Ii. Ўқув фанининг мақсади ва вазифаси


Download 0.56 Mb.
Pdf ko'rish
bet3/14
Sana24.06.2023
Hajmi0.56 Mb.
#1654045
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14
Bog'liq
Биокимё-2-курс

 
 
 
 



III. Асосий назарий қисм (маъруза машғулотлари) 
1-мавзу. Моддалар алмашинувига кириш. Биологик мембраналар 
Овқат ҳазмланишининг асосий принциплари. Овқатнинг алмашинадиган 
ва алмаштириб бўлмайдиган компонентлари. Озиқ моддаларининг 
ҳазмланиши ва сўрилиши. Асосий озиқ моддалари функциялари. Модда 
алмашинувини ўрганиш усуллари. Метаболизм, метаболик йўллар ҳақида 
тушунча, метаболизм харитаси. Катаболизм ва анаболизм. Мембраналарнинг 
умумий хусусиятлари: кўндаланг ассимметрия, суюқлик ҳолати ва 
моддаларнинг мембранадан ўтказилиши. Мембраналарорқали моддаларнинг 
ташилиши. 
Мембраналарнинг 
биологик 
вазифалари. 
Мембрана 
рецепторлари. Мембрана орқали сигналларнинг ўтказилиши. 
2-мавзу. Биологик оксидланиш. Катаболизмнинг умумий йўллари 
Тирик хужайрадаги эндергоник ва экзергоник реакциялар. Макроэргик 
моддалар. Электрон ташиш занжири компонентлари. Терминал оксидланиш: 
убихинон, цитохромлар. Цитохромоксидаза. Митохондрияларнинг тузилиши, 
электрон ва протон ташиш занжирининг жойлашиши. Митохондрия мембра-
насининг субстратлари, АДФ, АТФни танлаб ўтказилиши. Оксидланиш би-
лан борувчи фосфорилланиш. Гипоэнергетик холатлар. 
Катаболизмнинг умумий йўллари. Пируватнинг оксидланишли 
декарбоксилланиши. Лимон кислотаси цикли (Кребс цикли). Лимон 
кислотаси циклининг энергетик қиймати.
3-мавзу. Углеводлар алмашинуви 
Овқатнинг асосий углеводлари. Углеводларнинг ҳазмланиши ва 
сўрилиши, бижғиш, сутни кўтараолмаслик. Сўрилган углеводларнинг 
организмдаги тақдири. Гликоген синтези ва парчаланиши, унинг физиологик 
аҳамияти, глюкокиназа ва гексокиназалар таъсири. Глюкоза катаболизми. 
Глюкозанинг аэроб парчаланиши ва унинг физиологик аҳамияти. 
Глюкозанинг анаэроб парчаланиши (гликолиз). Глюкозанинг аэроб ва 
анаэроб парчаланиши ва глюконеогенез бошқарилишининг аллостерик 
механизмлари. Глюкоза парчаланишининг апотомик йўли. Қонда глюкоза 
гомеостазини бошқарилиши. 

Download 0.56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling