Ii боб. Рақамли иқтисодиёт: электрон бизнесни бошқариш асослари ўқув мақсади


иқтисодиётни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги


Download 324.27 Kb.
Pdf ko'rish
bet7/13
Sana18.06.2023
Hajmi324.27 Kb.
#1555662
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   13
Bog'liq
2-mavzu

иқтисодиётни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2018 йил 3 
июлдаги ПҚ-3832-сонли қарори билан иқтисодиётнинг рақамли секторини 
ривожлантириш борасида давлат томонидан кенг кўламли чора-тадбирлар 
кўрилмоқда, электрон ҳужжат айланиши тизимлари жорий этилмоқда, 
электрон тўловлар ривожлантирилмоқда ва электрон тижорат соҳасидаги 
норматив-ҳуқуқий 
база 
такомиллаштирилмоқда. 
Ахборот-технологик 
платформаларда фаолият кўрсатадиган рақамли иқтисодиёт жадал 
ривожланмоқда, бу эса шундай платформаларнинг янги моделларини яратиш 
заруратини тақозо этмоқда. “Блокчейн” технологиялари (маълумотларнинг 
тақсимланган реестри технологиялари), “сунъий ақл”, суперкомпьютерлар 
имкониятларидан фойдаланиш, шунингдек, крипто-активлар бўйича фаолият 
жаҳоннинг кўплаб мамлакатларида рақамли иқтисодиётни ривожлантириш 
йўналишларидан бири ҳисобланади. “Блокчейн” технологиялари нафақат 
иқтисодиётнинг кўплаб секторларига, балки давлат бошқаруви тизими ва 
бошқа жамоатчилик муносабатларига аста-секин жорий этилмоқда. 
Ўзбекистонда “блокчейн” технологияларини ишлаб чиқиш ва улардан 
фойдаланиш соҳасида замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан 
фойдаланган ҳолда амалий иш кўникмаларига эга малакали кадрларни 
тайёрлаш; крипто-активлар бўйича фаолият ва “блокчейн” технологиялари 
соҳасида халқаро ва хорижий ташкилотлар билан ҳамкорликни ҳар томонлама 
ривожлантириш, рақамли иқтисодиётда лойиҳаларни биргаликда амалга 
ошириш учун “блокчейн” технологияларини ишлаб чиқиш соҳасида фаолият 
кўрсатадиган юқори малакали хорижлик мутахассисларни жалб қилиш; 
хорижий мамлакатларнинг илғор тажрибасини ҳисобга олган ҳолда 
“блокчейн” технологияларини жорий этиш учун зарур ҳуқуқий базани яратиш; 
рақамли иқтисодиётни янада ривожлантириш учун инновацион ғоялар, 
технологиялар ва ишланмаларни жорий этиш соҳасида давлат органлари 
ривожланмоқда. 
Рақамли иқтисодиётни тартибга солиш бўйича янги меъёрий-ҳуқуқий 
ҳужжатлар. Охирги йилларда рақамли иқтисодиётни комплексли ва жадал 
(янги қонунчилик жорий қилиш умумий мезонлари бўйича) тартибга солиш 
ғояси устунлик қилди. Шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси 
Президентининг “Ўзбекистон Республикаси давлат бошқарувига рақамли 

Download 324.27 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling