Ички ишлар органларида хизматга номзодларни танлаб олиш тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги
-боб. Танловнинг саралаш босқичида иштирок этиш учун рўйхатдан ўтиш
Download 1.08 Mb. Pdf ko'rish
|
2. 1-илова (3)
- Bu sahifa navigatsiya:
- 4-боб. Номзодларни дастлабки ўрганиш
3-боб. Танловнинг саралаш босқичида иштирок этиш учун рўйхатдан ўтиш
15. Танлов тўғрисида эълонлар берилгандан сўнг, хизматга кириш истагини билдирган номзодлар доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинган жойидаги ички ишлар органининг расмий веб-сайти (бундан буён матнда веб-сайт деб юритилади) орқали рўйхатдан ўтади. Бунда, номзодлар веб-сайтга ўзининг паспорт ёки идентификация ID-картаси маълумотларини киритади. Ички ишлар вазирлиги марказий аппарати ва олий таълим муассасаларига (Ички ишлар вазирлиги Академияси ва Малака ошириш институтига), шунингдек Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармасига хизматга кириш истаги бўлган номзодлар, доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинган жойидан қатъий назар, тегишлилигига кўра, Ички ишлар вазирлиги марказий аппарати, олий таълим муассасалари (Ички ишлар вазирлиги Академияси ва Малака ошириш институти) ёки Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармасининг расмий веб-сайтлари орқали рўйхатдан ўтишлари мумкин. 16. Рўйхатдан ўтиш жараёнида номзодларга веб-сайт орқали Низом ва мазкур Йўриқномада белгиланган талаблар эслатиб ўтилади. 5 17. Рўйхатдан ўтган номзодларга навбатдаги танлов тадбирлари бошланишидан уч кун олдин тегишли ички ишлар органлари томонидан веб-сайт орқали электрон шаклда саралаш тадбирларининг бошланиш вақти ва жойи ҳақида хабар берилади. 18. Танлов тадбирлари бошланганидан кейин мурожаат қилган номзодлар ушбу танловда эмас, балки кейинги танловда иштирок этишлари мумкин бўлади. 4-боб. Номзодларни дастлабки ўрганиш 19. Рўйхатдан ўтган ва дастлабки ўрганиш учун ҳозир бўлган номзодларнинг Низомда белгиланган умумий талаблар ва мазкур Йўриқноманинг 5-бандида назарда тутилган талабларга жавоб беришини аниқлаш мақсадида дастлабки ўрганиш бўйича кичик комиссия (бундан буён мазкур бобда кичик комиссия деб юритилади) томонидан номзодларни дастлабки ўрганиш ишлари амалга оширилади ҳамда уларнинг бўйи ўлчанади. 20. Номзоднинг бўйи талабга жавоб бермаган ҳолларда, унга дастлабки ўрганиш тадбирларида иштирок этишга рухсат берилмайди. 21. Дастлабки ўрганиш давомида Низом ва мазкур Йўриқномада белгиланган талабларга мос деб топилган номзодлар шу вақтнинг ўзида суҳбатдан ўтказилади. 22. Суҳбат кичик комиссиянинг суҳбат ўтказилишига масъул бўлган аъзоси (аъзолари) томонидан номзодга Низом ва мазкур Йўриқнома талаблари, унинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, хизматни ўташ билан боғлиқ шартлар ва имтиёзлар, хизматнинг зарарли ва хавфли жиҳатларини тушунтириш ҳамда номзоднинг хизматга кириш истаги бор ёки йўқлигини аниқлаш мақсадида ўтказилади. 23. Кичик комиссия томонидан номзодни дастлабки ўрганиш босқичида ўтказилган тадбирлар натижалари умумлаштирилиб, шу куннинг ўзида номзодни танловнинг кейинги босқичига ўтказиш ёки ўтказишни рад этиш ҳақида хулоса чиқарилади. Бунда, мурожаат этган фуқаронинг номзоди Низомда белгиланган умумий талабларга жавоб бермаган ҳолларда кейинги босқичга ўтказишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилиниши керак. Download 1.08 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling