Ички ишлар органларида хизматга номзодларни танлаб олиш тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги
-боб. Номзодлар ҳужжатларини расмийлаштириш ва номзодларнинг
Download 1.08 Mb. Pdf ko'rish
|
2. 1-илова (3)
8-боб. Номзодлар ҳужжатларини расмийлаштириш ва номзодларнинг
тиббий текширувини ўтказиш 68. Саралаш босқичидан муваффақиятли ўтган номзодлар доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинган жойидаги ички ишлар органига мазкур Йўриқноманинг 11-иловасига мувофиқ шаклдаги ариза билан мурожаат этади. 69. Номзодларнинг шахсий ҳужжатлари йиғмажилдларини расмийлаштириш кадрлар билан таъминлаш бўлинмалари томонидан амалга оширилади. 70. Ҳужжатларида камчилик аниқланган номзодга ушбу камчиликни бартараф этиши кадрлар билан таъминлаш бўлинмалари томонидан тушунтирилади. 71. Ҳужжатларни йиғиш жараёни билан бир вақтда номзодларга хизматга яроқлилик даражасини аниқлаш мақсадида кадрлар билан таъминлаш бўлинмалари томонидан ҳарбий-тиббий комиссияга йўлланма берилади. 72. Саралаш босқичидан муваффақиятли ўтган номзодларни тиббий текширувдан ўтказиш Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 26 сентябрдаги 764-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси ички ишлар органларида тиббий текширувни ташкил этиш ва ҳарбий-тиббий экспертизани ўтказиш тартиби тўғрисида низомга мувофиқ амалга оширилади. 9-боб. Номзодларни психофизиологик (полиграф) текширувдан ўтказиш тартиби 73. Тиббий текширув натижаларига кўра хизматга яроқли деб топилган номзодлар ички ишлар органларида хизмат қилиш учун тўсқинлик қиладиган салбий омиллар мавжудлигини аниқлаш мақсадида психофизиологик (полиграф) текширувдан (бундан буён матнда полиграф текшируви деб юритилади) ўтказилади. 74. Полиграф текширувини ўтказишда ҳар-хил турдаги стимуллар (саволлар, фотосуратлар) кетма-кетликда тақдим этилганда одам организмидаги физиологик кўрсаткичларни (параметрларни) қайд этишга мўлжалланган психофизиологик қурилма – полиграфдан фойдаланилади. 75. Полиграф текшируви ушбу текширувни ўтказиш ва у бўйича хулоса бериш ҳуқуқига эга масъул шахс – полиграфолог томонидан амалга ошрилади. 76. Номзодлар полиграф текшируви ўтказиладиган хонага ўзининг биометрик паспорти ёки идентификация ID-картасини кўрсатган ҳолда киритилади. 77. Полиграф текшируви қуйидаги кетма-кетликда ўтказилади: а) полиграфолог ва номзод ўртасида психологик алоқа ўрнатиш, полиграф текширувини ўтказиш тартибини, полиграф мосламаларининг (тугмалар) хусусиятларини тушунтириш мақсадида номзод билан текширув олди суҳбат ўтказиш; б) номзодга полиграфнинг мосламаларини (тугмаларни) ўрнатиш; 11 в) полиграф текширувини ўтказиш (номзод билан савол-жавоб); г) текширув якуни бўйича номзод билан қайта суҳбат ўтказиш (номзоднинг фикр- мулоҳазаларини тинглаш); д) полиграф текшируви натижаси бўйича хулоса тайёрлаш. 78. Қуйидаги ҳолларда полиграф текширувини ўтказиш тўхтатилади: полиграф текшируви вақтида номзоднинг соғлиғи ёки руҳий ҳолати ёмонлашганда; номзод ўз хоҳиши билан полиграф текширувини давом эттиришдан бош тортганда. Полиграф текширувини ўтказиш номзоднинг соғлиғига кўра тўхтатилганда у шу куни полиграф текширувига қўйилмайди. Бунда, психофизиологик (полиграф) текширув бўйича кичик комиссия томонидан номзодга полиграф текширувидан бошқа куни ўтиш учун рухсат берилиши лозим. Полиграф текшируви бошлангунга қадар номзодлар соғлиғининг ҳолати суриштирилади. Ўзини ёмон ҳис қилаётганидан шикоят қилган номзодлар шу куни полиграф текширувига қўйилмайди. Бундай ҳолларда номзодга полиграф текширувидан бошқа куни ўтиш учун рухсат берилиши лозим. 79. Полиграф текшируви ўтказилаётганда хонада номзод ва полиграфологдан бошқа шахслар бўлишига йўл қўйилмайди. 80. Номзодга полиграф мосламалари (тугмалари) ўрнатилгандан сўнг уни хизматга қабул қилинишига тўсқинлик қилувчи маълумотлар бор ёки йўқлигини аниқлаш мақсадида 3 тадан 10 тагача саволлар берилади. Номзод ҳар бир саволга самимийлик билан “Ҳа” ёки “Йўқ” деб жавоб бериши зарур. Номзоднинг жавоблари бўйича полиграф мосламаларининг (тугмаларининг) ҳар биридан олинган кўрсатгич (маълумот)лар полиграфолог томонидан уч баллик тизим асосида (0 дан 2 баллгача) алоҳида баҳоланади. Бунда, полиграфолог томонидан номзоднинг организмидаги реакция таҳлил қилинади ва у қуйидагича баҳоланади: номзоднинг организмидаги реакция кучли бўлса – 2 балл; номзоднинг организмидаги реакция ўрта даражада бўлса – 1 балл. номзоднинг организмидаги реакция аниқланмаса – 0 балл. 81. Полиграфолог томонидан номзодларни психофизиологик (полиграф) текширув натижаларига асосан қуйидаги хулосалардан бири чиқарилади: номзод унга берилган саволлар бўйича ўрта арифметик ҳисобда 80 фоиздан юқори балл тўпласа, уни хизматга қабул қилиш мақсадга мувофиқ эмаслиги тўғрисида; номзод унга берилган саволлар бўйича ўрта арифметик ҳисобда 80 фоиздан кам балл тўпласа, уни хизматга қабул қилиш мақсадга мувофиқлиги тўғрисида. Бунда, ушбу хулоса полиграфолог томонидан психофизиологик (полиграф) текшируви ўтказилган куннинг ўзида тайёрланади ва кадрлар билан таъминлаш бўлинмасига тақдим этилади. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling