Ii. Нефть ва газ конлари коллекторларининг тавсифи
Бир поғонали цементлаш усули
Download 1.9 Mb. Pdf ko'rish
|
лекция
11.2 . Бир поғонали цементлаш усули
Бир поғонали цементлаш усули - бирламчи цементлаш усулининг энг кенг тарқалган усулларидан бири. Қудуқни ювиш ишлари тугаши билан ҳимоя калоннасига цементлаш ускуна учи (15- расм) қотирилади. Ускуна учининг ички қисмида иккита - остки ва устки ажратувчи тиқинлар жойлаштирилади.(16- расм). Тиқинлар тушиб кетмаслиги учун тиқин остида тўхтатиш мосламалари мавжуд. Ускуна учида 4 та ўтказиш тармоғи бўлиб, бу тармоққа блок манифолд ёки цементлаш насосларининг юқори босимли қувурлари туташтирилади. Цементлаш қуйидагича амалга оширилади. Остки тиқинни ушлаб турилган тўхтатиш мосламаси ечилади (буралади). Остки тиқинни юқорисидан цементлаш насослари билан махсус цемент аралаштириш машиналари тайёрлаган тампонаж эритмаси хайдалади. Тампонаж эритмаси (3) остки ажратувчи тиқинни (4) суриб, ҳимоя калоннаси (5) бўйлаб ҳаракатлантиради. Қудуқнинг қувур орти оралиғи учун зарур бўлган ҳажмли тампонаж эритмаси ҳайдалиб бўлингандан кейин, ускуна учи (1) нинг остки ёнлама ўтказиш тармоғи (2) нинг зулфинлари (9) ёпилади. Юқори тиқинларни ушлаб турган тўхтатиш мосламалари бўшатилади ва унинг юқорисидан босувчи суюқлик (12) ускуна учунинг юқорига тармоғи (10) орқали ҳайдалади. Босувчи суюқлик сифатида ювувчи суюқлик ёки сув ишлатилади. Юқори тиқин (11) ҳимоя қувурига тушгандан кейин яна ускуна учидаги остки ёнлама ўтказиш тармоқларининг зулфинлари очилади ва улар орқали босувчи суюқлик ҳайдалади. Остки ажратувчи тиқин калонна ичидаги тўхташ ҳалқаси (6) га бориб тўхтайди. Лекин остки тиқин тўхташи вақтида ҳам суюқлик ҳайдалиб туриши натижасида босим тез ошади. Босимнинг ошиши туфайли тиқиндаги мембрана ёрилади ва тампонаж эритмаси тиқинни ўтиш тешиклари ва бошмоқдан калонна орти муҳитига ҳаракатланиб чиқади. Тампонаж эритмасининг зичлиги кўп ҳолларда ювувчи суюқликларнинг зичлигидан юқори бўлганлиги учун қувур орти муҳитига тампонаж эритмаси чиқиши билан ҳимоя қувури ичида, цементлаш ускуна ичида, цементлаш насосларида босим кўтарилади. Босимнинг тиқинни остки томон ҳаракатланиши даврида аста-секин кўтарилиши кузатилади. Юқори тиқин остки тиқинга бориб жойлашиши билан калонна ичида босим тез ошади. Босимни тезда ошиши (сакраши) ҳимоя калоннаси ичига ҳайдалаётган босувчи суюқликнинг тўхтатиш белгиси бўлиб хизмат қилади. Бу тўхтатиш сигнали бўйича насослар тўхтатилади, ускуна учидаги 8 ва 9 зулфинлар ёпилади, қудуқ эса тампонаж эритмаси қотиш даврида тинч ҳолатда қолдирилади. Агар ҳимоя калоннаси мустаҳкам ва герметик тескари клапан (7) билан жиҳозланган бўлса, насослар тўхтатилгач, ортиқча босим одатда ускуна учидаги бирорта зулфинни бир текисда очиб, босим тенглаштирилади. Босимни тушириш жарёнида кам миқдорда суюқлик оқиб чиқади. Сўнгра зулфинлар ёпилади ва эритманинг қотиш даври назоратга олинади. Ортиқча босим қувурнинг рухсат этилган босимидан юқори бўлиб кетмаслиги учун вақти-вақти билан босим, зулфинларни очиш йўли билан тенглаштириб турилади. Агар калоннада тескари герметик клапан бўлмаса, цементлаш тугаши билан ускуна учидаги ортиқча босимни тенглаштириш (тушириш) мумкин эмас. Бундай ҳолларда цементлаш ускуна учида сақлагич клапанларнинг бўлиши мақсадга мувофиқдир. Маълум бир тартибга мослаштирилган клапанда босим меъёридан ортиши билан сақлагич клапан ишлаб кетади ва ҳимоя калоннасининг ишдан чиқишини олдини олади. Тиқинлар ва тўхташ ҳалқаси осон бурғиланадиган материаллардан тайёрланади. Остки тиқин тампонаж эритмаси билан ювувчи суюқлик ҳимоя калоннаси ичида аралашиб кетмаслиги учун қувур ичида ювувчи суюқликдан ҳосил бўлган плёнка қобиқни тозалаб олиш вазифасини бажаради. Юқори тиқин тампонаж эритмаси билан ювувчи суюқликни аралашиб кетиши олдини олади. Амалда остки тиқинни кўпинча ишлатилмайди. Остки тиқиннинг ишлатилмаслиги натижасида цементлаш сифати ёмонлашади. Download 1.9 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling