Ii боб. Рақамли иқтисодиёт: электрон бизнесни бошқариш асослари ўқув мақсади


Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор


Download 324.27 Kb.
Pdf ko'rish
bet11/13
Sana18.06.2023
Hajmi324.27 Kb.
#1555662
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13
Bog'liq
2-mavzu

Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор 
йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегиясини “Илм, маърифат ва 
рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили”да амалга оширишга оид 
давлат дастури тўғрисида”ги 2020 йил 2 мартдаги ПФ-5953-сонли фармони 
билан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва 
Сенати фаолиятида 2020 йилдан бошлаб фуқароларнинг Интернет 


тармоғидаги мурожаатлари асосида парламент ва депутат сўровларини 
шакллантириш, сайловчилар билан бевосита мулоқот қилиш мақсадида 
электрон портал ва мобил иловадан фойдаланиш имконини берувчи 
“Электрон парламент” тизими жорий этиш ва Самарқанд вилояти халқ 
депутатлари Кенгашининг фаолиятини “намунали Кенгаш” сифатида йўлга 
қўйиш бўйича амалий ташкилий чора-тадбирлар кўрилади ҳамда маҳаллий 
вакиллик органлари фаолиятида Кенгаш сўрови институти жорий қилинади. 
Дастурда рақамли иқтисодиёт унда асосий ишлаб чиқариш омили рақамли 
шаклдаги маълумотлар ҳисобланган ҳамда жамият ва фуқароларнинг сифатли 
ва ишончли маълумотлар олишга эҳтиёжини ҳисобга олган ҳолда ахборот 
маконини шакллантириш, ахборот инфратузилмасини ривожлантириш, 
Республика ахборот-телекоммуникация технологияларини яратиш ва қўллаш, 
шунингдек, ижтимоий ва иқтисодий соҳа учун янги технологик асослар 
шакллантиришга 
хизмат 
қиладиган 
хўжалик 
фаолияти 
сифатида 
тавсифланади. 
Рақамли иқтисодиётнинг ривожланишини бошқариш учун “йўл 
харитаси” шакллантирилган бўлиб, у ҳар бир асосий йўналиш бўйича 
дастурнинг мақсадлари ва асосий вазифалари тавсифидан иборат бўлади, 
шунингдек, уларга эришиш муддатини белгилаб беради. Ҳукумат дастури 
ҳақиқатда бажарилган ҳолатда ўзгаришларнинг ижобий томони, энг аввало, 
давлат органлари учун очиқ бўлган катта маълумотларни жипслаштириш ва 
бошқаришни марказлаштириш даражасини оширишдан иборат. Бизнес учун 
(энг аввало, йирик бизнес учун, чунки бу борада унинг имкониятлари кўпроқ) 
Дастур ва Режага киритилган имтиёзлар олиш ва маълумотлар тўпламига 
уланишни кенгайтириш ҳисобига маълум бир (жумладан, иқтисодий) фойда 
ҳам кузатилади.
Давлат томонидан иқтисодиётнинг рақамли секторини ривожлантириш 
бўйича кенг кўламли чоралар кўрилмоқда, электрон ҳужжат айланмаси тизими 
жорий қилинмоқда, электрон тўловлар ривожлантирилмоқда ва электрон 
тижорат соҳасидаги меъёрий-ҳуқуқий база такомиллаштирилмоқда. 
Ўзбекистон Республикаси Президентининг

Download 324.27 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling