Ii-боб. Экология ҳУҚУҚининг тушунчаси, предмети, тамойиллари ва тизими


Экология ҳуқуқининг тамойиллари, усуллари ва тизими


Download 54.75 Kb.
bet5/7
Sana28.12.2022
Hajmi54.75 Kb.
#1070330
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
Маъруза (1)

4. Экология ҳуқуқининг тамойиллари, усуллари ва тизими
Ҳар бир фан соҳаси, шу жумладан экология ҳуқуқи фани ижтимоий муносабатларни тартибга солиш жараёнида ўз йўналишлари, яъни тамойилларга ега бўлиб, ўз навбатида ҳар бир фан соҳасининг мақсад ва вазифаларидан келиб чиқади.
Экология ҳуқуқининг тамойиллари - табиат-жамият тизимидаги ўзаро муносабатлар йўналиши, чегараларини белгилаб беришда экологик-ҳуқуқий механизмининг барқарорлигини кафолатлашда ва қонунчилик қоида-талабларнинг экологик муносабатларини тартибга солиш тартибини белгилашда муҳим аҳамиятга егадир.
Бизга маълумки, экология ҳуқуқи табиат билан жамият ўртасидаги ўзаро муносабатларни ҳуқуқий тартибга солади. Шу жумладан, табиатнинг инкор етиб бўлмайдиган қонуниятлари ва ижтимоий хатти-ҳаракатлари тартибга солувчи жамият-давлат қонунлари мавжуд - экология ҳуқуқи тамойилларининг асосий вазифаси шундан иборатки, табиий қонуниятларнинг устуворлигини тан олган ҳолда жамият аъзоларининг табиатга бўлган ҳатти-ҳаракатларини илмий асосланган ҳолда йўналтиришдан иборатдир.
Табиат ва жамият ўртасидаги ўзаро муносабатлар жуда хилма-хил ва мураккаб бўлганлиги учун ҳам экология ҳуқуқининг тамойилларини қуйидаги тизимга бўлишимиз мумкин.

  1. Давлат ва ҳуқуқнинг умумий тамойиллари;

  2. Атроф табиий муҳитни муҳофаза қилишга оид тамойиллар;

  3. Табиий ресурслардан оқилона фойдаланишга қаратилган тамойиллар.

Экология ҳуқуқи ҳуқуқ тизимининг соҳаси сифатида экологик муносабатларни тартибга солишда давлат ва ҳуқуқнинг қуйидаги тамойилларидан фойдаланади:
- Қонунийлик;
- Ижтимоий адолат;
- Ошкоралик;
- Ишонтириш ва мажбурлов чораларининг ҳамкорлиги;
- Шахсларнинг ҳуқуқ ва бурчларининг бирлиги ва бошқалар.
Атроф табиий муҳит барқарорлигини таъминлаш ва табиатни муҳофаза қилишнинг асосий тамойиллари қуйидагиларни ўз ичига олади:

  • Биосфера ва экология тизимлари барқарорлиги ҳозирги ва келгуси авлоднинг генетик фондини сақлаш;

  • Фуқароларнинг ҳаёт учун қулай табиий муҳитга ега бўлиш ҳуқуқини таъминлаш;

  • Жамиятнинг экологик, сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий манфаатларини уйғунлаштириш;

  • Табиатни муҳофаза қилиш соҳасида миллий, минтақавий ва халқаро уйғунлаштириш;

  • Табиатни муҳофаза қилиш чора-тадбирларининг табиий ресурслардан фойдаланиш тадбирларидан устуворлигини тан олиш;

  • Табиатни муҳофаза қилиш фаолиятини рағбатлантириш;

  • Экология експертизасини ўтказишнинг мажбурийлиги;

  • Екологик қонунчилик қоидаларни бузганлик учун жавобгарликнинг қўлланилиши ва бошқалар.

Табиий ресурслардан оқилона фойдаланишга қаратилган ижтимоий муносабатлар қуйидаги тамойиллар доирасида тартибга солинади:

  • Табиий ресурслардан фақат илмий асосланган ҳолда оқилона фойдаланишнинг зарурлиги;

  • Табиатни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш фаолиятини рағбатлантириш;

  • Ер, ер ости бойликлари, ўсимлик ва ҳайвонот дунёсидан махсус фойдланганлик учун ҳақ тўлаш ва умумий асосда фойдаланганлик учун ҳақ тўламаслик;

  • Ерлардан белгиланган тоифалар доирасида мақсадли фойдаланиш;

  • Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларнинг устиворлиги;

  • Табиий ресурслар кадастрини юритиш мажбурийлиги ва бошқалар.

Табиат ва жамият ўртасидаги ўзаро муносабатлар, давлат ва экологик функсияси ушбу тамойиллар асосида ва доирасида амалга оширилиб, атроф табиий муҳит барқарорлигини таъминлаш, аҳолининг экологик хавфсизлигини таъминлаш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланишга хизмат қилади.
Экология ҳуқуқи ўз предмети, йўналишлари, мақсад ва вазифаларига ега бўлгани каби ўз усулларига ҳам ега, ушбу усуллар табиат-жамият тизимидаги ижтимоий муносабатлар ҳолатига таъсир етиш орқали катта аҳамият каcб етади.
Ҳозирги пайтда экологик муносабатлар қатнашаётган жисмоний ва юридик шахслар хатти-ҳаракатларини тўғри йўналштириш учун турли усуллар қўлланилиб, уларнинг кўлами ортиб бормоқда.

Download 54.75 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling