Ii-боб. Экология ҳУҚУҚининг тушунчаси, предмети, тамойиллари ва тизими


Download 54.75 Kb.
bet1/7
Sana28.12.2022
Hajmi54.75 Kb.
#1070330
  1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
Маъруза (1)


II-БОБ. ЭКОЛОГИЯ ҲУҚУҚИНИНГ ТУШУНЧАСИ, ПРЕДМЕТИ, ТАМОЙИЛЛАРИ ВА ТИЗИМИ
1. Экология ҳуқуқининг тушунчаси, хусусиятлари ва умумий экология тизимида тутган ўрни
Табиат ва жамият ўртасидаги ўзаро боғлиқлик турли йўналиш ва шаклларда узоқ вақт давомида амалга оширилиб келинмоқда.
Асрлар давомида инсоният табиат қонуниятларига мослашиб, ўзининг турли еҳтиёжларини қондириш учун табиатдан фойдаланиб, унга таъсир ўтказмоқда.
Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, жамият аъзолари онгининг тобора такомиллашиши, янги меҳнат қуролларининг ихтиро етилиши ўз навбатида, инсоннинг турли еҳтиёжларининг ривожланишига олиб келди. Инсон ўз еҳтиёжларини қондириш учун табиий ресурслардан фойдаланиб салбий таъсир кўрсата бошлади. Жамият аъзоларининг табиатдан фойдаланиш бўйича еҳтиёжларининг ошиши, табиий ресурслардан фойдаланиш қуроллари, яъни техникавий воситаларнинг такомиллашишига олиб келди. Ушбу ҳолат ўз навбатида табиатга жамият томонидан бўладиган таъсирларнинг бир неча баробар кўпайишига сабаб бўлди. ХИХ асрнинг иккинчи ярми ва ХХ асрларда инсон тафаккурининг ривожланиши илм-фаннинг тараққий етиши ўз навбатида инсоннинг турли еҳтиёжларини қондиришга, жамиятнинг ижтимоий-иқтисодий негизини мустаҳкамлашга хизмат қилди. Албатта, янги технологик жараён иш унумдорлиги, иқтисодий даромадни кўпайтириши билан бир қаторда табиий ресурсларнинг ҳолатига салбий таъсирларни оширишга, шунингдек табиат билан жамият ўртасидаги ўзаро мувозанатни бузилишига олиб келиши мумкин. Шунинг учун ҳам табиат ва жамият ўртасидаги муносабатнинг шундай йўлга қўйилиши керакки ўзаро таъсирлар натижасида табиий ресурс, экологик тизимлар ҳолати ва аҳолининг соғлиги, ҳаёти ва ижтимоий-иқтисодий еҳтиёжларининг даражасига бўладиган салбий оқибатларни иложи борича камайишига олиб келиниши зарурдир.
Муҳим табиий ресурслар ҳисобланган ер, ер ости бойликлари, сув, ўсимлик, ҳайвонот дунёси ва бошқа табиий заҳираларнинг инсон, жамият ҳаётида тутган ўрни беқиёсдир.
Шунинг учун ҳар қандай жамиятда табиатдан фойдаланиш, уни муҳофаза қилиш, табиат заҳираларини келажак авлодга мерос қилиб қолдириш устувор вазифалардан бири ҳисобланади. Тарихга назар солиб, фикр қиладиган бўлсак табиат-жамият ўртасидаги ўзаро муносабатлар жамият ҳаётининг турли босқичларида турлича шаклларда олиб борилган, ҳар бир тарихий ривожланиш босқичида турли фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилишнинг қоида-талаблари жорий етилиб келинган. Демак, жамиятда ер, ер ости бойликлари, сув, ўсимлик, ҳайвонот дунёси ва атмосфера ҳавосидан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш юзасидан ижтимоий муносабатлар ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солиниб, табиат-жамият тизимида мувозанатни сақлашга хизмат қилади.
Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, табиатдан фойдаланиш ва уни муҳофаза қилиш билан боғлиқ ижтимоий муносабатларни тартибга солишга қаратилган ҳуқуқий чора-тадбирлар тизими ва уларнинг таъсир доираси ҳар бир тарихий босқичда мавжуд илм, фан ва техника ривожланиши ҳамда атроф табиий муҳит ҳолатининг даражасига боғлиқ бўлади.
Шунинг учун ҳам ХХ асрда амалга оширилган фан-техника револуцияси натижасида яратилган янги техника воситалари, ишлаб чиқариш обектлари ўз навбатида табиатга бўлган таъсирини ошиши мисли кутилмаган экологик салбий оқибатларни келтириб чиқарди. Екологик муносабатларни тартибга солишга қаратилган ижтимоий-ҳуқуқий чора-тадбирлар тизими ишлаб чиқилди ва амалга оширила бошлади.
Ушуб ҳолат экологик ҳуқуқий муносабатлар доираси ва даражасини ўрганувчи экология ҳуқуқи фанининг пайдо бўлиши ва ривожланишига зарурият яратди.
Экология ҳуқуқи – табиат билан жамият ўртасида пайдо бўладиган ижтимоий муносабатларни ҳуқуқий томондан тартибга солишни ўрганувчи фандир.
Экология ҳуқуқи бугунги кунда Ўзбекистон Республикасининг мустақил ҳуқуқ тизимида ўз ўрни ва салоҳиятига ега бўлган алоҳида йўналиш ва хусусиятларга ега бўлган ҳуқуқ соҳаси ҳисобланади.
Шуни алоҳида таъкидлаш керакки ҳар бир ҳуқуқ соҳасининг моҳияти тартибга солинаётган ижтимоий муносабатлар доираси ва даражасига боғлиқ бўлади. Шу жумладан, экология ҳуқуқи ҳуқуқ тизимининг соҳаси сифатида тартибга солаётган ижтимоий муносабатларнинг кенглиги, мураккаблиги, хилма-хиллиги ва ўзига хос хусусиятлари билан бошқа ҳуқуқ соҳаларидан ажралиб туради.
Ҳаммамизга маълумки, давлат ва ҳуқуқ назариясига асосан ҳуқуқ соҳалари ижтимоий муносабатларни тартибга солиш жараёнида тутган ўрни ва иштироки даражаси доираси нуқтаи назаридан мустақил ва комплекс (мажмуалашган ёки кенг қамровли, кенг тармоқли) ҳуқуқ соҳаларига бўлиниши мумкин. Мустақил ҳуқуқ соҳалари ижтимоий муносабатларни асосан ўзининг кучи, имкониятлари даражасида тартибга солади. Масалан, маъмурий ҳуқуқ, жиноят ҳуқуқи, фуқаролик ҳуқуқи, меҳнат ҳуқуқи ва бошқалар.
Кенг қамровли (комплекс) аҳамиятга ега бўлган ҳуқуқ соҳалари ижтимоий муносабатларни тартибга солишда бошқа ҳуқуқ соҳаларининг ҳуқуқий қоида-талаблари ва тамойиллардан фойдаланади.
Экология ҳуқуқи ҳам табиат-жамият тизимидаги глобал аҳамиятга ега бўлган ижтимоий муносабатларни тартибга солишда биринчи навбатда экологик умуммажбурий аҳамиятга ега бўлган тамойил, усул ва қоида-талаблардан фойдаланади, иккинчидан, ушбу мураккаб экологик муаммоларни ҳал қилиш, уларнинг ҳуқуқий тартиботини таъминлашда ўзаро боғлиқ бўлган ҳуқуқнинг бошқа соҳаларининг куч ва имкониятларидан фойдаланади. Чунки, экология ҳуқуқи ҳал қилишга қаратилган экологик муаммо ва вазифаларнинг кўлами кенглиги, мураккаб ва аҳамиятлилиги сабабли фақатгина жамият ҳаётининг ижтимоий, сиёсий, иқтисодий, маънавий-маданий жабҳаларида мавжуд бўлган барча восита чора-тадбирларни сафарбар қилиш орқали экологик муносабатларни тартибга солиши мумкин.
Шунинг учун ҳам экологик муаммоларни ҳал қилишга қаратилган ижтимоий муносабатларни тартибга солишда экологик тамойил, қоида ва талаблар билан бир қаторда бошқа ҳуқуқ соҳалари яъни маъмурий, жиноий, фуқаролик, меҳнат ва хўжалик-ҳуқуқий восита ва қоида-талабларидан фойдаланади.
Демак, экология ҳуқуқи - табиат ва жамият тизимида пайдо бўладиган экологик-ҳуқуқий муносабатларни тартибга солишга қаратилган кенг қамровли ва кўп тармоқли ҳуқуқ соҳаларидан бири бўлиб ҳисобланади.
Шуни таъкидлаш жоизки, ҳар бир фан ёки ҳуқуқ соҳаси ижтимоий муносабатларни тартибга солиш жараёнида тутган ўрни ва тартибга солинаётган муносабатларнинг кўламига кўра ўзига хос хусусиятларига ега бўлади.
Шу жумладан экология ҳуқуқи ҳам биринчи навбатда ҳуқуқ тизимининг алоҳида соҳаси сифатида бошқа ҳуқуқ соҳалари билан чамбарчас боғлиқ бўлиб, ҳуқуқнинг умум еътироф етилган тамойил, шакл ва қоидалардан фойдаланиб, ривожланиб бормоқда.
Шунинг билан бир қаторда экология ҳуқуқи тартибга солаётган ижтимоий муносабатлар табиат қонуниятлари, табиий ресурслар, экологик тизим ва компонентларга таъсир етиш, яъни ҳолатининг ёмонлашиши, миқдорининг камайиши, мувозанатнинг бузилиши, турларнинг йўқолиб кетиши ва ҳоказолар каби жараёнларда пайдо бўлади. Ҳаммамизга маълумки, инсон табиат маҳсули, унинг бир қисми, табиат қонуниятлари доирасида шаклланган, ривожланаяпти ва тараққий етиб боради. Бир сўз билан айтганда “Табиат-жамият” тизимида табиат беқиёс даражада устун ҳуқуққа, кўламга ва салоҳиятга егадир. Шунинг учун ҳам жамият ўз тараққиётига еришмоқчи бўлса, албатта табиатнинг муқаддас, устувор қонуниятларини англаши, еътироф етиши, ўз ҳатти-ҳаракатларини мослаштириши ва енг муҳими ўз еҳтиёжларини қондириш билан боғлиқ ҳаракат йўналишлари табиатнинг ҳолатига боғлаб ривожлантириши лозим бўлади. Кўриб турибмизки, экологик ҳуқуқий муносабатларни тартибга солишда табиий қонуниятларнинг устуворлиги ўз навбатида экология ҳуқуқининг бошқа ҳуқуқ соҳаларидан фарқ қилувчи, ажралиб турувчи хусусиятлари мавжудлигини тақозо етади. Ушбу хусусиятлар биринчидан, экологик муносабатларни тартибга солишда табиат қонуниятларини устунлигини таъминлаш; иккинчидан, жамият ҳаётида шаклланган экологик умуммажбурий тамойил, қоида-талабларнинг ижтимоий муносабатларини тартибга солишда қўллаш; учинчидан, экологик муносабатларни тартибга солиш механизмида конституциявий, маъмурий, меҳнат, жиноий, фуқаролик, хўжалик-ҳуқуқий чора-тадбирларидан фойдаланиш ва тўртинчидан, экологик муаммоларни ҳал қилишда жамият ҳаётида ижтимоий, сиёсий, иқтисодий ва маънавий-маданий жабҳаларини чора-тадбирларини кенг сафарбар қилиш билан белгиланади.
Экология ҳуқуқи мураккаб таълимот тизимига ега бўлиб, табиат қонуниятлари ва жамият қонунларининг ўзаро мослашиши, мувофиқлашиши натижасида шаклланади, ривожланяпти ва тараққий етади. Шунинг учун ҳам табиатда бўладиган ўзгаришлар, воқеа-ходисалар билан боғлиқ назарий таълимот ва билимлар ўз навбатида жамиятнинг табиат сир-асрорлари, илмини чуқурлаштиришга хизмат қилади. Чунки, табиий билимларни ўрганиш ўз навбатида жамиятнинг табиат билан бўладиган ўзаро муносабатларини уйғунлаштиради, ҳар бир давлат экологик сиёсатини йўналишларини оқилона белгилашга хизмат қилади.
Бугунги кунда табиат қонунларини ўрганиш табиий ресурсларнинг ривожланиши, ўзаро боғлиқлигини даражаси экологик тизимдаги муайян табиий ресурс, тур ва компонентлар сифат ва миқдорий ўзгаришлари, уларга бўладиган таъсир доираларини аниқлаш ёки бир сўз билан айтганда табиат илмини ўрганишда табиий фанлар тизимида ўз йўналиши, хусусиятларига ега бўлган экология фани тобора ривожланиб бормоқда.
Биз экология ҳуқуқи фанини чуқурроқ ўрганмоқчи бўлсак, авваламбор “Экология фани” ҳақидаги умумий тушунча ва йўналишларини етарли англашимиз керак бўлади.

Download 54.75 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling