«Ихтирога патент олиш: Ўзбекистон Республикасида унинг ҳуқуқий муҳофазаси ва ҳимояси» қўлланмасига
Ихтирога патент олиш: Ўзбекистон Республикасида унинг ҳуқуқий муҳофазаси ва ҳимояси
Download 0.83 Mb. Pdf ko'rish
|
ixtiroga patent olish
Ихтирога патент олиш: Ўзбекистон Республикасида унинг ҳуқуқий муҳофазаси ва ҳимояси
20 мум-кин. Масалан: «1. Таркибида R 1 - ..., R 2 - ... бўлган формуланинг триазолилацетофеноноксимларидан ўсимликлардаги споралар билан курашиш учун селектив фунгицид сифатида фойдаланиш. 2. 1-банд бўйича 2,4-дихлор--/(1,2,4-триазолин)-(1)/- ацетофеноноксим-0-бензил эфирининг қўлланиши (ёки «Формуланинг триазолилацетофеноноксимларидан 1-банд бўйича буғдойдаги споралар билан курашиш учун селектив фунгицид сифатида фойдаланиш»)». Формула шундай тузилишга эга бўлиши мумкин, чунки 2,4-дихлор-- /(1,2,4-триазолин)-(1)/-ацетофеноноксим-0-бензил эфири формуланинг 1-бандида тавсифланган қаторнинг хусусий вакилидир. Фоpмуланинг банди, одатда, энг яқин аналогнинг белгилаpи билан мос келувчи, шу жумладан ихтиронинг вазифасини кўрсатувчи умумлаштирувчи тушунчани ўз ичига оладиган муҳим белгилаpга эга бўлган чекловчи қисмдан ва ихтирони энг яқин аналогидан фаpқлайдиган муҳим белгиларни ўз ичига оладиган фарқловчи қисмдан иборат бўлади. Фоpмула бандини чекловчи ва фарқловчи қисмларга бўлиб тузилганда чекловчи қисми баён этиб бўлингандан сўнг "шу билан фаpқланадики" сўз биpикмаси киpитилади, бундан кейин бевосита фаpқловчи қисм баён этилади. Ихтиро формуласи чекловчи ва фарқловчи қисмларга бўлинмай ҳам тузилиши мумкин. Бу, жумладан, қуйидаги ҳолларда юз беради: • формула индивидуал кимёвий бирикмани таърифласа; • формула микроорганизм штамми, ўсимлик ва ҳайвон ҳужайралари линиясини таърифласа; • формула қурилма, усул, модда, штаммнинг қўлланилишини таърифласа; • аналогларга эга бўлмаган ихтирони таърифласа. Ихтиро фоpмуласининг мустақил банди фақат биp ихтирога тааллуқли бўлиши ва битта гап кўринишида баён этилиши лозим. Агар ихтиро лар – вариантлар фақат муқобил кўринишда ифодаланган аломатлар билан фарқланса, формуланинг битта мустақил бандида бир қанча ихтиролар ни – вариантларни тавсифлашга йўл қўйилади. Агар мустақил бандда кўрсатилган муқобил аломатлар (ихтиронинг бошқа белгилари билан биргаликда) турли техник натижаларнинг олинишини таъминласа, бу ҳолда ушбу мустақил банд бир нечта ихтирони таърифлаган ҳисобланади. Масалан, формулада сўз бораётган қурилманинг бирон-бир конструктив элементи ҳақида унинг алюминий ёки пластмассадан тайёрланганлиги кўрсатиб ўтилган, бу ўринда формула тавсифида ушбу элементнинг алюминийдан тайёрланиши конструкция вазнини камайтириш имконини бериши, унинг пластмассадан тайёрланиши эса металлни тежаш имконини бериши ҳақида ахборот келтирилади. Агар тавсиф бундай ахборотга эга бўлмаса, аммо талабнома берилган ихтиро экспертизаси натижасида эришиладиган техник натижалар ҳар хил экани аниқланиб, талабнома берувчи талабномани кўриб чиқиш Қоидаларнинг 73-банди Қоидаларнинг 73-банди Қоидаларнинг 76-банди |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling