Ii боб дефектология фанининг умумий асослари
-§ РИНОЛАЛИЯНИ БАРАТАРАФ ЭТИШ ЙЎЛЛАРИ
Download 0.63 Mb.
|
Maxsus pedagog def
3-§ РИНОЛАЛИЯНИ БАРАТАРАФ ЭТИШ ЙЎЛЛАРИ
Ёпиқ ринолалияни баратараф этиш йўллари. Органик ёпиқ ринолалияни бартараф этиш учун бурун йўлини тўсиб қўйган сабабларни йўқотиш, болани тўғри нафас олишга ўргатиш керак. Бола бурун орқали тўғри нафас оладиган бўлганидан кейин манқалик ўз – ўзидан йўқолиб кетади. Агар манқалик давом этаверса, нутқ машқларини ўтказиш зарур бўлиб қолади. Ёпиқ ринолалияда ўтказиладиган махсус машқлардан баъзи бирларини қуйида кўриб чиқамиз. Нафас олиш машқлари хусусан оғизни юмиб туриб бурун орқали нафас олиш ва нафас чиқаришни ҳар куни бир неча минутдан 3-4 ҳафта давомида машқ қилишни тақозо қилади. 1. «М», «Н» товушларини чўзиб талаффуз этиб, бурун бўшлиғининг резонаторлик фаолиятини кучайтириб бориш. Резонаторлик фаолиятини бурун тешиклари олдида қўлни тутиб туриш ёки унга боғланган пахта бўлагини осилтириб туриш йўли билан текширса бўлади. 2. Кичик ёшдаги болалар билан бошқачароқ қилиб, яъни ўйин тариқасида ўтказиш мумкин. Бунда болалар қўл кафтларини пешона билан юқори лаб оралиғига қўйиб, бурундан чиқаётган ҳавони сезиб туришлари керак. Ҳаво чиқиши равон-равонмаслигини билиш учун болалар кафтини дам ўзлари, дам тарбиячи, дам ўртоқларининг юзига қўйиб кўриб ҳаво оқимини таққослашлари мумкин. Шу мақсадда «Сигир қандай маърайди?» ўйинидан фойдаланса ҳам бўлади. 3. «М» товушини унлилар, масалан, «а», «о», «у» билан бирга ма-мо-му бўғимлари тариқасида талаффуз этиш, бунда «М» товуши чўзиб талаффуз эттирилади. Айни вақтда унлилар ҳам дастлаб ноаниқ бурун билан талаффуз қилинади. Буни ростлаш учун уларни бурун ундошларидан ажратиб, алоҳида талаффуз эттирилади, кейин унлилар бирикмаси: ау-ао-аи хоказолар, ундан сўнг унлиларнинг жарангли ундошлар билан бирикмаси (ба, бо,бу) ва охирида м-а-ма ва ҳоказолар бирикмаси талаффузи машқига ўтилади. Ана шундай машқлар ёрдамида «М» товуши талаффузи йўлга олинса, «Н» товуши талаффузини ўзлаштириш бирмунча осон кечади. «М», «Н» товуши, шу товушлар иштирокида бўғинлар тўла ўзлаштирилгандан сўнг, бутун-бутун сўзлар ва ундан ниҳоят жумлалар талаффузига ўтилади. Очиқ ринолалияни бартараф этиш. Очиқ ринолалияни бартараф этиш учун жарроҳлик, физиотерапия ва логопедия даволаш усуллари ва воситаларидан фойдаланилади. Юқори лаб кемтигини йўқотиш учун ҳаётнинг биринчи ойларидаёқ боланинг кемтик жойи операция йўли билан тикилади. Юмшоқ танглайни тикиш операцияларини рус жарроҳ Пирогов 1844 йилдаёқ ўтказа бошлаганди. Унинг шогирди Н. Воронцовский эса операциянинг ўзи билангина ринолалияни бартараф этиб бўлмаслигини, операциядан сўнг махсус нутқ машғулотлари ўтказиш зарурлигини кўрсатиб ўтди. Юмшоқ танглай операциялари хусусида ҳозир катта ютуқлар қўлга киритилган. Пластик операциялар ишлаб чиқилиб, кемтик жойни тикиб бутлаш ёки протез (обтуратор) қўйиш қўлланилади. Лекин операция қайси ёшда ўтказилса яхшироқ натижа беради, деган масала ҳали узил-кесил ҳал этилгани йўқ. Баъзи олимлар операциясини бола тилга киргунча ўтказишни маъқул дейишса, баъзилари бола каттароқ бўлиб, нутқи тўла такомиллашиб бўлганидан кейин, тахминан 9 ёшларда операция ўтказиш вақтини ринолаликнинг умумий ҳолатига, кемтик табиатига ва ҳажмига қараб белгилайдилар. Профессор М.Зееман, А.А. Химбергларнинг фикрича, операция 4-5 ёшларда қилинадиган ҳам ёрдам сўраб келишади. Шунда логопед қандай ёрдам кўрсатиш ҳақида тўғри маслаҳат бера олиши, операциядан олдин қандай тайёргарлик ишлари олиб бориши, операциядан сўнг нутқни жойга келтириш учун қандай чоралар кўриш кераклигини билиши керак, чунки операциядан кейин ринолалик нутқи ноаниқлигича қолаверадиган бўлганидан, ўз вақтида, тўғри уюштирилган логопедик ёрдам берилсагина нутқидаги камчиликлар йўқолиб кетади. Операциядан олдинги тайёргарлик тариқасида олиб бориладиган логопедик ишлар қуйидаги бўлимлардан иборат: 1) бурун ва оғиз орқали нафас чиқаришни ўргатиш; 2) товушлар талаффузини йўлга қўйиш; 3) товушлар автоматизацияси. Операциясидан сўнгги ринолаликнинг артикуляцион аппарати операциясидан олдинги даврдаги артикуляцион аппаратидан фарқ қилади. Чунки кемтикни тикиш учун солинган чоклар ўрнида чандиқлар ҳосил бўлиб, юмшоқ танглай ҳаракатчанлигини бир қадар чеклайди – юмшоқ танглайни пассив ҳолатга тушириб қўяди. Шунинг учун операциядан сўнгги ишга энди юмшоқ танглайни активлаштириш машқлари ҳам киритилади. Операциядан сўнгги логопедик иш қуйидаги бўлимлардан иборат: 1) юмшоқ танглай ва артикуляцион аппарат гимнастикалари; 2) нутқ пайтида тўғри нафас олишга ўргатиш; 3) товушлар талаффузини йўлга қўйиш; 4) товушлар автоматизацияси. Ўар икки даврда ҳам логопед олиб борадиган қўшимча ишлар психотерапия, эшитув диққатини ривожлантириш ва мускуллардаги ортиқча ҳаракатларни бартараф этишдан иборат. Юмшоқ танглай ҳаракатини активлаштириш учун биринчи галда массаж усулидан фойдаланилади. Бунинг учун танглай олдинги қисмидан орқа қисмига ва ўнг томонидан чап томонига қараб бош ёки кўрсаткич бармоқ билан силаб, уқалаб чиқилади, айни вақтда чоклар ўрнидаги чандиқлар аста-секин босиб-босиб қўйилади. Массаж 3-5 кун кунига 3-4 марта ўтказиб турилади. Массажни аввал логопед, кейинчалик бориб, ринолаликнинг ўзи ўтказади. Массаж натижасида тўқималарда қон айланиш яхшиланиб, юмшоқ танглай ҳаракатчанлиги анча ўзига келиб қолади. Массаж билан бир қаторда, тўғри нафас олишни йўлга қўйиш учун нафас олиш машқлари қўлланилади. Бунда қуйидаги машқлар қўлланилади: 1) бурун билан нафас олиш- бурундан нафас чиқариш; 2) оғиз билан нафас олиш – оғзидан нафас чиқариш; 3) оғзидан нафас олиш – бурундан нафас чиқариш. Киши сўзлаганда ҳаво оқими ё оғзидан, ё бурундан тўғри кириб-чиқиб туришини таъминлайдиган яна бир қанча қўшимча воситалар ҳам бор. Масалан, нафас чиқариш оғиз ёки бурунни беркитиб туриш, ёниб турган гугуртни дам оғиздан чиқаётган ҳаво билан, дам бурундан чиқаётган ҳаво билан ўчириш, пахта бўлакчасини оғиздан ёки бурундан чиқаётган ҳаво ёрдамида ўчириш ва бошқалар шулар жумласидандир. Туғри нафас олиш ва чиқариш малакаси мустаҳкамланганидан сўнг товушлар талаффузини йўлга қўйиш устида иш олиб борилади. Бунда А.Г. Ипполитова товушлар талаффузини қуйидаги тартибда ўзгартириб бориш мақсадга мувофиқдир деб ҳисоблайди: а) унлилар (а,э,о,у,и,я,е,ё,ю); б) ундош жарангсиз сиргалувчилар (ф-с-ш-х); в) жарангсиз портловчилар (п-т-к); г) жарангли сирғалувчилар (в-з-ж); д) жарангли портиловчилар (б-д-г); е) аффрикатлар (ц-ч); ё) сонорлар (л-р-м-н). Ўозирги товушлар талаффузини йўлга қўйишнинг қуйидаги тартибига амал килинганида яхшироқ натижаларга эришмоқда. Аввало «т» товуши устида иш олиб борилади, чунки «т» товушидан к-ч-ш-ц-с товушларини ҳосил қилиш мумкин. «Т» товуши бўлмаса, уни «д» товушидан ҳосил қилинади. Агар «д» товуши бўлмаса, уни «н» товушидан ҳосил қилинади, бурунни ёпиб туриб «н» товушини талаффуз этилса, «д» товуши ҳосил бўлади. Бунда ҳар бир товуш талаффузини ўзлаштирилганидан сўнг, бу товушни аввал очиқ, кейин ёпиқ бўғинларда, ундан кейин сўзлар ва гапларда талаффуз этишга ўтилади. Эшитув диққатини ва фонематик ўқувни ўстириш учун логопед ўзи талаффуз қилган бўғинларни айтиб кўришни илтимос қилади. Бир товуш билан фарқ қилувчи сўзлар маъноси сўралади, манқаланиб ва манқаланмасдан айтилган жумлаларни эшитиб, маъносини айтиб бериш сўралади ва ҳоказо. Ринолалияни бартараф этишда нафас гимнастикаси каттагина ўрин тутади. Бу гимнастика бурундан нафас олиб, бурундан чиқариш, бурундан нафас олиб, оғиздан чиқариш, оғиздан нафас олиб, оғиздан чиқариш машқларидан иборат бўлади. Шундай қилиб, ҳозирги кунда, ринолалияни бартараф этишда логопедик амалиётда турли хил методикалар ишлатилмоқда. Биз авторлардан Ипполитова А.Г., Ермакова Н.И., Чиркина Г.В. ларнинг ишлаб чиққан ринолалияни бартараф этиш системаларидан фақатгина айрим, умумий бўлган иш усуллари, йўлларини кўрсатиб ўтдик холос. Ринолалия каби мураккаб нутқий нуқсон фақатгина тўғри ташкил этилган комплекс чора-тадбирлар таъсирида, махсус шароитда, мутахассис логопед-шифокорлар томонидан бартараф этишилиши мумкин. Мактабгача тарбия муассасалари, бошланғч синфларда тарбиячи ва ўқитувчилар ринолалия каби нутқий нуқсонга эга бўлган болаларни иложи борича вақтлироқ мутахассисларга маслаҳат учун юборишлари даркор. Бундай болалар махсус нутқий боғчаларда, синфларда таълим олсалар, уларга тегишли ёрдам ўз вақтида ва тўғри ташкил этилса, улар кейинчалик ўқишни муваффақиятли давом эттирадилар. Download 0.63 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling