Ii. Нефть ва газ конлари коллекторларининг тавсифи


X. Қудуқдаги қатламларни ажратиш


Download 1.9 Mb.
Pdf ko'rish
bet37/55
Sana14.12.2022
Hajmi1.9 Mb.
#1004312
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   55
Bog'liq
лекция

X. Қудуқдаги қатламларни ажратиш 
 
Таянч иборалар: цемент тоши-цемент аралашмасининг қотиб тошга 
айланиши; 
цементратор-ҳимоя 
қувурларини 
қудуқ 
ўқи 
бўйлаб 
марказлаштириш вазифисини бажарувчи жиҳоз. Буфер суюқлик иккита 
суюқликнинг бир-бирига аралашиб кетишини олдини олишш. Фильтрацион 
қобиқ - бурғилаш эритмасини қудуқ деворларига сизиши натижасида ҳосил 
бўлади. 
 
Адабиётлар: 1, 2, 3, 4, 7, 8, 11, 12. 
 
10.1. Қатламларни ажратишдан мақсад 
Қудуқда очилган қатламларни бир-биридан ажратишдан мақсад бир 
қатламдан бошқа бир қатламга суюқлик оқими ўтишини, атмосферага 
чиқишини олдини олишдир; 
Қатламларга бегона суюқлик кириши туфайли қатламни коллекторлиқ 
хоссасининг ёмонлашувини олдини олиш, атроф-муҳит ва ер остининг 
ифлосланишини олдини олиш; 
Ўтказувчан тоғ жинсларида қатлам босимининг аномаллик коэффициенти 
турлича бўлган ўтказувчан горизонтлар очилган бўлса, аномаллик 
коэффициенти юқори бўлган горизонтларда бошқа аномаллик коэффициенти 
кичик бўлган горизонтга ўтказувчан қатламга суюқликнинг ўтиши учун шароит 
яратади. Натижада горизонт табиий энергиясининг камайишига, 
коллекторлик хоссасининг бузилишига, ҳатто қудуқда отқин рўй бериши, 
грифонлар ҳосил бўлишига, очиқ фаввораланишга олиб келади. 
 
10.2. Қатламларни ажратиш сифатига қўйиладиган талаблар 


Қудуқда мавжуд бўлган, яъни бурғилаш натижаснда очилган ўтказувчан 
қатламларни ажратадиган бир қатламдан бошқа бир қатламга ёки атмосферага 
қатлам суюқлигининг чиқиб кетишини олдини олиш, маҳсулдор қатламларга 
бегона қатлам сувларининг кириб ифлослантиришини, уларни коллекторлик 
хоссасининг ёмонлашувини, ер ости ва ер усти атроф муҳитининг 
ифлосланишини бартараф этишдир. 
Қатламларни ажратиш сифатига ўта жиддий талаблар қўйилади.
1. Қудуқларда очилган ўтказувчан қатламлар орасида мавжуд ёки ҳосил 
бўладиган босимлар фарқига ажратувчи муҳит герметик ҳолатда бўлиши 
керак. 
2. Ажратувчи муҳит, ўз атрофини ўраб турган тоғ жинслари ва ҳимоя 
калоннасининг ташқи юзаси билан зич алоқада бўлиши керак. Унинг 
герметиклиги ҳимоя қувурларида бўладиган ҳар қандай деформацияларда 
ҳам (емирилмаслиги) бузилмаслиги керак. 
3. Ажратувчи муҳит кўп 
йиллик бўлмоғи, яъни қудуқни бурғилаш 
ёки эксплуатация қилиш даврида бўлиши мумкин бўлган ҳароратни ўзгариш 
жараёнларига ва қатлам сувлар, газлар, бактерияларнинг таъсири остида 
емирилмаслиги керак 
4. Ажратувчи муҳитнинг герметиклиги қудуқда отиш ишлари ва бошқа 
ишларни олиб бориш жараёнида ҳосил бўладиган зарбли кучлар таъсиридан 
емирилмаслиги керак. 
5. Ажратувчи муҳит кўп йиллик музли тоғ жинслари мавжуд 
қудуқларда совуқка чидамли, яъни кўп мартали юқори ҳароратдан паст 
ҳароратга, паст ҳароратдан юқори ҳароратга ўзгариши туфайли емирилмаслиги 
лозим. 

Download 1.9 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   55




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling