Ii-боб. Экология ҳУҚУҚининг тушунчаси, предмети, тамойиллари ва тизими
Тавсия этиладиган адабиётлар рўйҳати
Download 54.75 Kb.
|
Маъруза (1)
- Bu sahifa navigatsiya:
- Каримов И.А. Бизнинг бош мақсадимиз жамиятни демократлаштириш ва янгилаш, мамлакатни модернизация ва ислоҳ этишдир. -Т.: "Ўзбекистон", 2005.
- Ўзбекистон Республикасининг “Сув ва сувдан фойдаланиш тўғрисида”ги қонуни. Ўзбекистоннинг Янги қонунлари. 8-сон. –Т. Адолат. 1994.
- Экология ҳуқуқи. Дарслик./ Муаллифлар жамоаси. ТДЮИ. 2000., 350 б.
- Файзиев Ш.Х. Конституционнўе основў экологической политики Республики Узбекистан. // Экология қонунчилигини такомиллаштириш муаммолари. Сборник тезисов конференции. ТДЮИ, 2003.
Тавсия этиладиган адабиётлар рўйҳати:
Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси. -Т.: “Ўзбекистон”, 2003. Каримов И.А. Ўзбекистон XXI аср бўсағасида: хавфсизликга тахдид барқарорлик шартлари ва тараққиёт кафолатлари. -Т.: “Ўзбекистон”, 1997. Каримов И.А. Бизнинг бош мақсадимиз жамиятни демократлаштириш ва янгилаш, мамлакатни модернизация ва ислоҳ этишдир. -Т.: "Ўзбекистон", 2005. Ўзбекистон Республикасининг “Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги қонуни. Ўзбекистоннинг Янги қонунлари. 7-сон. –Т. Адолат. 1993. Ўзбекистон Республикасининг “Сув ва сувдан фойдаланиш тўғрисида”ги қонуни. Ўзбекистоннинг Янги қонунлари. 8-сон. –Т. Адолат. 1994. Ўзбекистон Республикасининг "Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар тўғрисида"ги қонуни, Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатлари тўплами. 42-сон. –Т.: 2004. Экология ҳуқуқи. Дарслик./ Муаллифлар жамоаси. ТДЮИ. 2000., 350 б. Файзиев Ш.Х. Актуальнўе проблемў кодификации экологического законодательства Узбекистана. Материалў Круглого Стола «Экологический Кодекс Украинў» Киев. 2005. Файзиев Ш.Х. Конституционнўе основў экологической политики Республики Узбекистан. // Экология қонунчилигини такомиллаштириш муаммолари. Сборник тезисов конференции. ТДЮИ, 2003. -1-
Ҳар бир фан, ҳуқуқ соҳаси ўз манбаларига эга бўлиб, ушбу манбалар асосида ривожланади. Табиат билан жамият ўртасидаги ўзаро муносабатларни тартибга солишда ёрдам берадиган, қатнашадиган ҳуқуқий ҳужжатлар экология ҳуқуқининг манбаси сифатида қаралиши мумкин. Экология ҳуқуқининг манбалари сифатида меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар ҳисобланади. Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, ҳар қандай ҳуқуқий ҳужжат манба бўлиб хизмат қилмайди. Экология ҳуқуқининг манбаси сифатида қаралаётган ҳуқуқий ҳужжат қуйидаги талабларга жавоб бериши керак: Ваколатли давлат органлари томонидан қабул қилинганлиги; Белгиланган доирада мажбурий аҳамият касб этиши; Экологик қоида-талабларни белгилаши; Расмий шакл, тузилиш, амал қилиш муддатлари ва бошқа атрибутларга эга бўлиши, ҳакозо. Экология ҳуқуқининг манбалари – деганда атроф-табиий муҳитни муҳофаза қилиш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш ва аҳолининг экологик хавфсизлигини таъминлаш билан боғлиқ ижтимоий муносабатларни тартибга солишда хизмат қиладиган қонунчилик ҳужжатлари тушунилади. Экологик муномабатларни тартибга солувчи конституциявий қоидалар, Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти, Вазирлар Маҳкамасининг фармон ва қарорлари, Махсус ваколатли давлат бошқарув органлари ҳамда маҳаллий давлат ҳокимият органларининг меъёрий ҳужжатлари йиғиндиси экологик қонунчилик ҳужжатлари тизимини ташкил этади. Экология ҳуқуқининг манбалари кенг қамровли ижтимоий муносабатларни тартбига солиши учун ҳам уларни қуйидагича таснифлаш мумкин: юридик кучи бўйича манбаларни қонунлар ва қонуности меъёрий ҳужжатларга бўлинади; Экологик муносабатларни тартибга солиниши йўналишлари бўйича: табиатни муҳофаза қилиш қонунчилиги; табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш қонунчилиги; аҳолининг экологик хавфсизилигини таъминлаш қонунчилиги. муносабатларни тартибга солиш предмети бўйича: умумий ва махсус экологик қонунчилик ҳужжатлари. ҳуқуқий тартибга солиш ҳолати бўйича моддий ва процессуал аҳамиятидаги қонунчилик ҳужжатлари; қонунчилик ҳужжатларининг тизими бўйича оддий кодификациялашган ва ва манбалар; қонунчилик ҳужжатларининг қўлланилиш доираси бўйича: худудий-минтақавий республика миқёсида халқаро миқёсидага манбалар ва ҳоказо. Демак экология ҳуқуқининг манбалари экологик муносабатларни тартибга солишда табиий қонунлар ва жамият қонунчилик ҳужжатларини мужассамлантирган ҳолда тартибга солади. Бу эса ўз навбатда экологик қонунчилик ҳужжатларининг ҳажмининг кўпайишига олиб келади. Табиат-жамият тизимида ўзаро муносабатларни тартибга солишда бир томондан қонун, фармон, қарор, низом каби меъёрий ҳужжатлар, иккинчи томондан, ушбу қонун ҳужжатларини қўлланилишига ёрдам бериш ва давомийлигини таъминлашда экологик норматив, стандарт ва йўриқномалар каби минглаб меъёрий-техник аҳамиятдаги ҳужжатлар қўлланилади. Экология ҳуқуқининг манбалари бошқа ҳуқуқ соҳалари манбалари чамбарчас боғлиқ бўлиб, ижтимоий муносабатларни тартибга солиш тамойиллари, усуллари, қоидаларини қўллашда умумийликка эгадир. Лекин шунинг билан бир қаторда ўзига хос хусусиятларга ҳам эга бўлиб, бошқа ҳуқуқ соҳалари қонунчилик ҳужжатлари мазмун-моҳиятидан фарқ қилади. Улар муҳим аҳамиятга эга бўлиб, биринчидан, экология соҳасида ижтимоий муносабатларни тартибга солишда табиий қонуниятлар устуворлигини эътироф этади, иккинчидан, атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланишда жамият-давлатнинг мавжуд барча восита ва тадбирларидан фойдаланади. Экологик қонунчилик ҳужжатлари биринчидан, табиатнинг устувор қонунларини жамият-давлат қонунчилик ҳужжатлари билан мужассамлантиради, иккинчидан, табиатни муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланишнинг ҳуқуқий ҳолатини белгилаш ва кафолатлашда бошқа ҳуқуқ соҳалари яъни конституциявий ҳуқуқ, маъмурий ҳуқуқ, меҳнат ҳуқуқи, молия ҳуқуқи, қишлоқ хўжалик ҳуқуқи кабиларининг қонунчилик ҳужжатларини экологик масалаларни ҳал қилишга йўналтиради. Демак, экология ҳуқуқининг манбалари атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш, аҳолининг экологик хавфсизлигини таъминлаш билан боғлиқ жараёнларда пайдо бўладиган ижтимоий муносабатларни тартибга соладиган қонунчилик ҳужжатлари тизимида иборатдир. Экологик қонунчилик ҳужжатлари мураккаб тизимга эга бўлиб, ўз мазмун-моҳиятига кўра биз уларни ўрганишни осон бўлиши учун уч асосий қисмга бўлиб ўрганамиз: Экология ҳуқуқининг конституциявий асослари; Экология соҳасидаги Ўзбекистон Республикасининг қонунлари тизими; Экология соҳасидаги қонуности меъёрий ҳужжатлар тизими. -2-
Экология ҳуқуқининг асосий манбаси бўлиб Ўзбекистон Республикасининг Конституциясиҳисобланади. Конституциямизда шахс, жамият ва давлатнинг ижтмоий, иқтисодий, сиёсий-ҳуқуқий, маданий-маърифий соҳаларидаги асослари мустаҳкамланган бўлиб, атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш бўйича давлат-ҳуқуқий механизмининг шакллантиришда муҳим аҳамиятга эга ҳисобланади. Шунинг учун ҳам Конституцияда белгиланган қоидалар орқали жисмоний ва юридик шахслар экологик ҳуқуқ, бурчлари ва эркинликларини ифода этадилар. Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки Ўзбекистон Республикаси Конституциясида табиат-жамият тизимидаги ўзаро муносабатларни тартибга солувчи махсус қоида-талаблар ҳам белгиланган бўлиб, экология ҳуқуқи манбаларининг пойдеворини ташкил этади. Асосий қонунимизнинг 50, 54, 55 ва 100-моддаларида табиатни муҳофаза қилиш, табиий бойликларимизданоқилона фойдаланиш билан боғлиқ экологик ҳуқуқий қоида-талаблар мустаҳкамлангандир.1 Конституциямизнинг 50-моддасида “Фуқаролар атроф табиий муҳитга эҳтиёткорона муносабатда бўлишга мажбурдирлар” – деб, белгиланиб фуқароларнинг экологик мажбуриятларини конституция даражасида мустаҳкамлайди. “Жамиятнинг иқтисодий негизлари” – деб, номланган ХII-бобда, республикамиз ҳаётининг иқтисодий асослари яъни мулкчилик масалалари, хўжалик юритиш ва тадбиркорлик фаолиятининг кафолатлари белгиланиб, ҳозирги пайтда бозор муносабатларини ривожлантириш амалга оширилаётган ислоҳотларни чуқурлаштиришда аҳамияти беқиёсдир. Ушбу бобнинг 54-моддасида қуйидагича белгиланган: “Мулкдор мулкига ўз ҳоҳишича эгалик қилади, ундан фойдаланади ва уни тасарруф этади. Мулкдан фойдаланиш экологик муҳитга зарар етказмаслиги, фуқаролар, юридик шахслар ва давлатнинг ҳуқуқларини ҳамда қонун билан қўриқланадиган манфаатларини бузмаслиги шарт”. Ушбу моддада биринчидан, мулк ҳуқуқининг мазмуни эътироф этилса, иккинчидан, мулкдан фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлган жисмоний ва юридик шахсларнинг хўжалик ва ишлаб чиқариш жараёнида экологик муҳитга зиён етказмаслиги яъни уларнинг экологик мажбуриятлари мустаҳкамланади. Конституциянинг 55-моддасида “Ер, ер ости бойликлари, сув, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси ҳамда бошқа табиий заҳиралар умуммиллий бойликдир, улардан оқилона фойдаланиш зарур деб, ифодаланган бўлиб, давлат экологик сиёсатининг асосий тамойилларини ўз ичига олади. Ушбу конституциявий қоиданинг аҳамияти шундаки, биринчидан, мустақиллигимизни моддий асосини ташкил этувчи табиий бойликларининг халқимизнинг бойлиги, мулки эканлиги, иккинчидан, табиий ресурслардан фақат оқилона фойдаланиш зарурлиги, учинчидан, республикамиз табиати давлат муҳофазасига олинганлиги, яъни экологик-ҳуқуқий муносабатларни давлат томонидан кафолатланиши каби муҳим тамойилларни мустаҳкамлайди. Асосий қонунимизнинг ХХ1-боби, бағишланган бўлиб, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг ҳуқуқий ҳолати белгиланган. Ушбу бобнинг 100-моддасида маҳаллий давлат ҳокимият органлари ваколатларининг асосий йўналиши сифатида - атроф муҳитни муҳофаза қилиш каби маъсулияти эътироф этилган. Конституциядаги қоида талаблар экологик ҳуқуқий муносабатлар тизимидаги асосий тамойилларни мустаҳкамлайди. Ушбу конституциявий тамойиллар асосида атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш ва аҳолининг экологик хавфсизлигини таъминлашга қаратилган қонун, фармон, қарор, низомлар каби меъёрий–ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинади. -3- Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг қоида-талаблари ва тамойиллари асосида атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш ва аҳолининг экологик хавфсизлигини таъминлашга қаратилган қонунлар қабул қилинади. Асосий қонунимизда давлат экология сиёсатининг асосий йўналшлари белгиланса, ушбу конституцион қоидаларга мос равишда қабул қилинадиган қонунларда атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланишнинг талаблари, механизми мустаҳкамланади. Республикамиз мустақиликка эришгандан сўнг Ўзбекистон Республикаси қуйидаги қонунлари қабул қилинди: Ўзбекистон Республикасининг “Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида” ги қонуни; Ўзбекистон Республикасининг “Алоҳида муҳофаза этиладиган табиий худудлар тўғрисида” ги қонуни; Ўзбекистон Республикасининг “Давлат саниятария назорати тўғрисида” ги қонуни; Ўзбекистон Республикасининг “Сув ва сувдан фойдаланиш тўғрисида” ги қонуни; Ўзбекистон Республикасининг “Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш тўғрисида” ги қонуни; Ўзбекистон Республикасининг “Ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш тўғрисида” ги қонуни; Ўзбекистон Республикасининг “Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш тўғрисида” ги қонуни; Ўзбекистон Республикасининг “Ер кодекси”; Ўзбекистон Республикасининг “Ер ости бойликлари тўғрисида” ги қонуни; Ўзбекистон Республикасининг “Давлат ер кадастри тўғрисида” ги қонуни; Ўзбекистон Республикасининг “Ўрмон тўғрисида” ги қонуни; Ўзбекистон Республикасининг “Экологик экспертиза тўғрисида” ги қонуни; Ўзбекистон Республикасининг “Метрология тўғрисида” ги қонуни; Ўзбекистон Республикасининг “Стандартлаштириш тўғрисида” ги қонуни; Ўзбекистон Республикасининг “Хизмат ва маҳсулотларни сертификатлаштириш тўғрисида” ги қонуни; Ўзбекистон Республикасининг “Аҳолини ва худудларни табиий ҳамда техноген хусусиятлари фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш тўғрисида” ги қонуни; Ўзбекистон Республикасининг “Гидротехника иншоотларининг хавфсизлиги тўғрисида” ги қонуни; Ўзбекистон Республикасининг “Радиация хавфсизлиги тўғрисида” ги қонуни ва бошқалар. Ушбу қонунларда табиатни муҳофаза қилиш, табиий объектлардан оқилона фойдаланиш ва аҳолининг экологик хавфсизлигини таъминлаш билан боғлиқ ижтимоий муносабатларнинг мақсади, вазифаси, объект ва субъектлари, табиий ресурсларнинг ҳуқуқий ҳолати, ушбу соҳада юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳуқуқлари, мажбуриятлари, эркинликлари, кафолатлари ва ваколатлари, табиий ресурслардан фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш тартиби, муддати ва талаблари, экологик қонунчилик талабларини бузганлик учун юридик жавобгарлик чора-тадбирлари каби экологик-ҳуқуқий қоида талаблари белгилангандир. Шунинг учун ҳам юқорида таъкидланган таъкидланган Ўзбекистон Республикасининг Қонунлари экологик муносабатларни тартибга солиш учун қабул қилинган бўлиб, экология ҳуқуқининг махсус манбаси сифатида эътироф этилади. Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки табиат-жамият тизимидаги ўзаро таъсирлар яъни экологик ижтимоий муносабатларнинг доираси кенг ва мураккаб бўлиб, уларни тартибга солиш жараенида жамият ва давлат ҳаётининг барча воситаларидан фойдаланади яъни нафқат экология ҳуқуқининг махсус қоида-талабларидан балки бошқа ҳуқуқ соҳаларининг қоида-талабларини мувофиқлаштирган ҳолда қўлланилади. Демак, экологик ҳуқуқий механизмини таъминлашди турли ҳуқуқ соҳаларининг қуйидаги меъёрий ҳужжатлари ҳам экология ҳуқуқининг манбаси сифатида ҳам қаралади: Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодекси; Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси; Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодекси; Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодекси ва бошқалар. Ушбу қонун ҳужжатлари ҳам экологик қоида талабларни белгилаган ҳолда экология ҳуқуқидаги махсус қоида-талаблар билан боғлиқ равишда экологик қонунчиликни бузганлик учун интизомий, маъмурий, жиноий, фуқаролик жавобгарликни қўллаш, табиатдан фойдаланганлик учун солиқ ва турли тўловларни тўлаш билан боғлиқ жараёнларни тартибга солади. Экология соҳасидаги Ўзбекистон Республикасининг Қонунлари давлат экологик-ҳуқуқий механизмини таъминлашда муҳим аҳамиятга эга бўлиб, қонун ости меъёрий ҳужжатлар билан ўзаро боғлиқ равишда экологик муносабатларни тартибга солади. -4-
Экология ҳуқуқининг манбалари тизимида қонуности меъёрий ҳужжатларнинг тутган ўрни беқиёсдир. Ҳаммамизга маълумки, конституциявий тамойиллар ва Ўзбекистон Республикасининг қонунларда табиатни муҳофаза қилиш, табиий ресурслардан фойдаланиш ва экологик хавфсизликни таъминлашнинг умумий ва махсус қоида-талаблари белгиланади, мавжуд экологик муносабатлар тартибга солинади. Лекин, экологик ҳуқуқий муносабатлар доимо ўзгарувчан, ривожланиб турадиган табиат-жамият ўртасида пайдо бўлади. Айниқса, муҳим табиий объектларимиз ҳисобланган ер, ер ости бойликлари, сув, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси ва атмосфера ҳавоси ўзаро боғлиқ ҳолда доимий ўзгарувчан бўлиб, республикамизнинг турли минтақа ва ҳудудларида ҳар хил табиий ҳолатда мавжуддир. Шунинг учун ҳам республикамиз вилоят, шаҳар ва туманларининг табиий ҳолати бир-биридан фарқ қилади. Ушбу ҳудудда табиатни муҳофаза қилиш, табиий бойликлардан оқилона фойдаланиш қоида-талабларини белгилаш ва амалда қўллашда маҳаллий табиий ўзгарувчан ҳудудоарнинг ҳолати, ўзига хос-хусусиятлари эътиборга олиниши жуда муҳим ҳисобланади. Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, амалдаги аксарият асосий қонунларимиз ўзгарувчан турли табиий ҳудудларимизнинг ўзига хос-хусусиятларини белгилашнинг иложи йўқ. Мана шундай шароитда қонунларда мустаҳкамланган қоида-талабларни маҳаллий табиий ҳудудларда қўллашда, экологик муаммоларни ҳал қилишда қонун ости меъёрий ҳужжатлардан фойдаланилади. Демак, қонун ости меъёрий ҳужжатларимизнинг асосий мақсади ва вазифаси, конституциявий тамойиллар, қонунларда белгиланган махсус қоида-талабларни амалда қўлланилишини осонлаштириш, маъмурий ҳудудларнинг табиий ҳолати асосида меъёрий қоида-талабларни белгилаш, уларнинг ҳаётийлигини таъминлаш ва асосий қоида-талабларни барча юридик ва жисмоний шахсларга етказишдан иборат бўлади. Экология ҳуқуқининг қонун ости меъёрий ҳужжатлари ҳам мураккаб тизимга эга бўлиб, экологик меъёрлар доираси, қўлланилиши тартиби, амал қилиш муддати, ҳамда марказий ва махсус давлат бошқарув органлари, маҳаллий давлат ҳокимият органлари томонидан қабул қилиш аҳамиятига кўра қуйидаги таркибий қисмлардан иборат бўлиши мумкин. Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонлари ва Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари; Махсус ваколатли давлат бошқарув органларининг меъёрий ҳужжатлари (қарор, низоим, йўриқнома, норматив ва стандартлар). Маҳаллий давлат ҳокимият органларининг меъёрий ҳужжатлари. Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармонлари ва Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари амалдаги қонун ҳужжатлари асосида қабул қилиниб, атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш, табиий ресурлардан оқилона фойдаланиш, экологик хавфсизликни таъминлаш билан боғлиқ қоида-талабларни белгилайди ва бегиланган доирада умум мажбурий аҳамият касб этади. Хусусан, Республика ер фондидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш мақсадида “Ердан фойдаланиш самарадорлигини ошириш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони қабул қилинган бўлиб, ер қонунчилигини янада такомиллаштиришга хизмат қилади. Бундан ташқари, экология соҳасида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 20 октябрь 469 сонли “1999 –2005 йилларда Ўзбекистон Республикасининг атроф муҳитни муҳофаза қилиш ишлари Дастури тўғрисида”ги қарори; “Ўзбекистон Республикасининг Биологик ранг-барангликни сақлаш бўйича миллий стратегияси ва ҳаракатлар режаси тўғрисида”ги 1998 йил, 1 апрел, 139-сонли қарори; “Чимён – Чорвоқ зонаси табиий бойликларини сақлаш ҳамда ҳудудни ўзлаштиришга комплекс ва изчиллик билан ёндошишни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ва бошқа юзлаб ер, ер ости бойликлари, ўсимлик ва ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш билан боғлиқ қарорларининг аҳамияти каттадир. Ушбу соҳадаги фармон ва қарорлар белгиланган доирада вазирлик, давлат қўмиталари, идоралар, корхона, ташкилот, муассасалар ва жисмоний шахслар учун меъёрий аҳамият касб этади. Экология соҳасида махсус ваколатли давлат бошқарув органлари ҳисобланган Ўзбекистон Республикаси табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Ўзбекистон Республикасининг соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ўзбекистон Республикасининг Ер ресурслари давлат қўмитаси каби органлари ўз ваколатлари доирасида меъёрий ҳужжатларни қабул қилиб, маълум табиат объекти соҳасидаги экологик қоида-талабларни белгилайди. Хусусан, Ўзбекистон Республикаси табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ер, ер ости бойликлари, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси, атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш тартибини белгилайдиган экологик норматив, стандартларни тасдиқлайди, низомлар ва йўриқномаларни ишлаб чиқади ва тасдиқлайди, барча юридик ва жсимоний шахслар томонидан бажарилиши шарт бўлган қарорлар қабул қилади ва ҳакозо. Экологик қонунчилик ҳужжатлари тизимида маҳаллий давлат ҳокимият органларининг меъёрий ҳужжатлари ҳар бир вилоят, шаҳар, туман ҳудудида табиатни муҳофаза қилиш, табиий бойликлардан оқилона фойдаланиш билан боғлиқ қоида-талабларни белгилайди. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 100-моддасига асосан маҳаллий давлат ҳокимият органларининг асосий ваколатлари тизимида атроф муҳитни муҳоваза қилиш белгиланган бўлиб, ушбу соҳада уларнинг маъсулиятини оширишга хизмат қилади. Айниқса, маҳаллий давлат ҳокимият органларининг табиатни муҳофаза қилиш бўйича, эгалик ва фойдаланиш учун ер, ўрмон участкаларини ажратиб бериш, табиий ресурслардан фойдаланганлик учун маҳаллий солиқ-тўловларини жорий этиш билан боғлиқ қарорларни қабул қилиб, ушбу ҳудуддаги барча юридик ва жисмоний шахслар учун умумажбурий аҳамият касб этади. Демак, қонун ости меъёрий ҳужжатлар муҳим аҳамиятга эга бўлиб, конституциявий тамойиллар ва қонун ҳужжатларини қўлланилишини ва уларнинг ҳаётийлигини таъминлаб экология ҳуқуқи манбаларини янада такомиллаштиришга хизмат қилади. 1 Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси, Т., “Ўзбекистон”, 1998 й. Download 54.75 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling