Ii боб. Рақамли иқтисодиёт: электрон бизнесни бошқариш асослари ўқув мақсади


Интернет тармоғида бизнеснинг яратилиш хусусиятлари


Download 324.27 Kb.
Pdf ko'rish
bet3/13
Sana18.06.2023
Hajmi324.27 Kb.
#1555662
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13
Bog'liq
2-mavzu

2.2. Интернет тармоғида бизнеснинг яратилиш хусусиятлари 
Электрон бизнес билан шуғулланадиган компаниялар геграфик 
жиҳатдан чекланмаганлар ва ўз вақтларини тежаб борадилар, бу эса ҳозирги 
шароитда жуда муҳимдир. Кибероламда чексиз миқдордаги харидорларга 
туну кун фойдаланиш имконияти ҳам катта роль ўйнайди. 
Электрон бизнес умумий атама бўлиб, у Интернет орқали компаниянинг 
ички ва ташқи алоқаларини интеграциялаш учун турли хил бизнес 
жараёнларини ўз ичига олади. Ушбу жараён ўз ичига веб-сайт яратиш, қулай 
навигация, потенциал мижозларга ўзларини қизиқтирган маҳсулот ва 
маҳсулотларни тезда топиш, чегирмалар ва компаниянинг доимий 


мижозларига айлантириш учун қўлидан келган барча имкониятларни 
яратишга ёрдам беради. 
Электрон тижорат ижобий ва салбий каби ўзига хос хусусиятларга эга. 
Электрон бизнеснинг афзалликлари: 
1. Глобал қамров. Интернетда бизнес юритиш – энг катта ижобий 
томонлардан бири. Электрон бизнес билан шуғулланувчи фирмалар ўз 
фаолиятини ўз мамлакатида ҳамда бутун дунёда амалга ошириши мумкин. 
2. Иқтисодий самарали маркетинг ва реклама стратегиялари. 
Интернетдан фойдаланган ҳолда харидор ҳамма жойда номинал нархда 
товарлар ёки хизматларни сотиб олиши мумкин. Потенциал мижоз реклама 
ҳаволасини босиш орқали реклама берувчининг веб-сайтига кира оладиган 
стратегия кенг қўлланилади. Ҳамкорлик маркетинги – сайтнинг саъй-
ҳаракатлари туфайли мижозни бош сайтга йўналтиришнинг бир усули, 
филиал, ўз навбатида, ўз ҳаракатлари учун компенсация олади. Ушбу схема 
мақсадли аудиторияга эришиш ва реклама бюджетидан фойдаланиш нуқтаи 
назаридан жуда самарали. 
3. Компаниянинг обрўсини яхшилаш ва рақобатбардошлигини ошириш. 
Рақобат стратегияси ҳар қандай тадбиркор бизнесининг муҳим таркибий 
қисмидир. 
4. Мижозларга сифатли хизмат кўрсатиш. Он-лайн бизнес мижозларга 
хизмат кўрсатишни яхшилайди. Яхши сайт маҳсулот ёки хизмат ҳақида тўлиқ 
маълумот бериши керак. Ресурс Интернет орқали тўловларни қабул қилишга 
имкон бериши, маҳсулотлар эса мижозга ўз уйининг эшиги олдигача етказиб 
берилиши мақсадга мувофиқдир. 
5. Харажатлар тежалиши. Воситачиларни қисқартириш электрон 
тижоратнинг асосий принципидир. Потенциал харидор ҳар қандай 
қийинчиликлардан чиқиб кетиши учун сайт оддий ва қулай навигацияга эга 
бўлиши керак. Турли хилдаги тўлов усуллари таъминланган бўлиши лозим. 
6. Устама харажатларнинг камайиши. Ходимларни ёллаш, коммунал 
хизматлар, савдо учун мўлжалланган биноларни ижарага бериш билан боғлиқ 
ва бошқа харажатларни камайтириш. 

Download 324.27 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling