Ибтидоий жамият тарихи (Жаҳон тарихи)


Уруғ-қабила ташкилоти ва ҳукмронликнинг


Download 1 Mb.
bet26/57
Sana22.02.2023
Hajmi1 Mb.
#1220168
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   57
Bog'liq
I J T kitob

3. Уруғ-қабила ташкилоти ва ҳукмронликнинг
ташкил топиши
Ибтидоий жамиятда дуал экзогамиянинг вужудга келиши мустаҳкам ижтимоий тизимнинг барпо бўлишига олиб келди. Аввалгига нисбатан ҳали тўла шаклланмаган илк уруғ ўрнига ўз навбатида муайян даражада мустаҳкам уруғ жамоаси пайдо бўлди. Шу билан бирга ибтидоий жамиятда янада мураккаброқ структура вужудга келди, яъни икки экзогам уруғдан янги ижтимоий тузумнинг ҳосиласи – қабила ташкил топди.
Дастлабки вақтларда қабила ягона бирикма эмас эди. Қабилага тегишли уруғ жамоаси ичида ҳали мустаҳкам бирлик йўқ эди. Бироқ аста-секин алоқа кучаяди ва мураккаблаша боради. Ўзаро никоҳ билан боғлиқ алоқалар кучая боради, хўжалик соҳасида бирдамлик оша боради, маданий алоқалар мустаҳкамлана боради, тил бирлиги такомиллаша боради. Бу воқеалар ҳақида археология маълумотлари ҳам қизиқарлидир. Масалан, мезолит даврига келиб локал, яъни маҳаллий маданиятлар вужудга келади. Бу маҳаллий маданият бир неча манзилгоҳларни ўз ичига олган бўлиб, бу маконларда яшаган уруғ-жамоалар аста-секин бирлаша бориб, бирмунча кенгроқ коллективлар асосида қабила ташкил топади. Бироқ этнографик маълумотларнинг гувоҳлик беришича, қабилалар асосан этник бирлашмалар бўлиб, бу ҳолат синфий ёки давлатнинг ташкил бўлгунга қадарги бирлашмалар эди. Бошқача қилиб айтганда, қабила ўз номига, ўз ҳудудига, ўз тил шевасига ва ўзининг маданий турмуш хусусиятларига эга бўлиши билан бир вақтда уларда ҳали қабилани ўз-ўзи бошқариш, қабила кенгаши, доҳийси ва шу каби қабила тузуми йўқ эди. Демакки, уруғ-қабила ташкилотининг илк босқичларида ҳали асосий, ҳал қилувчи рол уруғ-жамоа ихтиёрида эди. Уруғ ибтидоий жамоа демократияси асосида бошқариларди. Унинг олий органи кенгаш ҳисобланиб, унга барча вояга етган қавм-қариндошлар кирарди ва у хўжалик, жамоатчилик мафкуравий масалаларни ҳал қиларди. Шунинг билан бирга кенгашда вояга етган тажрибали, ақли расо одамлар орасидан бирмунча таъсирчан, обрў-эътиборга эга эрлар ёки аёлларнинг бири бошлиқ қилиб сайлаб қўйиларди. Бошлиқ қариндошларнинг ишлаб чиқариш фаолиятига етакчилик қиларди, ҳар хил удум – урф-одатларнинг ўтказилиши, вужудга келган тортишув – келишмовчиликни яраштирарди, заруриятга қараб, ҳарбий юришларда, тўқнашувларда саркардалик қиларди. Бундай кишилар қавм-қариндошлар орасида катта обрў-эътиборга сазавор эдилар. Шу боисдан ҳам у шахс ҳақиқий ҳукумронлик вазифасини бажарарди. Ҳукмрон бошлиқ барча уруғ-жамоаларга баравар муносабатда бўлиши лозим эди. Бошлиқ уруғлар манфаатларини ҳимоя қиларди. Уруғлар ўртасидаги барча келишмовчиликлар кенгаш орқали ҳал қилинарди. Жамоатчилик интизом қаттиқ назорат қилинарди. Бундай тамойиллар, тарбиявий удумлар авлоддан авлодга етказиларда. Ўша тараққиёт замонларда ҳали одамлар орасида ҳайвонот дунёсига хос интизомсизликлар бўлиб турган. Бундай кезларда тартиббузарларга нафақат насиҳат, балки бундай қоидабузарларга нисбатан кескин мажбурий чоралар ҳам кўриларди, яъни ўлим жазоси, шунингдек, қавм-қариндошлар коллективидан чиқариб, ҳайдаб юбориш чоралари кўриларди. Шундай қилиб, барча баравар бўлишига эътибор қаратиларди. Уруғдошлар ўртасида бирининг манфаати устун, бошқасиники кам каби ҳолатларга йўл қўйилмасди. Ижтимоий ҳаётни тартибга солиб турувчи бу нормалар ҳали ибтидоий уруғдошлик манфаатларига хос бўлиб, синфий жамиятга хос якка ҳукмронлик вужудга келмаган эди. Ибтидоий даврнинг ушбу босқичидаги нормалар синфий жамиятда вужудга келган қонун-қоидалардан йироқ бўлса-да, бирлашишга даъво қилинган ҳокимиятдан иборат бўлиб, бу вақтда ҳали қоидалар дифференциялашмаган эди. Шунинг учун ҳам бу давр мононорма (лот. битта қоида) деб аталиб, тарихга кирди.
Уруғчилик жамоасида ҳокимият кейинчалик синфий жамиятда вужудга келган синфий мажбурлаш тизими – давлатнинг ташкил топишидан кескин фарқ қиларди. Хуллас, ҳали бу вақтда эксплуатация асосида жамиятни бошқариш ва синф, давлатчилик вужудга келмаган эди.

Download 1 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   57




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling