Ички секреция безлари физиологияси


Download 122.5 Kb.
bet7/11
Sana16.06.2023
Hajmi122.5 Kb.
#1491495
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
Ички секреция безлари физиологияси

Қалқонсимон без
Бу ички секреция безлари орасида энг каттаси бўлиб (15-30г), ҳар хил диаметрли фолликуллардан ташкил топган. Фолликулларнинг ички юзаси кубик эпителиал ҳужайралар билан қопланган. Бу ҳужайраларнинг асосий хусусияти қондаги йодни кимёвий ва электрик градиентга қарши ажратиб олиб, уни гормонал фаол органик моддаларга айлантиришдан иборат. Безнинг асосий гормонлари тироксин ва трийодтиронин фолликулалар эпителийи ишлаган коллоиднинг таркибида бўлади. Фолликулалар атрофида тиреокальцитонини синтезловчи парафолликуляр ҳужайралар жойлашган. Фоликуллар атрофидаги бўшлиқдан жуда кўп капиллярлар ўтади. Бу капиллярлар орқали безга гормонларни синтезланиши учун зарур бўлган моддалар етказилиб, тайёр гормон қонга чиқарилади. қалқонсимон без гормонлар йод ва тирозин аминокислотасидан синтезланади. қон плазмасидаги йоднинг 90-95% тероксин таркибида бўлади. Тиреоид гормонларнинг фақат 0,1% плазмада эркин, қолган қисми оқсилларга боғлиқ холда бўлади. Физиологик фалликга эркин тироксин эга бўлади.
Тиреоид гормонлар кўплаб метоболик жараёнларни ўзгартириб, тўқималарнинг ўсиши ва етилишига таъсир қилади. Картикоид ва тиреоид гормонлар организмнинг муҳит ўзгаришларига хусусан, мавсумий ўзгаришларига мослашишини таъминлайди. Бу гормонлар организмга юборилганда асосий модда алмашуви ошади, кислород сарфланиши ва карбонат ангидрид чиқариши кўпаяди. Гормонлар митохондрияларидаги оксидланиш ва оксидланишли фосфорланиш жараёнига бевосита таъсир қилади.
Ҳужайраларда оқсил синтези тезлашиб, ёғ ва углеводлар кўпроқ парчаланади.
Тиреоид гормонлар тўқималарнинг катехоламинларига нисбатан сезгирлигини оширади. Бу гормонлар миқдори қонда кўпайса, адреналин ва норадреналининг жуда ҳам озгинаси периферик қон томирларини торайтириб, артериал қон босимини оширади.
Қалқонсимон без фаолиятининг хаддан ташқари кучайиб кетиши тиреотоксикозга олиб келади ва организмда қуйидаги ўзгаришлар рўй беради: 1) МАТ қўзғалувчанлиги ошади одам сержахл бўлиб қолади, бехуда безовталанади, йиғлайди, уйқуси бузилади; 2) қўлларида титраш (тремор) пайдо бўлади; 3) тахикардия рўй бериб, артериал қон босими кўтарилади; 4) нафас ўзгаради, ўпканинг дақиқалик ҳаво алмашинуви (вентиляцияси) кўпаяди; 5) меъда-ичак тизимининг ҳаракатлари кучаяди; 6) кўз ёриғи ва қорачиқ кен-гаяди ҳамда кўз чақчаяди.
Қалқонсимон без болалик давриданоқ суст ишлаганда кретинизм рўй беради. Кретинларнинг бўйи ўсмай қолади, гавда нисбатлари ўзгаради, яъни қўл-оёқлари калта, боши катта бўлади, балоғатга етиш тўхтайди, рухий ривожланишдан орқада қолади. Тили оғзига сиғмай оғзидан чиқиб туради. Бу микседема (шилимшиқ шиш) белгиларидан биридир. Микседема вояга етган одамнинг қалқонсимон бези суст ишлаганда кузатиладиган холат. Унинг кўпгина белгилари тиретоксикоз аломатларининг тескариси. Микседемага учраганларнинг асосий модда алмашинуви 30-40% га секинлашиб кетади. Тана ҳарорати пасаяди, брадикардия, гипотония кузатилади. Оқсиллар алмашинуви бузилиши натижасида аъзо ва тўқималарнинг ҳужайрааро бўшлиқларида альбумин ва муцин миқдори кўпайиб, бу ердаги суюқликнинг онкотик босими ошиб кетади. Натижада тўқималарда сув йиғилади, «шилимшиқ шиш» пайдо бўлади. Кретин хасталигига учраган боланинг тили шишиб кетиш сабабли оғзига сиғмай қолади. МАТ фаолияти бузилиши натижасида микседема касалига учраганларнинг фикр юритиши ва сўзлаши қийинлашади, унга хеч нарсага иштиёқ бўлмайди. Бошқа эндокрин безлар, хусусан жинсий безлар фаолияти бузилади.
Тиреоид гормонларнинг қондаги миқдори барқарорлигини гипофизнинг тиреотроп гормони таъминлайди. Треотроп гормоннинг қонга ўтиш тезлиги, ўз навбатида, рилизининг гормонларининг фаоллигига боғлиқ. Тиреотроп гормонларини қондаги миқдори камайса ёки организмнинг бу гормонларга эхтиёжи ошса, масалан, организмга совуқ таъсир қилганда, гипоталамуснинг гипофизотроп соҳасидан тиреотропин – рилизинг гормоннинг аденогипофизга ўтиши тезлашади, қонда тиретроп гормон миқдори ошиб, фолликуллардан тиреоид гормонларининг қонга ўтиши тезлашади. Агар трийодтиронин ва тироксиннинг қондаги миқдори ошса, рилизинг гормоннинг фаоллиги пасаяди, тиретропин миқдори ҳам камаяди, натижада қалқонсимон без гормонларининг қондаги миқдори камаяди. Демак, қалқонсимон без фаоллиятини бошқаришда ҳам манфий қайтар алоқа тамойили муҳим рол ўйнайди.

Download 122.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling