф билан санъатнинг келиб чиқиши ўзаро боғлиқ эди. Суратларни қоя тошларига солиш муайян даражада кишидан фикрлашни талаб қиларди.
Санъат маънавий маданиятнинг инъикоси сифатида анча эрта уруғ жамоаларнинг ривожланиши билан боғлиқ ҳолда юзага келган эди. Санъатнинг келиб чиқиши генетик жиҳатдан ибтидоий одамзоднинг меҳнат фаолияти билан боғлиқ бўлган. Санъат жамоатчилик тажрибаларини тасвирлаш билан боғлиқ эди. Археологик ёдгорликларни ўрганиш жараёнида илк уруғ жамоалари даврига оид тасвирий санъат топилмалари Археологик ёдгорликларни ўрганиш жараёнида кузатилган. Жумладан, ориньяк, соютри даврида аёлларнинг қиёфаси тасвирланган кўпгина ҳайкалчаларнинг топилиши бундан гувоҳлик беради. Шу билан бир қаторда график ва тасвирий санъат вужудга келади. Ҳайвонларнинг, одамларнинг сурат-тасвирларини солиш кенг тус олади. Шу тарзда ҳарбий юришлар, рақс, диний сиғиниш билан боғлиқ тасвирий суратлар вужудга келади. (Расм-32, 33)
Санъатнинг бошқа турларининг пайдо бўлишини этнографик манбалар асосида кузатиш мумкин. Оғзаки санъатда, аввало, одамзод ўтмиши, айрим қаҳрамонлар ҳақидаги ҳикоялар вужудга келган. Шу билан бирга табиат ҳодисалари, уларнинг келиб чиқиши ҳақида оғзаки эртаклар кенг тус олади. Кейинчалик бунга турли эртаклар билан мусиқа вужудга келади. Мусиқа вокал ёки асбобсозлар билан пайдо бўлган дейин мумкин. Бу ҳодисалар ер юзининг барча ҳудудларида бир зайлда содир бўлмаган. Масалан, оловли ерда яшовчилар ва ведда қабилалар ҳаётида ҳамон бундай санъат намуналари номаълум эди. Умуман қаралганда, мусиқа асбоблари анча эрта пайдо бўлган. Масалан, иккала таёқни бир-бирига уриб, овоз чиқариш, қасноққа ҳайвон терилари қоплаб, баланд овоз берадиган мусиқа асбобларини ўйлаб топиш ва фойдаланиш кенг тус олган. Ўсимлик, жумладан, қамиш пояларидан, ҳайвон ва паррандалар суякларидан най сингари асбоблардан фойдаланиш сўнгги палеолит давридан маълум. Бундан ташқари, мадлен даврига доир суратларда рақсга тушган одамлар тасвири учрайди. Рақс санъати ибтидоий одамларнинг ҳаётида кенг қўлланилган. Айниқса, хурсандчилик билан боғлиқ урф-одатларни кузатишда, ҳарбий ғалабаларда мусиқа билан рақсларга тушиш кенг тус олган. (Расм-34)
Шундай қилиб, илк уруғчилик даврида маънавий маданият билан боғлиқ реал дунёқараш шаклланиб боради. Тўғри, ҳали бу элементлар унчалик даражада ривожланмаган эди. Ибтидоий даврнинг илк уруғ жамоалар даврида ҳали одамлар табиатда содир бўлаётган ҳодисаларнинг реал воқелигини тушуниб етмаган. Шуни алоҳида қайд этиш ўринлики, илк уруғ жамоалари даврига қараганда уруғдошлик жамоаларида дунёни тушуниш анча ривож топган. Шунга қарамасдан, одамларда дунё воқеаларининг асл пайдо бўлишини англашда фикрлаш етишмасди.
Шундай қилиб, рационал тушунчалар билан бир қаторда дин ва диний қарашлар вужудга келди. Бу воқеа, аввало, дунё воқеаларини фантастик тасаввур қилишдан бошланган, яъни ҳали «ёввойи» одамларнинг табиат билан қарши курашишда кучсизлигидан келиб чиққан. Тўғри, одамзод ўз тараққиёт йўлида табиат ҳодисаларини аста-секин тушуниб борди, лекин бундай ҳодисаларнинг келиб чиқиш сабабларини билишда ожизлик қиларди. Табиат олдидаги кучсизлиги турли маънавий тасаввурларнинг келиб чиқишига олиб келди. Шундай қилиб, турли фантастик тасаввурлар, жумладан, тотемистик, фетишистик, анимистик ва магия каби тушунчалар ва дунёқарашлар вужудга келди.

Download 1 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   57




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling