Ибтидоий жамият тарихи (Жаҳон тарихи)


Уруғ-қабила ташкилоти ва ҳокимиятнинг ташкил бўлиши


Download 1 Mb.
bet34/57
Sana22.02.2023
Hajmi1 Mb.
#1220168
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   57
Bog'liq
I J T kitob

6. Уруғ-қабила ташкилоти ва ҳокимиятнинг ташкил бўлиши
Уруғ-жамоатчилик тузумининг ривожланиши келажакда уруғ-қабилалар ташкилотининг вужудга келишига олиб келди. Унинг муайян намунасини Морганнинг ирокез-сенеки ташкилоти қабилаларини ўрганишда кузатиш мумкин бўлди. Уларда 8 та уруғ гуруҳли икки фратириядан иборат бўлиб, улар биргаликда битта қабилани ташкил қиларди. Масалан, битта фратирия уруғлари айиқ, бўри, тошбақа, бобр номлари билан аталиб, асосий уруғ номи айиқ эди. Иккинчи фратирия уруғлари буғу, қулон, тулки, жайрон номлари билан аталиб, фратириянинг номи буғу деб аталган.
Уруғ, фратирия ва қабила қуйидаги асосий белгилари билан характерланади. Уруғ аёл томонидан қон-қардош коллектив, юқори сатрларда айтилганидек, умумий манфаат ва ўзаро ёрдамлашишдан иборат эди. Уруғ аъзолари бир-бирини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаб турар ва ҳимоя қиларди. Масалан, қонга қон, жонга жон орқали ўчини олишда ва моддий томондан бу келишмовчиликни яраштиришда ёрдамлашиш шулар жумласидан ҳисобланади. Уруғ ўзининг муайян тотемига эга бўлиб, у ўзининг аввалги уруғдошларининг номи билан аталарди. Масалан, турна номидаги уруғдан туғилган бола ҳавода учиб келаётган бургутнинг порлаб турган кўзи номи билан аталарди. Уруғ бошқа уруғ ва қабила болаларини ўғил қилиб олишга ҳаққи бор эди. Бундай вақтда бола она уй жамоаси – овагир томонидан тарбияланарди. Уруғ ўз кенгашига эга бўлиб, уннинг таркиби ёши етган барча аъзолардан иборат бўлиб, кенгаш йиғилишида барча хўжалик, ижтимоий ва мафкуравий ҳаёт масалалари ечиларди. Шунингдек, кенгаш барчани ўзларининг кекса «сахем» ва бир неча доҳийларининг, йўлбошчиларининг, ҳарбий саркардаларнинг топшириғини бажаришга чорларди. Ҳар бир уруғ ўзининг бошқа-бошқа қабристонига эга эди. Уруғнинг муҳим белгиси уруғ экзогамияси удуми ҳисобланарди.
Фратирия, юқорида айтилганидек, бирламчи уруғдан иборат бўлиб, аста-секинлик билан ривожланиш давомида бир неча қиз уруғ томонидан бирлашган уруғлар эди. Аммо бирламчи уруғ ажралишгани билан ўзининг аввалги бирлигини сақлаб қолган. Сенеки қабилаларида фратирия экзогамияси сақланиб қолган бўлиб, фақат кейинчалик алоҳида экзогам уруғларга алмашган. Уруғлар ўз фратириясини «ака-укалар» деб биларди. Қарама-қарши фратирияликлар «амакилар» ҳисобланарди. Ҳар бир фратирия аъзолари хайрихоҳлик билан яшарди. Бир-бирини қўллаб-қувватлашарди. Мабодо, бирор ўлим юз берса, фратириялараро фикрлар тўғри келмасдан қолса, янги қабила бошлиғини ёки ҳарбий саркардани сайлаш учун оммавий тўп ўйини ўтказиларди. Ҳар бир фратирияга қарашли уруғнинг сахеми бўларди ва фратирия ўз кенгашини чақирарди ва бу кенгаш қабила кенгаши билан бирга ўтказилиб, бирга ҳаракат қилинарди. Фратирия ўзининг диний фолбинлари ва табибларига эга эди. Ҳар бир урф-одат дўстлик тарзида тантанали ўтказиларди. Эҳтимол, фратирия алоҳида ҳарбий бирлик бўлиши ҳам мумкин. Бироқ фратирияда доимий ташкил этилган уруғ – ака-укачилик ташкилоти йўқ эди. Бундай ташкилот қабила эди. Ирокезлар, австралиялик қабилалар умумий фойдаланиладиган ҳудуд ва тил диалектига эга эди. Қабила сахемлар таркибидан иборат кенгашга эга бўлиб, тегишли уруғлар унга тааллуқли эди. Кенгашнинг асосий вазифаси қабила манфаатини кўзлаш эди. Кенгаш уруғ оқсоқолининг, доҳийсининг ва агар зарур бўлса уруғ талабини рад қилиши мумкин эди. У гуруҳлараро норозиликни ва бошқа қабилалар билан алоқани яхшилашга эътибор қаратарди. Элчиларни юбориш ва қабул қилиш ишларини олиб борарди. Уруш эълон қилиш, тинчлик сулҳини тузиш ишларини бажарарди. Йирик уруш тўқнашувларда алоҳида отрядларнинг ҳарбий ҳаракатини назорат қиларди. Кенгаш муҳим масалалар бўлмаса, тез-тез йиғилмас эди. Кенгаш йиғилмаган вақтларда қабила умумий раҳбарликдан маҳрум эди. Шунинг учун ҳам ирокез қабилаларида бирор-бир сахемлардан бошлиқ қилиб сайлаб қўйиларди ва у кенгашнинг доимий вакили ҳисобланарди. Бироқ унинг ҳуқуқи унча катта эмас эди. Чунки унинг қарори қабила кенгашида тасдиқланиши керак эди.
Ҳамма ҳокимиятнинг асосини ибтидоий демократия ташкил қиларди. Ҳар бир қабила аъзоси ўз фикрини ҳам уруғда, ҳам қабила кенгаши миқёсида эркин айтиши мумкин эди. Оқсоқоллар ва ҳарбий доҳийлар ўз вазифасини уруғ ва қабила манфаатидан келиб чиққан ҳолда бажарарди. Шу билан бирга улар ижтимоий ишлаб чиқаришда иштирок этар, лекин уларга совғалар ва зиёд нарсаларни қабул қилиш, ўз манфаати учун ишлаб бериш кабилар ман этилганди. Агар оқсоқол ёки доҳий бирор нотўғри қилмиш қилса, уруғдошлар уларга танбеҳ берарди, агар бу ҳам ёрдам бермаса, улар ўз вазифаларидан супириб ташланарди. Бу уруғ-қабила ўз-ўзини бошқариш демократиясида аёллар ҳукмрон эди. Улар нафақат она уй жамоасини аввалги вақтлардагидек бошқарарди. Шунингдек, улар уруғ бошлиғи ҳам ҳисобланарди. Масалан, грун қабиласида ҳар бир уруғ 4 та аёл ва 1 та эркак томонидан бошқариларди. Қабила кенгашининг 5 дан 4 қисмини ҳам уларда аёллар ташкил қиларди. Умуман қаралганда, ирокезларда доҳийларни сайлаб қўйиш ҳам аёллар қўлида эди. Хуллас, қабила уруғ-жамоалардан сўнг ташкил топган кенг ижтимоий ячейка эди. Уруғлар бирлашмасидан ташкил топган қабила муайян мустаҳкам ташкилот бўлиб, ибтидоий одамларни табиат инжиқликларидан асрашда муҳим ўрин тутарди. Шунга қарамасдан, ибтидоий жамият жамоаларида шахсий ташаббус бўғиқ ҳолда турарди.

Download 1 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   57




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling