Ii боб. Фан ва ижод


Download 1.02 Mb.
bet3/3
Sana01.03.2023
Hajmi1.02 Mb.
#1239797
1   2   3
Bog'liq
2-маъруза. Фан ва ижод.

Билим фан орқали олинади. Билим куч ва маърифатдир. Фан бор экан нодонлик ва бидъат, тоқатсизлик ва тартибсизлик ва турли тўсиқлар ривожланиш йўлидан олиб ташланади. Уларга барҳам бериш фан ва ижоднинг вазифасидир. Инсон қанча маърифатли бўлса, у жиддийлашиб боради, ахлоқлироқ, маданиятлироқ бўлади. Зеро инсонларнинг маърифатли бўлиши, олға қараб ҳаракат қилиши демакдир.

Фаннинг вазифалари қуйидагилар:

  • Фан инсон фаоллигини оширишга хизмат қилади. Теварак-
  • атрофни мукаммалроқ билишга ёрдам беради.
  • Инсонлар фаолияти билан объектларнинг ўзаро алоқасини
  • ифодалайди ва мослаштиради.
  • Нарса ва ҳодисаларнинг ривожланиш қонуниятларини очишга
  • кўмаклашади.
  • Фан ижтимоий-иқтисодий, сиёсий, ҳуқуқий, маънавий - ахлоқий
  • қадриятларни ўзида мужассамлаштиради ва авлоддан-авлодга
  • етказишга хизмат қилади.
  • Фан мониторинг вазифани бажаради. Табиат ва жамият
  • ҳодисаларининг глобал ҳолатларини назорат қилишга ҳамда
  • турли янги соҳаларни барпо қилишга ўз ҳиссасини қўшади.
  • Ахборотлар тўплайди ва ахборотлар билан инсонларни
  • таъминлайди.

Фан ва ижод

Фалсафанинг илмий ижоддаги вазифалари Фалсафа фани фанлар ичида энг қадимийдир. Қолган фанлар нисбатан янгидир. Ана шу фанларнинг ҳам ўзларининг методологияси бор. Масалан, биология фани ҳозирги пайтда жуда кўп тармоқларга эга. Шу тармоқлар учун дарвинизм фани методология деб ҳисобланса, геометрия фанлари учун Эвклид, физика фанлари учун Эйнштейн таълимоти, механика фанлари учун Ньютон таълимоти, алгебра учун ал - Хоразмий таълимотлари методологиядир. Бу методологиялар маълум даврларда пайдо бўлиб, ривожланиб ўзгариб борган. Фанлар тарихида шундай бир методология борки, у ўзгармасдир. Бу фалсафадир. Фалсафа барча фанлар учун умумий методологиядир. Демак, илмий ижод ҳам фалсафага суянади.

Фалсафа барча ижод турлари учун, асосан тўртта вазифани бажаради:

  • Ижод турларини назария билан қуроллантиради, яъни ижод тури қаратилган объект ҳақида олдиндан маълум мазмун ва моҳиятга эга бўлган фикрни ўртага ташлайди. Ижодкорни изланишга чорлайди.
  • Энг умумий методология сифатида ижод турларига хизмат қилади. Ижоднинг хусусий методларини бойитиб боради. Хулосаларни янада илмий бўлишини таъминлашга ҳаракат қилади.
  • Ижод жараёнида изланувчини у ёки бу дунёқараш билан шакллантиради. Ижод қилувчининг тафаккур даражасини кенгайтиришга ёрдам беради.
  • Ижоднинг миллий ва умум инсоний қадриятларга эътиборини кучайтиришга йўналтиради ва бошқалар.

Хулоса қилиб айтганда, фалсафа ижод жараёнида ўзининг қонун ва категориялари орқали илмий тадқиқотларнинг тузилиши, услублари воситалари ва барча жараёнларини англашда ёрдам бериш билан бирга ижодкорнинг фаоллигини оширади. Объект мазмунига қараб фикрлашни мақсад қилиб қўяди.


Download 1.02 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling