Ii боб. Фан ва ижод
Download 1.02 Mb.
|
2-маъруза. Фан ва ижод.
- Bu sahifa navigatsiya:
- Фан ва ижод, уларнинг ўзаро алоқаси ва ўзаро таъсири
Илмий ижод системали бўлиб, унда инсон фаолиятининг кўп қирралари: билими, малакаси, тажрибаси, асбоб-ускуналар билан қуролланганлиги, адабиётларга бойлиги, иш-жой шароитларининг махсуслиги ва бошқалар билан ажралиб туради. Хулоса қилиш мумкинки, илмий ижод бу - изланувчининг тафаккури ва қобилиятини объектга нисбатан чуқур ва моҳиятан яқинлашиб боришининг юксак даражасидир.Маълумки, илмий ижод маълум бир соҳани танлаб уни ўртага қўйишдан бошланади. Демак, илмий ижод ёки тадқиқот ўз мақсадига эга. Мақсадга эришиш эса, масалани тушуниш, янгилик яратиш билан боғлиқ. Фан тарихида минглаб олимлар борки, улар ана шу мақсадларни тушунганлар ва уларга эришганлар. Булар қаторига ал-Хоразмий, ал-Беруний, Галилей, Н. Коперник, Мирзо Улуғбек, Д. И. Менделеев, В. И. Вернадский, Н. И. Вавилов, Н. Бор, А. Эйнштейн ва бошқа олимлар шулар қаторидандир. Буларнинг илмий фаолияти даврлар талаби билан боғлиқ.Фан ва ижод, уларнинг ўзаро алоқаси ва ўзаро таъсири Табиат хилма-хил моддалардан тузилган бўлса-да, улар материядир. У элементар зарралар, антизарралар, қум, тупроқ, сув, ҳаво, жонли ва жонсиз мавжудот, планеталар, юлдузлар, галактикалар ва бошқа фазовий жисмлар, физик майдонлар йиғиндисидан иборат. Ҳозирги замон фан маълумотларига қараганда материя бундан 20 миллион йиллар аввал бошқа кўринишларда бўлган. Кейинги миллион йиллар давомида эса ўзгариб боради. Инсон ҳаёти табиатнинг тозалиги ва биосферанинг нормал шароитига боғлиқ.Фанлар турличадир. У ўзининг классификация шажарасига эга. Фан тарихида фанлар шажарасини биринчилардан бўлиб Арасту ишлаб чиққан. Ҳозирги замон олимлари фанларни кўпроқ учта катта гуруҳга бўладилар: табиат ҳақидаги, техника ҳақидаги ва ижтимоий-гуманитар фанлар. Бу гуруҳларнинг ҳар бири ўзларининг шажарасига эгадир. Аммо шу фанлар ичида фалсафа, аниқроғи диалектика барча фанларнинг методологиясидир. У барча фанларда мавжуд, барча фанлар эса унда мавжуддир.Ҳозирги замонда дунёда 2000 дан ортиқ фанлар ўқитилади, бу фанларнинг барчаси ижод билан боғланган. Демак, инсон фаолиятини фан тараққиётисиз тасаввур қилиш қийин. Одамлар фан ёрдамида мақсадларига эришадилар.Download 1.02 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling