Ii-боб. Экология ҳУҚУҚининг тушунчаси, предмети, тамойиллари ва тизими


Екологик ҳуқуқий муносабатлар тизимида қуйидаги усуллардан фойдаланилади


Download 54.75 Kb.
bet6/7
Sana28.12.2022
Hajmi54.75 Kb.
#1070330
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
Маъруза (1)

Екологик ҳуқуқий муносабатлар тизимида қуйидаги усуллардан фойдаланилади:

  1. Екологизациялаштириш

  2. Маъмурий-ҳуқуқий

  3. Фуқаровий-ҳуқуқий



Екологизациялаштириш усули бугунги кунда жамият ҳаётининг сиёсий, ижтимоий-иқтисодий, маънавий-маърифий жабҳаларига тобора кириб бориб, табиат қонуниятларининг устиворлигини таъминлаш, табиатни муҳофаза қилиш чора-тадбирларининг ишлаб чиқариш жараёнига қўлланилиши соғлом экологик муҳитга еришиш заруриятини олдимизга қўймоқда, ушбу усул орқали шахс, давлат ва жамият ҳаётингинг барча жабҳаларининг экологик қоида-талаблар асосида олиб боришини тақозо етади.
Маъмурий-ҳуқуқий усул - давлат ва ҳуқуқнинг муҳим усулларидан бири бўлиб, давлатнинг мажбурлов чора-тадбирларининг қўлланилишда намоён бўлади.
Экология ҳуқуқида маъмурий-ҳуқуқий усул кенг қўлланилиб, атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш ва аҳолининг экологик хавфсизлигини таъминловчи қоида-талабларнинг белгиланиши, барча юридик ва жисмоний шахслари томонидан қабул қилинишининг мажбурийлиги, экологик қоида-талабларни бузганлик учун жавобгарлик чора-тадбирларининг қўлланилишида катта аҳамиятга егадир.
Фуқаровий-ҳуқуқий усул экология ҳуқуқида тобора ривожланиб бораётган усул сифатида бевосита экологик-ҳуқуқий муносабатлар иштирокчиларининг тенглиги, мулкнинг дахлсизлиги, моддий рағбатлантириш, табиатни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан фойдаланишда иқтисодий чора-тадбирларнинг қўлланилишда намоён бўлади.
Экология ҳуқуқи – табиат-жамият тизимидаги мураккаб муносабатларни тартибга солади, шунинг учун ҳам турли тушунчалар, институтлар, тоифалар кенг қўлланиб, экологик-ҳуқуқий қоида-талабларни қўлланилиши ва мазмунини очиб беришга хизмат қилади.
Екологик ҳуқуқий муносабатлар тизимини ўрганишни осон бўлиши учун ўзига хос институт, тоифа ва назарий қоидалар мажмуини бирлаштирган ҳолда экология ҳуқуқи ўз тизимига ега.
Экология ҳуқуқининг тизими - экологик муносабатларни тартибга солишдаги аҳамияти ва мазмунига кўра асосий институт, тоифа ва назарий-ҳуқуқий масалаларнинг маълум тартибда жойлашишидир.
Биз мураккаб экологик ҳуқуқий муносабатлар йўналишларини таҳлил қилиш ва ўрганишни енгиллаштириш мақсадида экология ҳуқуқи тизимини икки қисми, яъни умумий ва махсус қисмга бўлиб ўрганамиз.
Экология ҳуқуқининг умумий қисми

  • табиат ва жамият ўртасидаги ўзаро боғлиқлиги;

  • табиий ресурсларга нисбатан мулк ҳуқуқи;

  • экология соҳасида давлат бошқаруви;

  • экология назорати ва экология експертизасининг ҳуқуқий ҳолати;

  • экология қонунчиликни бузганлик учун жавобгарлик каби мавзуларни

ўз ичига олиб, табиатни муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланишнинг илмий-назарий жиҳатлари, ҳуқуқий асослари, экологик-ҳуқуқий механизми ва унинг елементларининг умумий экологик-ҳуқуқий қоидаларни белгилайди.
Махсус қисми еса табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш ва муҳофаза қилиш билан боғлиқ қуйидаги:

  • ерларни муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланишнинг ҳуқуқий ҳолати;

  • сув ресурсларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланишнинг ҳуқуқий ҳолати;

  • ер ости бойликларининг ҳуқуқий ҳолати;

  • ўсимлик дунёсидан фойдаланиш ва муҳофаза қилишнинг ҳуқуқий ҳолати;

  • ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланишнинг ҳуқуқий ҳолати;

  • атмосфера ҳавосини муҳофаза қилишнинг ҳуқуқий ҳолати;

  • муҳофаза етиладиган табиий ҳудудларнинг ҳуқуқий ҳолати;

  • халқ хўжалиги соҳалари ва аҳоли пунктларида атроф табиий муҳитни ҳуқуқий муҳофаза қилиш;

  • атроф табиий муҳитни халқаро-ҳуқуқий муҳофаза қилиш каби ҳар бир табиат обектининг ҳуқуқий ҳолатини қамраб олувчи махсус аҳамиятдаги экологик-ҳуқуқий қоидаларни ўз ичига олади.

Мавзу: Экология ҳуқуқининг манбалари.


Режа:

1. Экология ҳуқуқи манбаларининг тушунчаси,
хусусиятлари ва тизими.
2. Экология ҳуқуқининг конституциявий
асослари.
3.Ўзбекистон Республикаси қонунлари-экология ҳуқуқининг махсус манбаси сифатида.
4.Қонун ости меъёрий ҳужжатларнинг экология ҳуқуқидаги тутган ўрни ва аҳамияти



Download 54.75 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling