Ибтидоий жамият тарихи (Жаҳон тарихи)


VII БОБ ИБТИДОИЙ ЖАМИЯТНИНГ ЕМИРИЛИШИ


Download 1 Mb.
bet36/57
Sana22.02.2023
Hajmi1 Mb.
#1220168
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   57
Bog'liq
I J T kitob

VII БОБ
ИБТИДОИЙ ЖАМИЯТНИНГ ЕМИРИЛИШИ
1. Ибтидоий жамиятнинг емирилиш омиллари
Ишлаб чиқаришнинг доимий равишда ўсиб бориши зиёд маҳсулотларнинг пайдо бўлишига ва бу жараённинг тобора тараққиёти одамни одам томонидан эксплуатация қилишга, охир-оқибатда, ибтидоий жамиятнинг емирилишига замин яратди. Ишлаб чиқаришнинг тараққиёти ўзлаштирувчи хўжаликдан ишлаб чиқариш иқтисодиётига ўтиш жараёни зиёд маҳсулотларнинг пайдо бўлишига олиб келди. Ихтисослашган хўжаликларнинг ривожланиши қўшимча қийматни келтириб чиқарди. Бинобарин, ўзлаштирувчи хўжалик қанчалик кенг тарқалмасин, заруриятдан зиёд маҳсулот ишлаб чиқарилмаган. Ишлаб чиқариш хўжалигининг ихтисослашган асосда ривожланиши зиёд маҳсулотларниг доимий пайдо бўлишига олиб келди ва қўшимча қиймат вужудга келди. Бу жараённинг доимий ривожланиб бориши эксплуатацияни келтириб чиқарди. Шу боисдан ҳам бундай тараққиёт жараёнини вужудга келишида ишлаб чиқарувчи кучларнинг тобора ривожланиши ётади. Қўшимча қийматнинг генезисини, яъни келиб чиқиш илдизларини ишлаб чиқариш кучларининг тараққиётидан излаш керак.
Хуллас, жамоа уруғчилик тузумининг емирилишига, аввало, тобора ўсиб келаётган ишлаб чиқариш кучларининг ривожланиши асос бўлди. Бу жабҳада асосий ютуқ ишлаб чиқариш хўжалигининг ривожланиши бўлди. Бу жараён доимий зиёд маҳсулотларнинг пайдо бўлишига ва қўшимча қийматни келтириб чиқаришга олиб келди. Тўғри, айрим қолоқ қабилалар ихтиёрида зиёд маҳсулотлар ҳам пайдо бўлган. Масалан, Шимолий Америкада яшовчи ҳиндларда, Шимолий Сибирлик алеутларда шундай аҳвол юзага келган. Лекин улар фақат денгиз ва океан балиқчилигида шундай ютуқларга эришган. Бироқ бу овчилик хўжалиги умумий миқёсдаги аҳволни ўзгартирмаган.
Ибтидоий жамиятнинг емирилиш тарихида неолит инқилоби ҳам бўлиб ўтган. Бу давр жамоалари ҳам муайян ютуқларга эришган, лекин улар тош ва суяк қуроллардан ишлаб чиқариш иқтисодини юзага келтира олмаган. Деҳқончилик ва чорвачилик ихтисослашган хўжаликларининг пайдо бўлиши ҳам ибтидоий уруғчилик жамоалари тузумининг емирилишида муайян туртки бўлди. Бироқ бундай турмуш тарзининг вужудга келиши жуда узоқ вақтни талаб қиларди. Жумладан, одамларда муайян билим, юқори меҳнат тажрибаси, аҳолининг кўпайиши, ибтидоий коллективлар психологиясининг ўзгариб бориши каби жараёнлар унинг юзага келиши керак бўларди. Бу айтилган ҳаракатларнинг ривожи ишлаб чиқарувчи кучларнинг галма-гал такомиллашувига олиб келарди. Ишлаб чиқариш кучларнинг ривожланишида меҳнат қуролларининг такомиллаша бориши муҳим рол ўйнади. Бу борада айрим қабилаларда металл заҳираларидан фойдаланишга ўтиш иқтисодий аҳволни ўзгаришга олиб келди. Металлургиянинг ривожланиши ер юзининг кўпгина қабилаларининг турмуш тарзини ларзага келтирди. Ишлаб чиқариш иқтисодининг реал ривож топишига металлдан ишлаб чиқилган меҳнат қуролларининг тараққиёти муҳим аҳамиятга эга бўлган ҳолда, бу жараён меҳнат унумдорлигининг бир неча баробар оширилишига олиб келди. Ана шу пойдевор асосида иқтисодий, ижтимоий, маданий ва мафкуравий ўзгаришлар юз берди ва инсоният тарихи янги шаклга эга бўлди.

Download 1 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   57




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling