Ii-боб. Экология ҳУҚУҚининг тушунчаси, предмети, тамойиллари ва тизими


Download 54.75 Kb.
bet2/7
Sana28.12.2022
Hajmi54.75 Kb.
#1070330
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
Маъруза (1)

Экология – мураккаб тизимга ега бўлган, тирик организмларнинг яшаш шароити ва шу организмларнинг ўзлари яшаб турган муҳит билан ўзаро мураккаб муносабатларини ўрганувчи фандир.
1866 йилда немис биологи ўз илмий асарида биринчи бўлиб “Экология” атамасини фанга киритиб, унинг маъносини тирик организмларнинг ўзаро ва уларнинг яшаш муҳити билан боғлиқлигини ўрганувчи таълимот сифатида ифодалайди.
Экология атамаси юнонча “оикос” – турар жой, яшаш муҳити, уй, - “логос” – таълимот, деган маънони билдиради. Бир сўз билан айтганда, экология биз яшаб турган муҳит, уй, ватанимиз ҳақидаги фандир.
Илм, фан-техниканинг ривожланиши табиат ҳақидаги билимларнинг кенгайиши ва ўз навбатида табиат-жамият тизимидаги ўзаро таъсирларнинг кескинлашиши экологиянинг биология фанининг кичик бир қисмидан ажралиб, алоҳида фан сифатида ривожланишига олиб келди. Экология – табиат фанларининг барча соҳа ва тармоқларига кириб бориб, жамият ҳаётининг муҳим жабҳалари ҳисобланган иқтисодиёт, сиёсат, маънавият-маданият, ижтимоий мажмуаларни қамраб олди. Табиат ва жамият ҳаётининг барча соҳа ва йўналишларини қамраб олган ушбу жараён, яъни “Экологиялизациялаштириш” асосида бугунги кунда мураккаб тизимга ега бўлган, глобал аҳамиятдаги экология фани шаклланди. Экология фани ҳозирги кунда 70 га яқин “Табиат-жамият тизимида” ги таълимот ва ғоялар мажмуасини ўз ичига олади, яъни, одам экологияси, иқтисодиёт экологияси, муҳандислик экологияси, агро экология, кимёвий экология, ҳуқуқий экология ва бошқалар. Демак, экология ҳуқуқи фани глобал аҳамиятдаги экология фанининг таркибий қисмларидан бири бўлиб ҳисобланади. Шунинг билан бир қаторда экология ҳуқуқи фанини олдида “Табиат-жамият тизими” да турли шакл ва йўналишларда пайдо бўладиган ўзаро таъсирларни барқарорлаштириш, ҳаракат йўналишларини аниқлаш, жамият аъзоларининг табиатдан фойдаланиш билан боғлиқ еҳтиёжларини қондириш меъёрларини ўрнатиш, табиат қонунлари даражасида атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш талабларини белгилаш каби маъсулиятли вазифаларни юклайди.



Download 54.75 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling