Ii-боб. Сув ресурсларидан фойдаланиш тенденцияси ва динамикаси
-расм. Агроиқтисодий ислоҳотлар тизимида СИУ лар ўрни ва улар
Download 467.43 Kb.
|
2 боб
4-расм. Агроиқтисодий ислоҳотлар тизимида СИУ лар ўрни ва улар
фаолиятини йўлга қўйиш зарурати2 қилиши натижасида қўлга киритаётган даромади ўз оиласи фаровонлигининг асоси эканлигини эътироф этган ҳолда хусусий мулкнинг қонун ҳимоясига олиниши билан бирликда қишлоқ хўжалигида ер ва сувни хусусийлаштириш имконияти мавжуд эмаслиги масалани ечишнинг муқобил йўлларини қидиришга олиб келди. Бундай шароитда СИУ лар фаолиятини йўлга қўйиш объектив заруриятга айланди. Буни қуйида ҳолатларда кўриш мумкин: Глобал иқлим ўзгариши натижасида республикамиз ҳудудларида сув танқислиги ҳолатларининг тез-тез кузатилиши, дунёнинг деярли барча малакатларида аҳолини озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш муаммоси кўтарилаётганлиги сувнинг аҳамиятини янада оширади. Бу борада Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 20 октябрдаги “Озиқ-овқат экинлари экиладиган майдонларни оптималлаштириш ва уларни етиштиришни кўпайтириш чора-тадбирлари тўғрисида” ПФ-4041-сонли Фармони юқоридаги муаммони ҳал этишда муҳим тадбир ҳисобланади. Фармон ижроси сув таъминоти ёмон бўлган ерларда пахта етиштириладиган майдонларни қисқартиришни кўзда тутган ҳолда, сув танқислиги кузатилаётгани сабабли қишлоқ хўжалигида сувдан оқилона ва тежамкорлик билан фойдаланишни рағбатлантириш, сувдан қайта фойдаланишни, сувни тежашнинг замонавий техник-технологик усулларини, агротехник тадбирларни жорий этишни, қуйи бўғинда сув сарфини назорат қилишни тақозо этади. Табиийки, бу тизимда СИУ лар аҳамияти ва масъулияти янада ортади. Қишлоқ хўжалигида сувдан фойдаланиш, асосан, экинларни вегетация даврида суғориш мақсадларида амалга оширилади. Шунингдек, мелиоратив ҳолати ёмон бўлган ерларда хўжалик юритиб маҳсулот етиштириш билан шуғулланувчи қишлоқ хўжалиги корхоналарида экин майдонлари тупроғи шўрини ювиш тадбирларини ташкил этиш учун ҳам сувдан фойдаланиш зарурияти пайдо бўлади. Бундай майдонлар, айниқса, Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм ва Бухоро, Қашқадарё, Сирдарё, Жиззах вилоятларидаги қишлоқ хўжалиги экинлари экиладиган ерларнинг жуда кўп қисмини ташкил этади. Қишлоқ хўжалигида сувдан фойдаланиш муносабатларини такомиллаштириб бориш зарурияти, энг аввало, республикада сув ресурслари тақчиллиги ва сувдан фойдаланувчи субъектлар сони жуда кўплиги билан изоҳланади. Бизнинг назаримизда бундай шароитда сувдан жамоа бўлиб фойдаланиш мавжуд муаммоларни ҳал этишнинг бирдан-бир самарали йўли ҳисобланади. Download 467.43 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling