Ii-боб. Экология ҳУҚУҚининг тушунчаси, предмети, тамойиллари ва тизими


Экология ҳуқуқи фанининг ривожланиш тарихи


Download 54.75 Kb.
bet3/7
Sana28.12.2022
Hajmi54.75 Kb.
#1070330
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
Маъруза (1)

2. Экология ҳуқуқи фанининг ривожланиш тарихи

Ҳаммамизга маълумки, табиат ва жамият ўртасидаги ўзаро таъсирни кузатиш, тадқиқ етиш узоқ тарихий жараёнга егадир.


Юқорида таъкидланганидек, экология атамаси 1866 йилда фанга кириб келди ва экология фани биология фани таркибидан ажралиб чиқди ва ўз йўналишлари бўйича ривожланиб бормоқда. Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, инсоннинг табиат илмига бўлган қизиқиши, табиий ресурсларнинг ҳолатини кузатиш, ўрганиш, табиат бойликларини асраб-авайлаш, муҳофаза қилиш билан боғлиқ таълимотларни жамият ривожланиш тарихининг барча босқичларида кузатишимиз мумкин.
Инсоннинг табиат билан боғлиқлиги нафақат махсус тадқиқотларда балки жамият аъзоларининг турмуш тарзи, диний ва ижтимоий урф-одатлари билан боғланиб кетганлигини кузатишимиз мумкин.
Жамиятнинг табиатга бўладиган ўзаро таъсир доираси ва даражасини инсон онги, меҳнат қуроллари ва бошқа ишлаб чиқариш воситалари такомиллашуви билан боғлаб кузатишимиз мумкин.
Янги меҳнат қуроллари, фан-техника кашфиётлари ўз навбатида табиий ресурслардан кўпроқ фойдаланиш, турли еҳтиёжларни қондиришни таъминлайди ва ўз навбатида табиий ресурслар ҳолатига бўладиган салбий таъсирлар даражасини ошириб борди. Табиатга бўладиган зарарли ва хавфли таъсирларни камайтириш, уларнинг олдини олиш, табиат бойликларининг ҳолатини яхшилаш билан боғлиқ изланиш, тадқиқот, таълимотлар ривожланиб бораверади. Ушбу жараён ўз навбатида табиат-жамият тизимидаги муносабатларни такомиллаштиради, экологик билимларнинг ривожланишига олиб келади.
Табиатда бўладиган ўзгаришларни кузатиш, уларнинг ҳолатини тадқиқ етишда хорижий олимлар қаторида бизнинг юртимиз олим ва алломалари Ал-Хоразмий, Абу Наср Форобий, Абу Райхон Беруний, Абу Али ибн Сино, Абдураззоқ Самаркқандий, Заҳириддин Муҳаммад Бобур, Султон Балхий, Махсуд ибн Вали ва бошқалар улкан ҳисса қўшганлар.
Шуни таъкидлашни истардикки, ХИХ асргача табиат билан жамият ўртасидаги муносабатлар кескинлашмаган, салбий таъсирлар доираси кенгаймаганлиги, бир сўз билан айтганда табиий-ижтимоий заруриятнинг мавжуд емаслиги табиатни муҳофаза қилиш билан боғлиқ таълимотлар алоҳида, махсус олиб борилмаган. ХИХ асрдан бошлаб илм-фанда янги кашфиётлар, янги меҳнат қуроллари, техника воситалари пайдо бўлиши табиат-жамият ўртасидаги муносабатлар тизимига кескин бурилиш ясади. Табиатга бўлган жамиятнинг таъсирлари, яъни антропоген таъсирлар ортиб бораверди. Бу еса ўз навбатида экология фанининг ривожланишига олиб келди.
Экология ҳуқуқи – табиат билан жамият ўртасида ўзаро таъсирлар натижасида пайдо бўладиган ижтимоий муносабатларни тартибга солишни ўрганувчи фан ва ҳуқуқ тизимининг алоҳида соҳаси сифатида ўз ривожланиш тарихига егадир.
Биз табиат-жамият тизимидаги қадимий-тарихий жараённи ўрганишни осон бўлиши мақсадида шартли равишда уч босқичга бўламиз:

  1. Социалистик тузумгача бўлган бой тарихий давр (1017-1924 йилларгача бўлган босқич);

  2. Социалистик тузум (1924-1990 йилгача);

  3. Мустақиллик даври (1991 йилдан хозиргача).

Биринчи-бой тарихий босқич ерамиздан аввалги минг йилликлардан ХХ асрнинг 20 йилларигача бўлган даврни ўз ичига олиб, табиий ресурслардан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш қоида-талабларининг турли-туманлиги, ўзига хос хусусиятларини кузатишимиз мумкин.
Жамиятнинг табиат билан боғлиқ муносабатини тартибга солиш одамлар қабила-қабила бўлиб бирлашиб, ўз ҳудудларида ер, ўрмон, ҳайвонот дунёси ва ресурсларидан фойдаланиш қоида-талаблари жорий қилиниб келинган.
Инсон онгининг ривожланиши янги меҳнат қуролларининг вужудга келиши натижасида табиат бойликларидан фойдаланиш миқдори ва ўз навбатида таъсир кўрсатиш даражаси ортиб борди.
Юртимизда давлатчилик шакллана бошлаши, ривожланиши билан жамиятдаги ҳуқуқий муносабатлар такомиллаша борди. Ушбу ҳуқуқий муносабатлар тизимида ер, сув, ўрмон ва ҳайвонот дунёсидан фойдаланишнинг қоида-талаблари ҳам такомиллашиб борди. Тарихий меросимиз хисобланган “Авесто” ва бошқа диний урф-одатларда ҳам табиатдан фойдаланиш билан боғлиқ қоидаларни учратишимиз мумкин. Албатта, ушбу қоидалар маҳсус қоида сифатида шаклланмаган бўлсада жамият аъзоларининг табиатга бўлган муносабатини тартибга солиб туришга хизмат қилган.
Табиатдан фойдаланиш қоида-талаблари жамият аъзоларининг диний қоида-талаблари, урф-одатларига аҳолининг турмуш тарзига айлана бориб, инсоннинг табиатдан фойдаланиш, уни авайлаб асраш билан боғлиқ мажбуриятлари, жавобгарлик чоралари белгиланиб борилади.
Айниқса, ерамизнинг ўрта асрларида давлатчиликнинг ривожланиши ва тараққий етишида табиий ресурсларнинг аҳамияти чексиз ҳисобланиб, ер-сувдан фойдаланиш қоида-талаблари ривожлана борди. Айниқса, мусулмон ҳуқуқининг манбалари ва бошқа тарихий-ҳуқуқий аҳамиятдаги меросимизда ер-сув, ўсимлик ва ҳайвонот дунёсидан фойдаланиш талаблари, уларни муҳофаза қилиш мажбуриятлари, жавобгарлик чоралари каби қоидалар белгиланган бўлиб, ушбу соҳада муносабатларни тартибга солишга катта аҳамият бирилган.
Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, ХХ асрнинг 20-йилларигача босиб ўтилган бой тарихий еволюцион жараёнда табиатдан фойдаланиш, уни асраб-авайлаш билан боғлиқ умуммажбурий аҳамиятга ега бўлган қоида-талаблар ўзига хос хусусиятларга ега бўлиб, биринчидан, ушбу қоида-талаблар алоҳида махсус тизимга ега бўлмай, мулк билан боғлиқ қоидалар тизимида ривожланган, иккинчидан, табиат бойликларидан фойдаланиш ва уларни асраб-авайлаш қоида-талаблари аҳолининг маданияти ва турмуш тарзига сингиб кетганлиги ўз навбатида ҳуқуқий муносабатларни ривожлантиришга ҳизмат қилган.
ХХ асрнинг 20 йилларидан бошлаб, заминимизда социалистик тузумнинг ўрнатилиши, Ўзбекистон ССР нинг иттифоқдош республикалар таркибида аграр давлат сифатида ижтимоий-иқтисодий ривожланиши табиий ресурслардан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш янги ҳуқуқий қоида-талабларнинг жорий етилиши билан боғлиқдир.
1917 йилда Ер ҳақида Декретнинг имзоланиши мавжуд тузум учун муҳим аҳамиятга ега бўлиб, ерга нисбатан хусусий мулк шаклининг бэкор қилиниши, помешиклар, ер егаларининг ерлари миллийлаштирилиши, яъни давлат тасарруфига ўтиши, ерларни ишчи, деҳқонларга берилиши каби тамойиллар белгиланган. Ушбу декретга асосланиб, ер кодекси, ер ости бойликлари ҳақида, ўрмон ва сув ресурслари ва табиий обектлардан фойдаланиш ҳақидаги низомлар қабул қилинди.
1939 йилда Ўзбекистон ССР нинг ер-сув кодекси қабул қилиниши ер ва сув ресурсларидан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш муносабатларини тартибга солувчи биринчи кодификациялашган ҳужжат ҳисобланади.
1941 йилда Ўзбекистон ССР нинг “Қишлоқ хўжалигида сувдан фойдаланиш тўғрисида” ги қонуннинг қабул қилиниши еса ўз навбатида қишлоқ хўжалигида ер ва сувдан фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилишнинг ривожланишини кўрсатади.
1957-1963 йилларда барча иттифоқдош республикаларда, шу жумладан, Ўзбекистон ССР да ҳам “Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида” ги қонуни қабул қилиниб, биринчидан, табиатни муҳофаза қилишнинг тамойиллари, асосий қоида-талаблари мустаҳкамланади, иккинчидан, табиатни муҳофаза қилиш билан боғлиқ ижтимоий муносабатларни тартибга солиш ва ўрганишда алоҳида урғу берилади.
Халқ хўжалик мақсадларида табиий ресурслардан кенг фойдаланиш ўз навбатида табиий ресурслар ҳолатининг ёмонлашишига, табиатни муҳофаза қилишнинг ижтимоий-иқтисодий зарурияти пайдо бўла бошлайди.
Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, 1963 йилгача ер, ер ости бойликлари, ўрмон, сув ва бошқа табиий ресурслардан фойдаланиш ва муҳофаза қилишнинг ҳуқуқий-назарий асослари "Ер ҳуқуқи” фани дастурида белгиланган еди, яъни бир сўз билан айтганда, табиатни муҳофаза қилишнинг ҳуқуқий ҳолати “Ер ҳуқуқи” фани тизимида ўрганилиб келинди. Бу ҳолат табиатни ҳуқуқий муҳофаза қилиш назарий –амалий жиҳатдан кенг миқёсда ўрганишга имкон бермас еди.
1963 йилдан Иттифоқ миқёсида “Табиатни ҳуқуқий муҳофаза қилиш” ўқув дастури тасдиқланиб, табиатни муҳофаза қилишнинг асосий йўналишлари илмий-амалий жиҳатдан асосланиб берилади.
Фан-техниканинг тобора ривожланиб бориши, халқ хўжалиги тармоқларида ишлаб чиқариш самарадорлигининг ўсиши, қишлоқ хўжалигида пахта “яккахокимлиги” нинг илгари сурилиши, механизация ва мелиорация тизимларининг ривожланиши ўз навбатида табиатни муҳофаза қилишнинг ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш заруриятини талаб қила бошлади.
1986 йилда “Ер ҳуқуқи” фани ва “Табиатни ҳуқуқий муҳофаза қилиш” махсус курси ўрнига “Табиий ресурслар ҳуқуқи ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ҳуқуқи” ўқув дастури тасдиқланиб, барча “иттифоқдош” республикаларда шу жумладан, бизнинг республикамиз олий юридик ўқув юртларида назарий-ҳуқуқий асослари ўрганила бошланди.
1986 йилларда “совет” лар давлатининг кўплаб минтақаларида, айниқса Ўзбекистонда 30-40 йил давомида олиб борилган нотўғри экологик сиёсат оқибатида экологик муаммо кескинлашиб, Орол денгизи ва оролбўйи минтақасида, Навойи, Бухоро, Сариосиё, Бэкобод, Чирчик каби вилоят ва шаҳарларда ерларнинг шўрланиш даражаси, сувларнинг ифлосланиши, атмосфера ҳавоси ҳолатининг ёмонлашиши, аҳолининг ҳаёти ва соғлиги даражасининг пасайиши, турли касалликларнинг кўпайиши каби салбий ҳолатлар пайдо бўлган еди. Мана шундай шароитда “Табиат-жамият тизимидаги ўзаро муносабатларни биринчи навбатда табиатнинг устуворлигини тан олиш тамойилининг жорий етилиши асосида табиий ресурслардан фойдаланиш ҳуқуқий асосларини ўрганишни тақозо етади.
1987-1989 йилларда юрист-эколог олимлар томонидан “Экология ҳуқуқи” ўқув дастурини жорий етиш ва экологиянинг ҳуқуқий асосларини яратиш ғояси илгари сурилиб келди ва баъзи республикаларда жорий етила бошлади.
Ўзбекистон Республикасида “Табиат-жамият” тизимидаги ўзаро муносабатларининг илмий жиҳатдан асосланган ҳуқуқий асосларини яратиш 1991 йилда республикамиз мустақиликка еришгандан сўнг амалга ошира бошланди.
1991 йилда Тошкент Давлат юридик институтининг Илмий Кенгаши қарори билан “Экология ҳуқуқи” фанининг ўқув дастури тасдиқланди. Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси, Ер Кодекси, “Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида”, “Давлат санитария назорати тўғрисида”, “Сув ва сувдан фойдаланиш тўғрисида”, “Муҳофаза етиладиган табиий ҳудудлар тўғрисида”, “Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш тўғрисида”, “Экология експертизаси тўғрисида”, “Ўрмон тўғрисида”, “Ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида”, “Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида”ги қонунлари ва ушбу соҳадаги қонунчилик ҳужжатлари Ўзбекистон Республикаси “Экология ҳуқуқи” фанининг ҳуқуқий асосларини мустаҳкамлади.
1999 йилда Ўзбекистон Республикасининг “Кадрлар тайёрлаш миллий Дастури” асосида бакалавриат ва магистратура тизимлари учун “Экология ҳуқуқи” ўқув Дастури ҳамда ушбу дастурни янада ривожлантириш мақсадида “Екологик-ҳуқуқий жавобгарлик”, “Ер ҳуқуқи муаммолари”, “Ўрмон ҳуқуқи”, “Сув ҳуқуқи”, “Тоғ ҳуқуқи” каби махсус ўқув курслари дастурлари ишланиб чиқилди ва тасдиқланди.
Ҳозирги кунда “Табиат-жамият тизимидаги ўзаро муносабатларни ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солишнинг илмий-амалий асослари “Экология ҳуқуқи” фани асосида олиб борилмоқда.



Download 54.75 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling