Ii. Ўқув фанининг мақсади ва вазифаси


Download 0.56 Mb.
Pdf ko'rish
bet5/14
Sana24.06.2023
Hajmi0.56 Mb.
#1654045
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14
Bog'liq
Биокимё-2-курс

зарасизлантирилиши 
Аминокислоталарнинг декарбоксилланиши. Биоген аминлар: гистамин
серотонин, аминомой кислота, катехоламинларни ҳосил бўлиши ва 
функциялари. Азот алмашинувининг охирги маҳсулотлари: аммоний тузлари 
ва сийдикчил. Сийдикчил синтези ва чиқарилишининг бузилиши. 
Гипераммониемиялар. 
Алоҳида 
аминокислоталар 
алмашинуви. 
Аминокислоталар алмашинувининг бузилишлари. 
8-мавзу. Нуклеотидлар алмашинуви 
Пурин нуклеотидларининг парчаланиши. Пурин нуклеотидлари синтези, 
пурин ядроси атомларининг манбалари; биосинтезнинг бошланғич босқичла-
ри (рибоза-5-фосфатдан 5-фосфорибозиламингача). Инозин кислота - аденил 
ва гуанил кислоталарнинг ўтмишдоши сифатида. Пиримидин нуклеотидла-
рининг парчаланиши ва биосинтези. Уридил кислота биосинтези. Цитидил 
нуклеотидлар синтези. Дезоксирибонуклеотидлар биосинтези. Тимидил нук-
леотидлар синтези. Пурин ва пиримидин нуклеотидлари биосинтезининг ко-
ординацияси ва бузилишлари (гиперурикемия, оратацидурия). 
9-мавзу. Молекуляр биология 
Генларнинг шаклланишини физик-кимёвий механизмларини тушунти-
рувчи Уотсон ва Крик модели. ДНК синтези (репликация): ДНК-
полимеразалар; полинуклеотид занжирда маълум изчилликда нуклеотидлар-
ни кетма-кет бириктириш йўли билан ген ҳақида ахборотни шакллантириш. 
Генструктураси ва ташкилланиши: прокариот ва эукариотларнинг хромосо-
малари. Рекомбинация, изчилликни (кетма-кетликни) киритиш, транспозон-



лар, плазмидалар ва бактериофаглар. Транскрипция. мРНКнинг ковалент мо-
дификацияси. 
Генетик код. Оқсил синтезловчи тизимнинг асосий компонентлари. Ри-
босомаларда полипептид занжирининг синтези. Полипептид занжирининг 
посттрансляцион модификацияси. Матрицали биосинтез жараёнлари ингиби-
торлари. Прокариот ва эукариотларда генлар экспрессиясининг бошқарили-
ши. 

Download 0.56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling