Ички ишлар органларида хизматга номзодларни танлаб олиш тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги


Download 1.08 Mb.
Pdf ko'rish
bet5/19
Sana09.11.2023
Hajmi1.08 Mb.
#1758988
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   19
Bog'liq
2. 1-илова (3)

 
6-боб. Тест синови 
44. Ўзбекистоннинг энг янги тарихи, ҳуқуқшунослик ва тарбия фанлари бўйича 
номзодларнинг билимларини баҳолаш мақсадида тест синови ўтказилади. 
Тест синовлари (Ўзбекистоннинг энг янги тарихи, ҳуқуқшунослик ва тарбия 
фанлари бўйича билимларни баҳолаш) Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 31 августдаги 
433-сон “Ички ишлар органларида хизматга номзодларни қабул қилиш учун тест 
синовларини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарори асосида 
Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги 
Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги (бундан буён матнда Билим ва малакаларни 
баҳолаш агентлиги деб юритилади) томонидан ўтказилади.
Интеллектуал ривожланганлик даражаси ва психоэмоционал барқарорликни 
баҳолаш натижалари асосида тест синовига қўйилган номзодларга тест синови 
ўтказиладиган жой ва вақт ҳақида ички ишлар органлари томонидан хабар берилади. 
Тест синовлари натижаларига кўра умумий 134,19 ва ундан кўп балл тўплаган 
номзодлар жисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш босқичига ўтган деб ҳисобланади. 
45. Қабул комиссияси котиби томонидан мазкур Йўриқноманинг 8-иловасига 
мувофиқ шаклда тест синови натижалари бўйича қайднома расмийлаштирилади. 
46. Қайднома Қабул комиссиясининг ҳар бир аъзоси томонидан имзоланиб, 
тасдиқлаш учун комиссия раисига тақдим этилади ҳамда тегишли ички ишлар органлари 
томонидан веб-сайтга жойлаштириш орқали тест синови натижалари номзодларга маълум 
қилинади. 
7-боб. Номзодларнинг жисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш 



47. Саралаш босқичининг тест синовидан муваффақиятли ўтган номзодларнинг 
жисмоний тайёргарлик даражасини аниқлаш мақсадида улар жисмоний тайёргарлик 
даражасини баҳолашдан ўтказилади. 
48. Номзодлар жисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш машқларини 
бажаришни бошлашидан олдин уларга жисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш 
бўйича кичик комиссия (бундан буён мазкур бобда кичик комиссия деб юритилади) 
аъзолари томонидан машқларни бажаришга қўйиладиган талаблар, машқларни бажариш 
тартиби ҳамда баҳолаш мезонлари тушунтирилади. 
49. Номзодларнинг жисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш уларнинг мазкур 
бобда назарда тутилган машқларни бажаришларини текшириш орқали амалга оширилади. 
50. Жисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш тадбири бошланишидан олдин 
номзод кичик комиссиянинг масъул аъзоларига ўзини биометрик паспорти ёки 
идентификация ID-картасини кўрсатган ҳолда таништиради. 
51. Номзодлар машқларни спорт кийимида бажаришлари тавсия этилади. 
52. Номзодлар томонидан бажарилиши лозим бўлган жисмоний тайёргарлик 
машқлари ва уларни бажаришга қўйиладиган талаблар эркак ва аёл жинсидаги номзодлар 
учун алоҳида белгиланади. 
53. Қуйидагилар эркак жинсидаги номзодлар томонидан бажарилиши лозим 
бўлган жисмоний тайёргарлик машқлари ҳисобланади: 
куч ишлатиш машқи – тўсинда (турникда) тортилиш; 
тезликка оид машқ – 100 метрга югуриш
чидамлиликка оид машқ – 3 000 метрга югуриш. 
54. Қуйидагилар аёл жинсидаги номзодлар томонидан бажарилиши лозим бўлган 
жисмоний тайёргарлик машқлари ҳисобланади: 
куч ишлатиш машқи – куч ишлатиш машқлари комплекси; 
тезликка оид машқ – 100 метрга югуриш; 
чидамлиликка оид машқ – 1000 метрга югуриш. 
55. Жисмоний тайёргарлик машқлари қуйидаги кетма-кетликда бажарилади: 
биринчи навбатда – куч ишлатиш машқлари; 
иккинчи навбатда – тезликка оид машқлар; 
учинчи навбатда – чидамлиликка оид машқлар. 
56. Жисмоний тайёргарлик машқларини бажариш оралиғида номзодларга дам 
олиш учун камида 10 дақиқа вақт берилади. 
57. 100 метрга югуриш машқи стадионнинг югуриш йўлакчасида ёхуд қаттиқ 
қопламали текис жойларда юқори ёки қуйи стартдан қуйидагича амалга оширилади: 
«Старт» командаси бўйича старт олиш чизиғига яқинлашиш; 
«Диққат» командаси бўйича тананинг оғирлигини олдинда турган оёққа ўтказиш, 
гавда ва бошни олдинга эгиш, қўлларни тирсакка букиш; 
«Олға» командаси бўйича югуришни бошлаш. 
58. Қуйидагилар тўсинда (турникда) тортилиш машқига қўйиладиган талаблар 
ҳисобланади: 
бош бармоқ тўсин ичкарисидан ушланади, тана бироз ростланади, тизза бўғими 
тўғриланади, оёқ учлари чўзилади, товонлар бирлаштирилади; 
ияк тўсиндан (турникдан) ўтгунга қадар қўллар букилади; 



ҳаракат тўлиқ амалга оширилиши билан дастлабки ҳолатга қайтилади (осилиш 
ҳолати 1-2 сония давом этиши мумкин); 
оёқларни 45° гача кўтаришга рухсат этилади. 
Ушбу машқни бажаришда оёқларни букиш ва кериш, танани ҳаракатсиз ҳолатда 
эгиш ҳамда оёқлар билан силтанма ҳаракатлар қилиш тақиқланади. 
59. 3000 ва 1000 метрга югуриш машқлари стадионнинг югуриш йўлакчасида 
ёхуд қаттиқ қопламали текис жойларда, умумий ёки алоҳида старт берилган ҳолда 
ўтказилади. 
Старт ва марра чизиқлари бир жойда белгиланиши мумкин. Бунда, югуриш 
ҳудудидан чиқиб кетган ёки югуришдан юриш ҳолатига ўтган иштирокчи машқни 
бажармаган ҳисобланади. 
60. Номзод томонидан куч ишлатиш машқлари комплексини бажаришда
1 дақиқа ичида 2 та машқ узлуксиз бажарилиши керак. 
Ҳар бир машқни бажариш учун 30 сониядан вақт ажратилади. Биринчи машқни 
бажариш учун ажратилган 30 сония вақт тугаганлиги эълон қилинганда, номзод дарҳол 
иккинчи машқни бажаришга киришади. 
61. Қуйидагилар биринчи машқни бажаришга қўйиладиган талаблар ҳисобланади: 
чалқанча ётилади; 
қўллар белда, тиззалар букилмаган ҳолда оёқлар тўпиқ қисмидан бошқа бир шахс 
ёрдамида босилиб, ушланади; 
дастлабки ҳолатдан гавда олдинга кўтарилиб, қўллар оёқ учига текканидан сўнг, 
дастлабки ҳолатга қайтилади. 
Ушбу машқни бажариш вақтида тиззаларни букиш ва оёқларни тепага кўтариш 
тақиқланади. 
62. Қуйидагилар иккинчи машқни бажаришга қўйиладиган талаблар ҳисобланади: 
таяниб ётилади, қўллар елка кенглигида тиззалар букилмаган ҳолатда бўлади; 
қўллар букилиб ёзилади (бунда, бел ҳамда елка қисмлари биргаликда ва текис 
тушиб чиқиши шарт); 
қўллар букилиб тана ерга нисбатан параллел ҳолатга келтирилганидан сўнг, 
дастлабки ҳолатга қайтилади. 
Ушбу машқни бажариш вақтида қўллар чала букилиб ёзилиши, бел ва елкалар ҳар 
хил тушиб чиқиши, тиззаларнинг ерга тегиши тақиқланади. 
63. Мазкур бобда назарда тутилган машқларни бажариш тартибини бузган 
номзодга шу машқ бўйича балл қўйилмайди. 
64. Номзодларнинг жисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш мазкур 
Йўриқноманинг 9-иловасига мувофиқ амалга оширилади. Бунда, номзодга ҳар бир 
машқни бажарганлик учун балл берилади. Умумий тўпланиши мумкин бўлган максимал 
балл – 30 баллни ташкил этади. 
65. Жисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш тадбирлари ўтказилган кундан 
кейинги кундан кечиктирмай унинг натижалари бўйича мазкур Йўриқноманинг
10-иловасига мувофиқ шаклда қайднома расмийлаштирилади ва натижалар номзодларга 
эълон қилинади. 


10 
66. Қайднома кичик комиссиянинг жисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш 
бўйича тадбирда иштирок этган аъзолари томонидан имзоланади. 
67. Жисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш машқларидан фақат «яхши»
ва «аъло» баҳо олган номзодлар ўрганиш босқичига ўтказилади. 

Download 1.08 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   19




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling