Ii. Нефть ва газ конлари коллекторларининг тавсифи


Download 1.9 Mb.
Pdf ko'rish
bet34/55
Sana14.12.2022
Hajmi1.9 Mb.
#1004312
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   55
Bog'liq
лекция

9.3.8. Кенгаювчи apaлашмалаp 
Бундай аралашмалар қотиш жараёнида ҳажмни ошириш учун тампонаж 
эритмаларини тайёрлашда ишлатилади. Шартли равишда кенгайтирувчи 
аралашмаларни иккита гуруҳга бўлиш мумкин. Биринчи гуруҳ цементи ёки 
аралашмаси ишлатилганда кенгайиш жараёни цемент тоши шаклланган, етарли 
даражада катта мустаҳкамликка эга бўлган ва сезиларли даражада 
пластиклигини йўқотган. Бундай материалларга гипсгилтупроқли цемент ва 
10-20 % гипс ёки 5-10 % магнезит ёки 700-900°Сда куйдирилган доломит билан 
тампонаж портландцементи киради. Тампонаж тошини кенгайиш катталиги 
қаттиқ ҳолатда кўринишидан 1-1,5% дан ошмаслиги керак; катта кенгайиш 
оқибатида тошда ёрилиш - парчаланиш ва емирилиш рўй беради. Иккинчи 
гурухда эритманинг кенгайиши қотиш муддати сўнгида, яъни цемент тошида 
кристал панжара ҳосил бўлмасидан тош етарли даражада мустаҳкамликка эга 
бўлмайди ва пластиклигини йўқотмасдан кенгаяди. 
Кенгайтирувчи қўшимча сифатида маълум бир ҳароратли режимда хом 
ашёдан куйдириш йўли билан олинган магний ва кальций оксидлари 
ишлатилиши мумкин. Демак, 100° С ҳароратгача ишлатиладиган тампонаж 
цементига қўшимча сифатида 1200° С ҳароратли жараёнида кальций 
карбонатдан куйдириш йўли билан олинган сўндирилмаган оҳак СаО 
қўлланилади. Қудуқнинг ҳарорати 180° С гача бўлганда цементларга ва қум-
цементли аралашмаларга қўшимча сифатида хромат шлакидан 1200°-1300° С да 
куйдириш йўли билан олинган магний оксиди ишлатилади. 
Ундан ҳам юқори ҳароратли қудуқлар учун 1600° С ҳароратда 
куйдириш йўли билан олинган магний оксиди қўшимча сифатида ишлатилади. 
 
9.3.9. Кам намланувчи цементлар 
Кам намланувчи цементлар. Цементлар юқори солиштирма юзага эга 
ва ниҳоятда намланувчан бўлади. Атмосферадан намни ва углекислотани 


ўзига ютиб, тезда хоссасини йўқотади, қаттиқ - қаттиқ тузилма ҳосил қилади; 
натижада эритманинг ҳам тошнинг ҳам хоссаси ўзгаради. Кам намланувчи 
цементни хоссасини сақлаб қолишнинг усулларидан бири клинкерни янчиш 
жараёнида цемент кукунининг юзасига гидрофоблик ёки намланишини 
камайтириш учун махсус қўшимчалар қўшилади. Қудуқларни цементлаш учун 
триэтанолламин билан қайта ишланган кам намланган цемент ишлатилади. 
Бундай цементлар ҳам қотади ва узоқ муддатга фаоллигини сақлаб қолади. 

Download 1.9 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   55




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling