Ички ишлар органларида хизматга номзодларни танлаб олиш тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги
-боб. Хизматга қабул қилиш ҳамда уларнинг апелляция
Download 1.08 Mb. Pdf ko'rish
|
2. 1-илова (3)
10-боб. Хизматга қабул қилиш ҳамда уларнинг апелляция
шикоятларини кўриб чиқиш 82. Кадрлар билан таъминлаш бўлинмалари томонидан танлов тадбирлари давомида расмийлаштирилган барча ҳужжатлар (дастлабки ўрганиш варақалари, қайдномалар ва комиссия баённомаларининг нусхалари) ҳамда ҳар бир номзоднинг танлов тадбирларидаги натижалари мазкур Йўриқноманинг 12-иловасига мувофиқ шаклда чоп этади ва номзоднинг шахсий ҳужжатлар йиғма жилдига бириктириб қўйилади. 83. Танловнинг барча босқичларидан муваффақиятли ўтиб, энг юқори балл тўплаган номзодлар мавжуд бўш лавозимлар сонини ҳисобга олган ҳолда хизматга қабул қилиниб, вазирлик Малака ошириш институтида ташкил этиладиган бошланғич касбий тайёргарлик курсларига юборилади. 84. Танловдан ўтмаган номзодлар бўйича танлов тадбирлари давомида расмийлаштирилган барча ҳужжатлар ҳамда танловнинг барча босқичлари акс этган видеотасвир материаллари кадрлар билан таъминлаш бўлинмаларида беш йил муддат давомида сақланади, кейин эса далолатнома асосида йўқ қилинади. 85. Танлов тадбирлари бошланишидан олдин саралаш ва ўрганиш босқичлари (бундан тест синови мустасно) натижалари юзасидан номзодларнинг ариза ва шикоятларини кўриб чиқиш учун Қабул комиссияси раисининг буйруғига асосан ички ишлар органларининг камида беш нафар мутахассисларидан иборат таркибда Апелляция комиссияси ташкил этилади. Саралаш ва ўрганиш босқичларида танлов тадбирларини ўтказишга масъул бўлган шахсларнинг Апелляция комиссияси таркибига киритилишига йўл қўйилмайди. 86. Номзодлар томонидан ариза ва шикоятлар танловнинг тегишли тадбири (бундан тест синови мустасно) бўйича натижалар эълон қилинган кундан бошлаб беш кун ичида Апелляция комиссиясига ёзма ёки электрон шаклда беришлари мумкин. Бунда, Апелляция комиссияси апелляция шикояти билан мурожаат қилган номзодни шикоят кўриб чиқилишидан 2 кун олдин уни кўриб чиқиш вақти ва жойи ҳақида огоҳлантиради. 87. Апелляция комиссияси апелляция шикоятини, у келиб тушган кундан бошлаб уч кун муддат ичида кўриб чиқади. Бунда, апелляция шикояти билан мурожаат қилган номзод мазкур шикоятни кўриб чиқишда иштирок этиш ҳуқуқига эга. 88. Апелляция комиссияси унда аъзоларнинг камида учдан икки қисми иштирок этганда ваколатли ҳисобланади. Апелляция комиссиясининг қарори оддий кўпчилик овоз билан қабул қилинади ва мажлисда иштирок этган барча аъзолар томонидан тасдиқланадиган баённома билан расмийлаштирилади. 89. Апелляция комиссияси томонидан апелляция шикоятини кўриб чиқиш давомида номзодга уни қайта баҳолашга қаратилган саволлар берилишига йўл қўйилмайди. 90. Шикоятни кўриб чиқиш натижалари бўйича Апелляция комиссияси томонидан қуйидаги қарорлардан бири қабул қилинади: дастлабки ва психологик ўрганиш, полиграф текширув ҳамда жисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш натижаларини ўзгаришсиз қолдириш; 13 дастлабки ва психологик ўрганиш, полиграф текширув ҳамда жисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш натижаларига ўзгартириш киритиш. Апелляция шикоятини кўришда номзоднинг синов натижасида олган балини пасайтиришга йўл қўйилмайди. 91. Апелляция комиссияси апелляция шикояти билан мурожаат қилган номзодга ўз қарорини у қабул қилинган куннинг ўзида маълум қилиши керак. 92. Апелляция комиссиясининг психологик ўрганиш, полиграф текширув ва жисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш натижаларига ўзгартириш киритиш ва номзодни ушбу танлов тадбирларини муваффақиятли топширган деб топиш тўғрисидаги қарори асосида у кейинги босқичга ўтказиш учун тавсия этилади. 93. Апелляция комиссияси қарори устидан номзод юқори турувчи органга ёки судга шикоят қилиши мумкин. Download 1.08 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling