Ii боб дефектология фанининг умумий асослари
Болаларда овозни тиклаш, аслига келтириш
Download 0.63 Mb.
|
Maxsus pedagog def
Болаларда овозни тиклаш, аслига келтириш
Овоздаги камчиликларни бартараф этиш ишлари болага ҳар тарафлама, комплекс таъсир кўрсатиш йўли билан мутахассис врачлар, фонопед (логопедия фанинг бир соҳаси — фонопедия мутахассиси), тарбиячи, ўқитувчи, ота-оналар ҳамкорлигида олиб борилади. Поликлиника қошидаги логопедик кабинет, ларингологик бўлимларда болаларга ёрдам ташкил этилади. Стационар шароитида логопед ҳар бола билан бир кунда бир неча маротаба 8—10 минутлик машгулот ўтказади. Унда ота-оналар логопед топшириқларини бола билан биргаликда ҳар куни бажариб боришлари керак. Овозни аслига келтириш методикалари С. Л. Таптапова, О. С. Орлова, Е. В. Лаврова ва бошқалар томонидан ишлаб чиқилган. Уларнинг фикрича, коррекцион-логопедик ишлар психотерапия, даволаш физкультураси ва дори-дармонлардан фойдаланиб туриб, ортофоник (овозни жойига келтирадиган) артикуляцион, нафас машқлари билан бирга комплекс ҳолда олиб борилса юқори натижаларга эришиш мумкин. Барча ишларни улар икки босқичда ўтказипши тавсия этадилар: 1-босқич — тайёрлов босқичи, 2-босқич — овозни аслига келтириш босқичи. Бола билан тил топиб, яхпш гаплашиш, уни ўз кучига ишонтириш, коррекцион ишларнинг мақсад ва вазифаларини тушунтириш учун биринчи босқич психотерапевтик суҳбатлардан бопшанади. Сўнгра артикуляцион, нафас машқлари ҳамда даволаш физкультураси ўтказилади. Шу ишлар билан биргаликда унли, ундош фрикатив (ф, с, ш, х, в, з, ж), кейинчалик жарангсиз ва жарангли портловчи (п, т, к, б, д, г) товушларни талаффуз этиш машқлари овозни тиклаш, мустаҳкамлаш ва автоматлаштириш ишлари олиб борилади. Овозни тиклаш босқичи уч қисмдан иборат бўлиб, унга товушдан овоз ҳосил қилиш, ҳосил қилинган овоз товушини мустаҳкамлаш, табақалаштириш устидаги ишлар киради. Овоз сифати, тембри устида олиб бориладиган иш овоз ҳосил бўлишини осонлаштиради, ҳар бир киши учун хос бўлиб, мос тушадиган асосий овоз тонини топишга ёрдам беради. Овозни "и" товушини узоқ талаффузз эттириш йўли билан тиклаш тавсия этилади. Сўнгра "му", "мум" каби бўҚинлар мустаҳкамланади. Ўосил қилинган овоз бўҚин, сўз, гапларда мустаҳкамланади. Бу босқичда "у" товушидан бопшанадиган вокал машҚулотларнинг аҳамияти катта. Унлиларни (у—ау—уа, о—оу—ао—аа) ни аввал шивирлаб, сўнгра баланд овоз билан чўзиб талаффуз этиш ўринлидир. Якунловчи босқич — ҳосил этилган овозни нутқга киритиш. Нутқни тиклаш ишларини 3—4 яшар болаларда муттасил 3—4 ой мобайнида олиб борилса, айниқса яхши натижаларга эришиш мумкин. Касалликни даволашдан кўра, унинг олдини олиш осон деган гап бор. Овоз кишининг бутун умри давомида ривожланиб боради. Бу вақгда овоз турлича зарарли таъсиротларга учрайди. Бу таъсиротларга узоқ вақт давомида кўп марта берилиб туриш овознинг у ёки бу даражада бузилишига олиб келади. Ота-оналар, боҚча тарбиячилари, мактаб ўқитувчилари овоз бузилишларининг олдини олишлари керак. Профилактика ишлари илк болалик чоҚидан бошланади, бунда овоз ривожланишида бўлиб ўтадиган мутация даври алоҳида аҳамият касб этади. Профилактика ишлари нуқсонларнинг олдини олиш, соҚлом овозни тарбиялаш, овозни машқ қилиб боришни ўз ичига олади. Умумгигиена талабларига риоя қилиш, организмни шамоллашдан сақлаш каби эҳтиёт чоралари ҳам профилактика жумласига киради. Мумкин қадар баланд овозда гапирмаслик, айниқса грипп, ларингит касалликлари вақгвда ашула, шеърлар айтишдан сақланиш керак. Узоқ вақт тинмай қўшиқ айтиш ҳам анча зарарли. Бундан ташқари, югуришдан сўнг ва қаттиқ ҳаяжон вактида ашула айтмаслик лозим, чунки бунда нафасга зўр келиб, овоз нотўҚри ҳосил бўлади. Овоз аппаратидан ўз ўрнида фойдаланиш зарур. Бошқа овоз диапазонида гапиришга ҳаракат қилиш, ашула айтиш репертуарини нотўҚри то(рлаш ҳам овозда ўзгаришлар рўй беришига олиб келади. Усмирлар эса, овоз мутацияси даврида маълум муддат пастроқ овозда гапиришади, ашула этмасликлари мақсадга мувофиқдир. Хроник тонзиллит, аденоид, полипларга вақгида даво қилиш ва буларнинг олдини олиш, вақги-вақги билан оталаринголог текширувдан ўтиб туриш ҳам овоз нуқсонларини профилактикасига ёрдам беради. Download 0.63 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling