Ii боб дефектология фанининг умумий асослари
-АФАЗИЯ, УНИНГ ТАЪРИФИ, КЕЛИБ ЧИҚИШ САБАБЛАРИ
Download 0.63 Mb.
|
Maxsus pedagog def
2-АФАЗИЯ, УНИНГ ТАЪРИФИ, КЕЛИБ ЧИҚИШ САБАБЛАРИ
Афазия (грекча а-йўқ, фазис-овоз, нутқ) – овоз чиқмаслиги, гапирма олмасдликдан иборат нутқ бузилишидир. Бу нуқсон марказий нерв системаси нутқини идора этувчи зоналарининг зарарланиши натижасида вужудга келади. Кўп ҳолларда афазия кекса ёшдаги кишиларда, гипертониклардан (қон босими баланд кишиларда) мияга қон қуйилиши натижасида пайдо бўлади. Бироқ бу нуқсон болаларда ҳам кузатилиши мумкин. Психолог А.Р.Лурия ва сафдошларининг асарларида ката мия ярим шарлари жарохатланиши, касаликка учраши натижасида пайдо бўладиган нутқ камчиликларининг ҳаммаси афазия қаторига киритилган. Улар афазиянинг қуйидаги турларини ажратиб кўрсатадилар: 1) динамик афазия; 2) эфферент мотор афазия; 3) эфферент мотор афазияси; 4) семантик афазия; 5) сенсор афазия. Динамик афазия гаплар, иборалар билан гапириш қобилиятининг бузилиши билан боғлиқдир, бунда бемор алоҳида сўзларни айтишда, такрорлашда, атрофдагилар нутқини тушинишда ҳам қийналмайди. Динамик афазияни икки турга ажратиш мумкин: улардан бирида фикрни нутқ воситаси билан баён қилишни режалаш механизмлари бузилган бўлса, бошқасида нутқнинг грамматик ҳамда синтактик тузилиши бузилган бўлади. Эфферент мотор афазияси ҳам айрим сўзлар сақланган ҳолда, нутқ воситаси билан фикрни баён қилишнинг грамматик томони бузилиши билан характерланади, лекин бундан ташқари, эфферент харакат афазиясида нутқнинг мотор схемаси ҳам бузилади; бемор айрим товушларни талаффуз қилиш ўкувини сақлаб қолган бўлса ҳам лекин бу товушларни маълум изчилликда бирлаштира олмайди. Шундай қидиб эфферент ҳаракат афазиясида нутқ ҳосил бўлишининг умуман сукцессивлик (яъни изчиллик) принципи бузилади. Афферент мотор афазияси – нутқ артикулацияси аниқланганлигининг бузилишидир. Бемор ўзига керакли бўлган маълум товушларни топа олмай ҳамма вақт бошқа яъни шу товшга яқин артикулацияга ўтиб кетаверади. Бу ерда товушларни танлаш ўқуви бузилган бўлади. Семантик афазия- сўз топишдаги қийинчиликлар ва сўзлар ўртасидаги семантик (мантиқий-грамматик) муносабатларни тушунишнинг бузилиши билан харкатерланади. Масалан,афизик «ота» ва «ака-ука» деган сўзларни тушунади, бироқ «отасининг акаси» деган сўз қандай маъно билдиришини тушуна олмайди. Демак, бунда биз сўзлар маъносига семантик системасининг бузилиши билан, яъни сўзларни маъносига қараб танлашнинг бузилиши билан тўқнаш келамиз. Сенсор афазияси – бунда биринчи навбатда эшитилган товушларни идрок бузилади, яъни сўзнинг маъноси билан унинг товуш состави ўтрасидаги ўзаро муносабатини англаш издан чиқиб, даставвал натқни идрок этига таъсир қилади. Ҳар ҳолда афазиянинг бу формасида сўзни товуш жахатидан таҳлил қилиш бузилади. Натижада киши мутлақо хеч нарсани тушунмайдиган ёки қисман тушуна оладиган бўлиб қолиши мумкин. Сенсор афазик ўзи кўп гапиради лекин унинг гапини тушуниб билмайди, чунки сўзлари шароитга мос келмайди, маъносиз бўлади. Сенсор афазияда ёзма нутқ яъни ўкиш ва ёзиш жараёнлари ҳам бузилади. Оғзаки ва ёзма нутқда прафазия (алмаштириш)ва аграмматизмлар кўп кузатилади. Касални ўзи буни сезмайди. Ҳозир логопедия афазиянинг юқорида кўриб чиқилган турларидан ташқари яна амнестик ва тотал афазияларининг тофовут қилинади. Амнестик афазияда хотира чуқур даражада бузалади. Киши сўзларини, уларнинг маъносини ёддан чиқариб қўяди, уларни эслай олмайди. Бундай бемор предметларни таний олади, лекин уларнинг номини эслай олмайди. Агарда шу пайт ёрдам берилса, сўзни эслаб тўғри талаффуз этади. Тололафазия бирор ҳил фалокатдан ёки инсультдан сўнг дарҳол пайдо бўлади. Бунда бемор гапирмайди, бошқалар нутқини тушунмайди, чунки марказий нерв системасининг бир неча зоналари бирданига зарарланган бўлади. (тотал-кенг тарқалган деган сўздан олинган). Бундай ҳолат бир неча кундан то бир неча хафтагача давом этиши мумкин. Авазияда нутқи ҳар томонлама яхши ривожланган одам бирданига ёки аста-секин гапира олмайдиган бўлиб қолиши мумкин. Афазияга учраган киши дастлаб мутлоқо гапирмайди, ёки гапирса ҳам, доим ғулдираб сўзлайди ва унинг нутқини атрофдагилар хеч тушунмайди. Бундай бемор аксари ҳамма нарсага бепарво бўлади. Нутқдаги ўзгаришларга келганда унинг ҳамма томони – грамматик томони ҳам, фонетик – семантик томони ҳам, яъни бутун нутқ системаси, бузилган бўлади. Айни вақтда нутқнинг қайси томони кўпроқ издан чиққанлигини аниқ билиб бўлмайди. Лекин орадан маълум вақт ўтгач, бу нарса ойдинлашади. Айрим ҳолларда, хусусан, афазия асабий-руҳий оғир кечилмалар туфайли юзага келган бўлса, у аста-секин барҳам топиб кетиши мумкин. Бошқа ҳолларда, яъни афазия миядаги тайинли бир касалликдан пайдо бўлган маҳалларда бу нуқсон жуда секинлик билан, тегишли даъво чора-тадбирлари кўриб, логопедик машғулотларни узоқ давом эттириб борилганидан кейингина барҳам топади. Шундай қилиб, авалия ва афазия системали нутқ камчиликларидир, бундай нуқсонли кишиларнинг бутун нутқ системасида яъни нутқнинг фонетик-фонематик, лексик ва грамматик томонларида сезиларли маълум камчиликлар кузатилади. Авалик ва афазикларнинг импрессив нутқдаги камчиликлар марказий нерв системасининг органик касалликлари натижасида вужудга келади. Алалия ва афазияларнинг фарқи шундан иборатки, алалияда нутқ жараёнида иштирок этадиган анализаторларнинг марказий қисмидаги нерв хужайраларнинг норасологи нутқнинг кечикиб ривожланишига олиб борса, афазикларда марказий нерв системаси айрим қисмларнинг органик касалликлари натижасида ҳар томонлама ривожланган нутқ йўқолади. Алалияни бартараф этишда – нутқни шакиллантириш, ривожлантириш, тариялашни кўзлаб афазияни бартараф этишда эса-йўқлоган нутқни тиклашни кўзлаб чоралар кўрилади. Download 0.63 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling