Ii боб. Фан ва ижод
Download 1.02 Mb.
|
2-маъруза. Фан ва ижод.
II боб. Фан ва ижодИжод тушунчаси Инсонлар оламда яшар эканлар ўз фаолиятларини турмуш тарзига мослаштириб борадилар. Мослаштириш эса инсонни ижод қилишга чорлайди. Маълумки, инсонлар фаолияти кўп қирралидир. Бу фаолият олам сирларини билишга, унинг баъзи соҳаларини бўйсундиришга қаратилган. Соҳаларга эса қуйидагилар киради: табиатда яшовчи бир ярим миллиондан ортиқ ҳайвонот, беш юзмингдан ортиқ ўсимлик дунёси, жамиятлар фаолияти, оила, жамоа, инсоннинг муаммолари, ўзига хос фазо сирлари ва бошқалар мавжуд. Инсон ана шу соҳаларни билишга интилади, улардан хулосалар чиқаришга шошилади.«Илмий ижод методологияси» ўқув қўлланмасининг муаллифлари И. Саифназаров ва бошқалар ижодга қуйидагича таъриф берадилар: “Ижод - деганда кенг маънода шахс ёки жамиятнинг табиий, ижтимоий ва маънавий оламни инсоннинг мақсад ва вазифаларига, унинг эҳтиёжлари, истаклари ва имкониятларига мувофиқ равишда ўзгартириш борасидаги бунёдкор фаоллиги тушунилади”.Инсоннинг фаолияти кенг қамровли бўлганлиги сабабли ижоднинг турлари ҳам кўпдир. Ижод турлари қаторига: бадиий, техникавий, илмий, сиёсий, ҳуқуқий, маънавий, иқтисодий, архитектура, ҳайкалтарошлик ва бошқа соҳалардаги ижодларни олиш мумкин. Бу номлари тилга олинган ижод турлари объектив оламнинг турли соҳаларини қамраб олади. Инсонлар турмуш тарзи учун зарур бўлган ушбу соҳалар ижод объектларидир.Ижоднинг тарихи антик дунёга бориб тақалади. Антик дунёда биринчилар қаторида ижод жараёнининг моҳияти устида тўхталганлардан бири Афлотундир. Унинг фикрича, ижод бу инсоннинг ақлий фаолияти борлиқни олий даражада ҳис этиш нуқтасидир. Кейинроқ фаолият кўрсатган файласуфлардан бири Августиннинг фикрича, ижод Оллоҳгагина тааллуқли бўлган жараёндир. Ижод масаласига кўпроқ эътибор Ўрта Осиё мутафаккирлари (IX-XII асрларда) томонидан берилган. Улар ижод қилган соҳаларнинг ҳар бирида ижод орқали, мисли кўринмас кашфиётлар яратилган. Ал-Хоразмий, ал-Форобий, ал-Беруний, Абу Али ибн Сино, Умар Хайём таълимотлари, ижодлари бунга мисол бўла олади. Аммо ижод муаммосини ҳал этишда баъзи файласуфлар нотирик табиатда ҳам ижод элементлари бор, деб тушунтирадилар.Download 1.02 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling