Ii. Ўқув фанининг мақсади ва вазифаси


Download 0.56 Mb.
Pdf ko'rish
bet2/14
Sana24.06.2023
Hajmi0.56 Mb.
#1654045
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14
Bog'liq
Биокимё-2-курс

Фаннинг вазифаcи: 
 амалий шифокор фаолиятига йўналтирилган мутахассис тайёрлаш 
даврида организмда паст ва юқори молекулали бирикмаларнинг турли хил 
динамик ўзгаришлари ҳақида тушунча бериш; 
 соғлом турмуш тарзини тарғибот қилиш; 
 клиник-ташхис лабораторияларда кенг ўтказиладиган лаборатор 
текширув натижаларини тўғри таҳлил этиш кўникмаларга эга бўлишини 
таъминлаш; 
 бўлажак мутахассис-шифокорга организм физиологик вазифаларининг 
молекуляр асослари, касалликлар патогенезининг молекуляр механизмлари 
(молекуляр ва ирсий патология), касалликларининг олдини олиш ва 
даволашнинг биокимёвий асослари, касалликларни ташхис килиш ва 
даволаш самарадорлигини назорат қилишни ўргатиш. 



Фан бўйича талабаларнинг билим кўникма ва малакаларига қуйидаги 
талаблар қўйилади.
Талаба: 
 организмда кечадиган биокимёвий жараёнларнинг ўзаро боғлиқлиги; 
 гомеостаз ва бу жараёнларнинг бошқарилиш механизмлари; 
 паст ва юқори молекулали бирикмаларнинг турли хил динамик 
ўзгаришлари; 
 организм физиологик вазифаларининг молекуляр асослари, касалликлар 
патогенезининг молекуляр механизмлари (молекуляр ва ирсий патология);
 баъзи патологик холатарда: қандли диабет, атеросклероз, гепатит, 
ошқозон касалликлари, ўт тоши ва сийдик тоши касалликлари, гипертония, 
ирсий касалликлар, панкреатит, подагра каби патологик ҳолатларда, ирсий 
касалликларда модда алмашинувининг бузилиши ҳақида тасаввурга эга 
бўлиши
 қон константаларининг биокимёвий (оқсил, углевод, липид алмашинув 
кўрсаткичлари, ферментлар спектри) кўрсаткичларини;
 ошқозон ширасининг меъёрда ва патологик ҳолатлардаги биокимёвий 
константаларини;
 меъёрда 
ва 
патологик 
ҳолатларда 
сийдикнинг 
биокимёвий 
кўрсаткичларини;
 организмдаги тўқима ва аъзолардаги модда алмашинувининг биокимёвий 
асосларини; 
 ошқозон шираси кислоталигини ва патологик таркибий қисмларини 
аниқлашни;
 сийдик таҳлилини ўтказишни ва унинг таркибидаги патологик 
моддаларни аниқлашни;
 соғлом турмуш тарзини тарғибот қилишни; 
 ферментлар фаоллиги ва турли биосуюқликлардаги метаболитлар 
миқдорини реактивлар тўплами ва биотестлардан фойдаланган ҳолда 
аниқлашни билиши ва улардан фойдалана олиши
– периферик қонда глюкоза миқдорини глюкометр асбобида ўлчаш; 
– қон зардоби таркибидаги умумий холестеринни Илька усули билан 
аниқлаш; 
– қон зардобида аминотрансфераза фаоллигини аниқлаш; 
– қон зардоби ва сийдикда сийдикчил миқдорини ферментатив усулда 
аниқлаш; 
– қон 
зардобида 
билирубин 
миқдорини 
диазореактив 
ёрдамида 
унификацияланган усулда аниқлаш; 
– тест 
таёқчалар 
ёрдамида 
сийдикнинг 
меёрий 
ва 
патологик 
компонентларини аниқлаш амалий кўникмаларига эга бўлиши керак.

Download 0.56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling