Ибтидоий жамият тарихи (Жаҳон тарихи)


III БОБ ОДАМЗОД ЖАМОАСИНИНГ ТАШКИЛ ТОПИШИ


Download 0.99 Mb.
bet11/57
Sana31.12.2022
Hajmi0.99 Mb.
#1073641
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   57
Bog'liq
11 Darslik (Ibtidoiy jamiyat tarixi-Djurakulov M)

III БОБ
ОДАМЗОД ЖАМОАСИНИНГ ТАШКИЛ ТОПИШИ
1. Ибтидоий одамзод тўдаси
Инсониятнинг дастлабки ўтмиш тарихини тиклаш жуда мураккаб масала. Бу давр тарихини манбалар асосида қиёсий тасаввур қилиш мумкин. Нафақат археология, шунингдек, аввало этнография, антропология, геология фанларининг берган маълумотларини қиёсий солиштирув асосида ўрганиш ибтидоий жамият тарихини илмий тасаввур қилишда муҳим аҳамиятга эга.
Юқори сатрларда айтилганидек, одамзод жамиятининг бошланғич шакли «ибтидоий одамзод тўдаси» даври деб аталади. Тўғри, бундай деб аталиши ҳақида ҳам олимлар орасида ҳар хил дунёқараш мавжуд. Шунга қарамасдан, биз ушбу ишимизда «ибтидоий одамзод тўдаси» ҳақида фикр юритамиз. Ибтидоий тўда даврининг бошланғич чегараси хронологик жиҳатдан одамзоднинг ҳайвонот дунёсидан ажралиб чиқиб, меҳнат фаолиятининг бошланиши босқичини ўз ичига олади. Шуни алоҳида қайд этиш лозимки, меҳнат ва меҳнат қуролларининг доимий равишда такомиллашиб бориши одамзоднинг шаклланишида муҳим, зарур омил бўлиб хизмат қилди. Ибтидоий тўда даврининг сўнгги чегараси уруғ-жамоа тузуми бўлиб, эндиликда ибтидоий одамзод жамиятининг юзага келишини тушунамиз. Таниқли археологлар П.П.Ефименко, П.И.Борисковскийлар уруғ-жамоалар тузумига ўтиш даври сўнгги палеолит давр босқичидан бошланади, деган таълимотни кўтариб чиқишди ва бу таълимот фанда узоқ йиллар ўз кучини сақлаб келди. Аммо фан аксиома эмас, доим тараққиёт йўлида. Ҳозирги вақтда ибтидоий тарих ҳақида бой манбалар тўпланган ва қатор илмий кашфиётлар қилинмоқда. Бу ҳолат тарихга янгича қарашни талаб қилади. Шу боисдан ҳозирги вақтда кўпчилик олимлар уруғ-жамоатчиликка ўтиш ўрта палеолитнинг сўнгги босқичидан бошланган, деган таълимотни ёқлаб чиқмоқдалар.
Ибтидоий тўда бир гуруҳ одамлардан иборат бўлиб, айрим вақтда унинг сони 20-30 кишига етган бўлиши мумкин. Ибтидоий тўда одамлари бирлашган ҳолда ўзларини табиат инжиқликларидан, ваҳший ҳайвонот дунёсидан ҳимоя қилган, бирлашиб ов ва термачилик қилишган. Бу босқичда ҳали меҳнат қуроллари анча содда бўлганлиги туфайли ишлаб чиқариш кучлари ҳамон жуда заиф эди. Ибтидоий тўдага бирлашган одамлар одатда озиқа излаб, кенг туманларга тарқалиб яшаган бўлишлари мумкин. Бироқ қўним яшаган гуруҳлар ҳам бўлган. Масалан, Пекин яқинидаги ўрганилган Чжоукоудянь ғори шундай маконлардан бири эди. Бу ғорда бир неча авлодлар қўним яшаган. Бундан ташқари, Овропа ва Осиё ҳудудларида қўним яшаш билан боғлиқ кўпгина ғор маконлар топиб ўрганилган. Бу қўним ҳолат ўз замонасида одамлар яшаган экологик бурчакнинг озиқ-овқат, истеъмол ресурсларига сероблиги билан ҳам боғлиқ бўлиши мумкин.

Download 0.99 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   57




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling