Ii боб. Рақамли иқтисодиёт: электрон бизнесни бошқариш асослари ўқув мақсади


Download 324.27 Kb.
Pdf ko'rish
bet4/13
Sana18.06.2023
Hajmi324.27 Kb.
#1555662
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13
Bog'liq
2-mavzu

Электрон бизнеснинг камчиликлари: 
1. Тармоқ бўйича чекловлар. Масалан, бир неча амалий сабабларга кўра 
озиқ-овқат соҳасида маълум чекловлар мавжуд. Озиқ-овқат маҳсулотлари тез 
бузиладиган 
маҳсулотлар 
бўлиши 
Интернетда 
бундай 
савдо 
оммалашмаслигининг энг муҳим сабабларидан биридир. Натижада интернет 
озиқ-овқат маҳсулотларининг савдосини кескин чеклайди. Истеъмолчилар 
маҳсулотларни 
Интернет-дўконларда 
эмас, 
балки 
дўконлар 
ва 
супермаркетларда сотиб олишни афзал кўради. Кийим-кечак ва заргарлик 
буюмлари каби маҳсулотларни сотиб олишдан олдин харидор уни кийиб 
кўришни, қўли билан ушлаб кўришни хоҳлайди, аммо он-лайн-савдо 
шароитида амалга ошириб бўлмайди. Мебель, катта ҳажмли буюмлар ва 
бошқа шу каби маҳсулотларни сотишга халақит берадиган қатор чекловлар 
мавжуд. 


2. Электрон бизнесни ривожлантириш учун сарфланадиган 
харажатларнинг катталиги. Он-лайн савдоларни амалга оширишда веб-сайтни 
ривожлантириш учун уни яратиш, тарқатиш, ходимларни ўқитиш, 
логистикасини мақбуллаштириш ва шу каби тадбирларни амалга оширишда 
жуда катта маблағ сарфлаш лозим. 
3. Хавфсизлик ва махфийлик масалалари. Ташқи ҳужумлардан 
хавфсизлик турли хил фильтр дастурлари томонидан амалга оширилади. 
Бироқ технологиянинг доимий ривожланиши хавфсизликнинг 100 % 
кафолатини бермайди. Шунингдек, мижозлар кўпинча тўлов тизимларида 
турли хил ҳисобварақларни очиш, пул ўтказиш суммаси ва шу кабиларни 
очишдан қўрқишади. 
Бундан ташқари электрон бизнес тизими нафақат кибероламни 
ривожлантириш билан, балки ташкилотнинг ички алоқалари билан ҳам 
боғлиқдир. Замонавий аппарат ва дастурий тизимлар йирик тармоқли 
корхонани ягона организм сифатида бошқаришга имкон беради. Ушбу 
ёндашув ҳам жуда кўп муҳим афзалликларга эга 
Электрон ҳужжат айланиш тизимлари кўплаб ҳужжатлар билан ишлаш 
вақтини камайтиради. Ҳисобот, акт, шартнома, ҳисоблар электрон шаклда 
тизимлаштирилса, аралашиб кетмайди ва уларни сана, фирма номи ёки файл 
турига кўра осонгина топиш мумкин бўлади. Автоматлаштирилган бошқарув 
тизимлари компаниянинг кўплаб бўлимлари ишини енгиллаштиришга ёрдам 
беради. Технологияларни қўллаш натижасида ташкилотнинг аксарият ишлари 
автоматлаштирилган бўлиб, корхона ходимлари бор эътиборни корхонани 
стратегик ривожлантиришга қаратади. Шундай қилиб, электрон бизнес аста-
секин ҳужжатларни юритишда анъанавий ёндашувни алмаштиради ва бу 
табиий ҳолат ҳисобланади. 

Download 324.27 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling