Ii-боб. Сув ресурсларидан фойдаланиш тенденцияси ва динамикаси


-чизма СИУларнинг асосий вазифалари ва фаолияти билан боғлиқ


Download 467.43 Kb.
bet6/7
Sana14.12.2022
Hajmi467.43 Kb.
#1002965
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
2 боб

2.1-чизма
СИУларнинг асосий вазифалари ва фаолияти билан боғлиқ
асосий муаммоли жиҳатлар4



СИУларнинг асосий вазифалари

Фаолияти доира-сидаги муаммоли жиҳатлар

Муаммонинг келиб
чиқиш сабаблари

1). Сув истеъмолчилари учун талаб этиладиган сув ресурсларини баҳолаш ва экинларни жойлашти-ришда иштирок этиш

Сув ресурсларини етарли миқдор ва зарур вақтда етказиб беролмаслик ва бу борада низоли ҳолатлар пайдо бўлиши.

Табиий иқлим шароити билан боғлиқ ўзгаришлар натижасида сув танқислиги, фермер хўжаликлари томонидан сув таъминотини ҳисобга олиб экинлар таркибини узоқ муддатли режалаштириш тизимининг йўқлиги.

2). Ирригация тизимлари асосий канал ва сув иншоотларидан сувларни олиш ҳамда уни уюшма аъзолари ўртасида адолатли тақсимлаш.

Тегишли ирригация иноошотларининг сув ресурсларини қабул қилиб, истеъмолчига етказиши жараёнида йўқотишлар юқорилиги

Сув тармоқлари ва иншоотларининг асосий қисмлари эскириб қолганлги ва бугунги кунда тиклаш учун СИУ ларда маблағининг етишмаслиги сабабли жорий ва капитал таъмирлаш ишлари олиб борилмаганлиги.

3). Ҳудуддаги ерларнинг мелиоратив ҳолати ва сизот сувлари жойлашувини тегишли сув хўжалиги ташкилотлари билан биргаликда мақбул даражада сақлаш.

СИУлар моддий-техник базасининг етарли эмаслиги ва техника паркида тегишли миқдордаги техникалар йўқлиги, олиш учун маблағ етишмаслиги.

Собиқ ширкат хўжаликлари тугатилиши жараёнида асосий техникалар ММТПларда жамланиши сабабли, СИУлар балансига кам миқдорда техника берилганлиги, СИУлар фаолиятида янги техника харид қилиш учун молиявий ресурслари етишмаслиги.

4). Хўжалик балансидаги ички суғориш ва мелиоратив тармоқларини таъмирлаш-тозалаш, гидропостлар ҳамда замонавий сув тақсимоти иншоотларини ўрнатиш.

СИУлар моддий-техник базасининг етарли эмаслиги ва техника паркида тегишли миқдордаги техникалар йўқлиги, олиш учун маблағ етишмаслиги.

Сув истеъмолчилари, СИУ ларнинг сув етказиб бериши билан боғлиқ хизмати учунгина ҳақ тўловларнинг кечикиши. СИУ ларни техника билан жиҳозлаш тадбирларини молиялаштириш сув истеъмолчилари молиявий ҳолатига тўғри келмаслиги.

5). Сув ресурсларидан мақсадли ва самарали фойдаланишни назорат қилиш, замонавий суғориш техника, технологияларини ва усулларини жорий этишни амалга ошириш.

Сув истеъмолчилари ва СИУ лар ўртасидаги ҳуқуқий ва иқтисодий муносабатлар яхши йўлга қўйилмаганлиги, ўзаро ишонч камлиги туфайли низоли ҳолатлар мавжудлиги.

Истеъмолчилар доирасида сувдан самарали фойдаланишга ундовчи иқтисодий механизмлар етишмаслиги, сув истеъмолчилари ўртасида адолатли сув тақсимотини йўлга қўйишда сув шаҳобчалариинг ноқулайлиги ва шунингдек сувдан фойдаланиш маданияти, деҳқончилик маданияти пастлиги, сув сарфи юқорилигига олиб келиши.

6). Фойдаланилган зовур ва оқова сувларини экин майдонларидан ҳамда ички мелиорация-ирригация иншоотларидан асосий иншоотларгача чиқариб юборишни ташкил этиш.

Сув истеъмолчилари экин майдонларидан оқава сувлар, сизот сувларнинг чиқиб кетиши учун зарур мелиорация тармоғи ҳолатининг талабга жавоб бермаслиги.

Сув истеъмолчилари томонидан экин майдонларини, суғориш тармоқларини талаб даражасида тайёрланмаганлиги, суғориш меъёрларига риоя этмаслик туфайли ортиқча сув оқавага чиқиши ҳамда коллектор тармоқларининг техник жиҳатдан имконияти талабга жавоб бермаслиги.

сувдан фойдаланувчилар молиявий ҳолати мелиорация тадбирларини амалга оширишга имкон бермаслиги туфайли юз бермоқда.



Download 467.43 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling