Ii. Нефть ва газ конлари коллекторларининг тавсифи
Манжетли цементлаш усуллари
Download 1.9 Mb. Pdf ko'rish
|
лекция
11.4. Манжетли цементлаш усуллари Манжетли цементлаш. Бу усул маҳсулдор қатламга киришни бешинчи усулида қўлланилади (4- бўлимга қаранг). Ҳимоя калоннасининг фильтрдан юқори қисмида цементлаш муфтаси ўрнатилиб, калоннаининг ташқи фильтр билан муфта оралиғига эгилувчан металл каркасли брезент воронка кўринишидаги манжет ўрнатилади. (19- расм). Манжетдан қудуқ юзасигача бўлган калонна орти муҳити ҳажмига тенг ҳажмли тампонаж эритмаси қувур ичига ҳайдалишидан аввал тампонаж эритмасидан олдин ювувчи суюқликдан ажратиш мақсадида остки тиқин ишлатилса, тампонаж эритмасини босувчи суюқликдан ажратиш мақсадида устки ажратувчи тиқиндан фойдаланилади. Босувчи суюқликнинг ҳажми калонна ичида жойлашган цементлаш муфтасидан қудуқ юзасигача бўлган масофага тенг. 17-расм. Цементлаш манжети. Биринчи тиқин цементлаш муфтасининг остки втулкасига бориб ўтиради, уни пастга томон тиралиб қолгунича суриб борилади ва муфта корпусидаги ёнлама тешикларни очади. Бу тешиклар орқали калонна ортига тампонаж эритмаси суриб чиқарилади. Икинчи тиқин юқориги втулкага келиб жойлашади, уни биринчи тиқинга келиб таянгунича суриб келади. Иккинчи тиқин биринчи тиқинга келиб жойлашганидан кейин муфтадаги тешиклар ёпилади. Цементлаш ускуна учида ва насосларда босимни бирдан сакраши босувчи суюқликни ҳайдашни тўхтатиш ва зулфинларни ёпиш бўлиб хизмат қилади. Агар калоннада герметик тескари клапан билан ва цементлаш муфтаси билан жиҳозланган бўлса, насослар тўхтатилганидан кейин ортиқча босим цементлаш ускуна учи орқали бир текисда тенглаштиралиди. Манжет- тампонаж эритмасининг ҳимоя калоннасини фильтрли қисмига чўкишини олдини олади. Газли қудуқдарда манжет ўрнига калонна орти ташқи пакерни ишлатиш мақсадга мувофиқдир. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling