Ii. Ўқув фанининг мақсади ва вазифаси


Қон зардоби ва сийдикда сийдикчил миқдорини ферментатив


Download 0.56 Mb.
Pdf ko'rish
bet12/14
Sana24.06.2023
Hajmi0.56 Mb.
#1654045
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   14
Bog'liq
Биокимё-2-курс

4.Қон зардоби ва сийдикда сийдикчил миқдорини ферментатив 
усулда аниқлаш аниқлаш. 
Мақсад: қон зардоби ва сийдикда сийдикчил миқдорини ферментатив 
усулда аниқлашга ўргатиш. 
Мавзуни асослаш: сийдикчил азот тутувчи бирикмаларнинг охирги 
маҳсулоти хисобланади ва жигарда синтезланади. У барча ҳажайра 
мембраналаридан ўта олади ва тўқималарда тарқалади. Буйраклар орқали 
сийдикчил тўлиқ фильтрацияланади, 40-50% эса қайта реабсорбцияланади. 
Унинг миқдори қон зардобида 3,3-6,6 ммоль/л, сийдик орқали бир суткада 
20-35 г/сутка ажралади. Кўпчилик патологик ҳолатларда уларнинг миқдори 
ўзгаради. 


13 
Машғулотни жиҳозлаш: пробиркалар, варипипеткалар, штативлар, 
маҳсус биотестлар, қон зардоби, фотоэлектроколориметр. 
5.Қон зардобида билирубин миқдорини диазореактив ёрдамида 
унификацияланган усулда аниқлаш. 
Мақсад: қон зардобида билирубин миқдорини диазореактив ёрдамида 
унификацияланган усулда аниқлаш ва унинг аҳамиятини ўрганиш. 
Мавзуни асослаш: Билирубин – бу гем метаболити бўлиб, одатда 
организмдан ичак ва сийдик орқали стеркобилин ва уробилин кўринишида 
ажралади. Қон зардобида умумий билирубин 8,6-20,5 мкмоль/л, эркин 
билирубин 1,7-17 мкмоль/л, боғланаган 0-4 мкмоль/л бўлади. Уларнинг қонда 
миқдорини ортиши турли хилдаги сариқликларда кузатилади. Ушбу 
кўрсаткични ўрганиш ва унинг аҳамиятини талабаларга тушунтириш, уларда 
назарий билимларни шакллантириш ва кўникмага эга бўлишга олиб келади. 
Машғулотни жиҳозлаш: пробиркалар, варипипеткалар, штативлар, 
маҳсус биотестлар, қон зардоби, фотоэлектроколориметр.
6.тест таёқчалар ёрдамида сийдикнинг меёрий ва патологик 
компонентларини аниқлаш. 
Мақсад: тест таёқчалар ёрдамида сийдикнинг меёрий ва патологик 
компонентларини аниқлашни ўргатиш. 
Мавзуни асослаш: Диагностик тест таёқчалар скрингда асосан 
қўлланилади. Улар сийдик ажратув тизимлари касалликларини доимий 
назорат қилишда кенг қўлланилади ва буйрак, сийдик таносил аъзолар 
касалликларини экспресс ташхислашда ва даво муолажаларини назорат 
қилишда қўлланилади. Уларнинг ишлаш негизида “қуруқ кимё” усулида 
сифат реакциясига асосланган. 
Машғулотни жиҳозлаш: янги олинган сийдик, кимёвий стан, маҳсус 
тест таёқчалар. 

Download 0.56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling