«Ихтирога патент олиш: Ўзбекистон Республикасида унинг ҳуқуқий муҳофазаси ва ҳимояси» қўлланмасига
Ихтирога патент олиш: Ўзбекистон Республикасида унинг ҳуқуқий муҳофазаси ва ҳимояси
Download 0.83 Mb. Pdf ko'rish
|
ixtiroga patent olish
Ихтирога патент олиш: Ўзбекистон Республикасида унинг ҳуқуқий муҳофазаси ва ҳимояси
38 амалга оширилади. Парракли ишчи барабанларнинг 10 қарама-қарши йўналишда айланиши марказий валнинг 8 пастки қисми атрофида айланиш имконига эга қилиб ўрнатилган шкив 21 орқали бошқа электрмотордан (шаклда кўрсатилмаган) амалга ошириладики, бунинг устига бунда шкивнинг 21 устки қисми тишсимон, ёки фрикцион ғилдирак кўринишида бажарилган бўлиб, бу ғилдирак ишчи барабанларнинг 10 пастки қисмларида маҳкамланган тишсимон ёки фрикцион ғилдиракларга 22 илинтирилади. Қия каналлар 16 чигитларнинг ишлов бериш зонасидан ўтиш вақтини ростлаб турувчи тўсгичлар 23 билан таъминланган. Машина икки секцияли қилиб бажарилиши ҳам мумкинки, бунда биринчи секция чигитни яланғочлашнинг биринчи босқичини амалга оширади, яъни делинтни асосан чигитнинг ёнбош юзасидан сидириб олади, иккинчиси эса яланғочлашнинг иккинчи босқи- чини амалга оширади, яъни чигит микропиллари ва халазларида қолган делинтни сидира- ди. Бундай ҳолда биринчи секцияда шнек 17 ўрнига иккинчи секциянинг марказий ворон- каси 4 туради. Машина вертикал ҳолатда ҳам, уфққа нисбатан ҳар қандай бурчакда ҳам жойлаштирилган бўлиши мумкин. Машинанинг биринчи секциясида ишлов бериш зонаси иккинчи секциядагига нисбатан кенгроқ бўлиши мумкин, чунки қиллари кўпроқ бўлган чигитлар кўпроқ жойни эгаллайди, ишчи барабанлар эса иккинчи секциядагига қараганда юқорироқ тезликда айланишлари мумкин, чунки туклари кўпроқ бўлган чигитлар юқорироқ ташқи таъсирларга дош бериши мумкин. Чигит машинага марказий воронка 4 орқали узатилади, валнинг 8 қирралари 9 воситасида айлантирилади ҳамда марказдан қочирадиган кучлар таъсири остида радиал каналларга 5 учиб кетади, уларнинг тешиклари 6 орқали воронкаларга 7 келиб тушади ва бу ердан дарчалар 11 орқали ишчи барабанлар 10 ва ишлов берувчи барабанлар 13 ўртасидаги ишлов бериш зоналарига ўтади. Чигитлар, айтайлик, резина, пластмасса ёки пружинали пўлатдан ишланган эластик парраклар 12 воситасида айлантирилар ҳамда марказдан қочирадиган кучлар воситасида ишлов берувчи барабанларнинг 13 кесувчи элементларига сиқиштирилар экан, улар яланғочланади, улардан сидириб олинган делинт эса чўзиқроқ тешиклар орқали кесувчи элементлар орасидан корпус бўшлиғига 1, у ердан дарчалар 2 орқали сўриб олинади. Яланғочланган чигитлар дискларга 14 келиб тушади, бу ерда қирралар 5 томонидан айлантирилади ҳамда марказдан қочирувчи кучлар таъсири остида қия каналларга 16 олиб ташланади, бу ердан шнекка 17 келиб тушади, ёки икки секцияли машина бўладиган бўлса, кейинги ишлов бериш учун иккинчи секциянинг марказий воронкасига 4 келиб тушади. Машинада ишлов бериш барабанлари қанчалик кўп бўлса, машина эгаллаб турган ҳажмдан шунчалик самарали фойдаланилади. Машина 6-10 тагача барабанга эга бўлиши мақсадга мувофиқдир. Ишлов берувчи барабанлар ишчи барабанларнинг айланиши йўналишига қарама- қарши йўналишда айланиб, чигитларга таъсир қилаётган кучлар жуфтлигини ҳосил қилади, бу чигитларнинг бутун юзаси бўйлаб яланғочланишини тезлаштиради. Бундан ташқари, чигитларнинг ишлов берувчи юзага нисбатан тезлиги ортади, бунинг устига ишлов берувчи барабанларнинг айланиш тезлиги чигитларга таъсир қилувчи марказдан қочирадиган кучларни ҳосил қилмайди, бу эса ишлов берувчи барабанларни чигитларнинг зарарланишини кўпайтирмаган ҳолда айлантириш имконини беради, ишчи барабанларнинг айланиш тезлиги оширилганда эса, чигитларга таъсир қилувчи марказдан қочирадиган кучлар ортиб боради ва бу чигитнинг зарарланишини оширади. Шундай қилиб, ишлов берувчи барабанларнинг айланиш тезлиги максимал унумдорликка эришилгунга қадар оширилиши, ишчи барабанларнинг айланиш тезлиги эса чигитларни ишлов берувчи юзага қапиштириш учун зарур бўлган, аммо чигитлар учун ҳавф туғдирмайдиган қийматларгача оширилиши мумкин. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling