Ii-боб. Экология ҳУҚУҚининг тушунчаси, предмети, тамойиллари ва тизими


Экология ҳуқуқининг асосий йўналишлари ва предмети


Download 54.75 Kb.
bet4/7
Sana28.12.2022
Hajmi54.75 Kb.
#1070330
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
Маъруза (1)

3. Экология ҳуқуқининг асосий йўналишлари ва предмети

Табиат ва жамият ўртасидаги ўзаро таъсирлар натижасида турли ижтимоий муносабатлар пайдо бўлади. Ушбу соҳада ижтимоий муносабатларни биз ижтимоий-экологик муносабатлар деб атаймиз.


Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, ижтимоий-экологик муносабатлар шакли, мазмуни жиҳатдан турли-туман бўлиб, ушбу муносабатларни тартибга солишда ҳам кенг қамровли чора-тадбирлар амалга оширилишини тақозо етади.
Ижтимоий-экологик муносабатларни йўналишларини илмий жиҳатдан асосланган ҳолда оқилона аниқлаш ўз навбатида, ушбу муносабаталрни тартибга солиш ҳуқуқий механизмини ихчамлаштиради ва амалга оширишга ёрдам беради.
Бугунги кунда табиат-жамият тизимидаги ижтимоий муносабатлар учта қуйидаги асосий йўналишларда пайдо бўлади:
1. Атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш билан боғлиқ экологик - ҳуқуқий муносабатлар;
2. Табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш билан боғлиқ экологик-ҳуқуқий муносабатлар;
3. Аҳолини экологик хавфсизлигини таъминлашга қаратилган экологик-ҳуқуқий муносабатлар.
Ушбу экологик-ҳуқуқий муносабатлар йўналишлари ўз мазмун-моҳиятига кўра бир-бири билан чамбарчас боғлиқ бўлиб, жамиятнинг табиат билан ўзаро таъсирлар тизимида тутган ўрни муаммоларни ҳал қилишда қўлланиладиган чора-тадбирлари, услублари ва ўзига хос хусусиятлари бир-биридан фарқ қилади.
Атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш - ер, ер ости бойликлари, сув, ўрмон, ҳайвонот ва ўсимлик дунёси ҳамда атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш, табиий ҳосилалар ва экологик комплексларни сақлаш, қайта тиклаш, атроф муҳитнинг биологик хилма-хиллигини таъминлаш билан боғлиқ қоида-талаб, чора-тадбирларнинг йиғиндиси ҳисобланади. Айниқса, ХХ асрда табиий муҳитни муҳофаза қилиш йўналишига катта еътибор берилииб, ҳар бир давлатда турли дастур, режалар ва қонунчилик ҳужжатлари қабул қилингандир.
Атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш билан боғлиқ чора-тадбирларни амалга оширишга қаратилган қонунчилик ҳужжатлари, қоида-талаблари муҳофаза аҳамиятидаги ижтимоий-экологик муносабатларини тартибга солади.
Табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш деганда, жамият аъзоларининг ўз еҳтиёжларини қондириш мақсадида табиатнинг фойдали қисмларини ўзлаштириши тушунилади.
Табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш тизими - жамиятнинг турли еҳтиёжларини қондириш мақсадида ер, ер ости бойликлари, сув ресурслари, атмосфера ҳавоси, ўсимлик ва ҳайвонот дунёсидан фойдаланишга қаратилган илмий жиҳатдан асосланган давлат дастур ва режалари, қонунчилик ҳужжатлари қоида-талаблари асосида тартибга солинади.
Табиий ресурслардан фойдаланиш билан боғлиқ умуммажбурий қонунчилик ҳужжатлари қоида-талаблари фойдаланиш аҳамиятидаги, ижтимоий - экологик муносабатларни тартибга солади.
Екологик муносабатлар тизимида табиий ресурслар, яъни ер, ер ости бойликлари, сув, ўсимлик ва ҳайвонот дунёсидан фойдаланиш кенг ва муҳим ўринни егаллайди. Чунки, жуда қадимдан инсон табиатдан фойдаланиб келмоқда ва табиий ресурслардан фойдаланишнинг миқдори, муддати ва тартиби ҳар бир давлатда қатъий равишда белгиланиб, тобора ривожланиб бормоқда. Чунки, табиий ресурслардан оқилона фойдаланмаслик оқибатида табиатда турли экологик муаммолар пайдо бўлиши ва экологик инқирознинг кескинлашишига олиб келиши мумкин.
Шунинг учун ҳам республикамиз мустақиллигининг дастлабки кунларидан бошлаб, табиий ресурслардан фақат илмий жиҳатдан асосланган, яъни оқилона фойдаланиш чора-тадбирлар тизими орқали амалга оширишга алоҳида еътибор берилмоқда.
Аҳолининг экологик хавфсизлигини таъминлаш - антропоген таъсирлар натижсида пайдо бўладиган экология вазияти ва офати минтақаларида барқарор табиий муҳитни сақлаш, аҳолининг ҳаёти ва соғлигига таъсир кўрсатувчи экологик хавфли ва зарарли таъсирларни олдини олиш билан боғлиқ кенг қамровли чора-тадбирлар тизимидан иборат.
Екологик хавфсизлик билан боғлиқ муаммолар ва уларни бартараф етиш билан боғлиқ чора-тадбирлар 1980-85 йилларда намоён бўлиб, амалга ошириб келинмоқда.
Екологик хавфсизлик ўн йиллар давомида республикамиз ҳудудида табиий ресурслардан оқилона фойдаланмаслик ва табиатни муҳофаза қилиш қоида-талабларига мунтазам амал қилмаслик шароитида халқ хўжалиги соҳаларида олиб борилган ишлаб чиқариш жараёни натижасида юзага келди. Демак, ер, ер ости бойликлари, сув, ўрмон, ҳайвонот, ўсимлик дунёси ва атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш ва фойдаланиш каби давлат экологик сиёсатининг икки муҳим йўналишларидаги қоида-талабларини таъминламаслик ўз навбатида, табиат-жамият тизимида янги йўналиши ҳисобланган аҳолининг экологик хавфсизлигини таъминлаш билан боғлиқ ҳуқуқий муносабатларни пайдо бўлишга сабаб бўлади.
Екологик хавфсизлик - табиат-жамият тизимининг барқарор ҳолати бўлиб, бунда атроф табиий муҳит, табиий ресурслар ҳолати, жамият ҳаёти ва инсон соғлигига хавфли таъсиларни олдини олиш ва бартараф етиш тизимини кўзда тутади.
Екологик хавфсизликни таъминлаш билан боғлиқ ҳуқуқий муносабатлар тизими - атроф табиий муҳит барқарорлиги, аҳолининг соғлигига хавфли таъсир етувчи омилларни камайтириш, олдини олиш, чеклаш ва бартараф етишга қаратилган сиёсий, ижтимоий-иқтисодий, маданий-маърифий соҳадаги қуйидаги чора-тадбирларни ўз ичига олади:
- экологик хавфли ҳудуд, экология офати минтақаларини аниқлаш;
- еклогия експертизасини жорий етиш;
- экологик хавфли ва зарарли ишлаб чиқариш обектларини паспортлаштириш;
- хавфли ва зарарли ишлаб чиқариш турлари фаолиятига рухсатномалар бериш;
-табиий офат, сел, тошқин ва техноген аварияларни аниқлаш, олдини олиш;
- аҳолининг экологик-ҳуқуқий маданиятини ошириш;
- аҳолининг санитария-гигиена шароитларини яхшилаш ва бошқалар.
Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, юқорида тавсифланган экологик ҳуқуқий муносабатлар давлат экологик сиёсатининг асосий йўналишларни ташкил етади.
Экология ҳуқуқи бир-бири билан чамбарчас боғлиқ бўлган экологик ҳуқуқий муносабатларнинг бирлиги ва яхлитлиги асосида намоён бўлади.
Маълумки, ҳар бир фан шу жумладан ҳуқуқ соҳаси ўзига тегишли ижтимоий муносабатлар тизимини ўрганиш ва тартибга солиш назарий-амалий қоида-талаблар тизимига ега бўлиб, ушбу фаннинг предметини ташкил етади.
Экология ҳуқуқи ҳуқуқ тизимининг алоҳида соҳаси сифатида ижтимоий-ҳуқуқий муносабатлар йўналишларини ўрганиш ва тартибга солишни қамраб олувчи ўз предметига егадир.
Экология ҳуқуқининг предмети - атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш ва аҳолининг экологик хавфсизлигини таъминлаш жараёнида пайдо бўладиган ижтимоий муносабатларни ҳуқуқий томондан тартибга солишдан иборатдир.



Download 54.75 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling