13
Машғулотни жиҳозлаш: пробиркалар, варипипеткалар, штативлар,
маҳсус биотестлар, қон зардоби, фотоэлектроколориметр.
5.Қон зардобида билирубин миқдорини диазореактив ёрдамида
унификацияланган усулда аниқлаш.
Мақсад: қон зардобида билирубин миқдорини диазореактив ёрдамида
унификацияланган усулда аниқлаш ва унинг аҳамиятини ўрганиш.
Мавзуни асослаш: Билирубин – бу гем метаболити бўлиб,
одатда
организмдан ичак ва сийдик орқали стеркобилин ва уробилин кўринишида
ажралади. Қон зардобида умумий билирубин 8,6-20,5 мкмоль/л, эркин
билирубин 1,7-17 мкмоль/л, боғланаган 0-4 мкмоль/л бўлади. Уларнинг қонда
миқдорини ортиши турли хилдаги сариқликларда кузатилади. Ушбу
кўрсаткични ўрганиш ва унинг аҳамиятини талабаларга тушунтириш, уларда
назарий билимларни шакллантириш ва кўникмага эга бўлишга олиб келади.
Машғулотни жиҳозлаш: пробиркалар, варипипеткалар, штативлар,
маҳсус биотестлар, қон зардоби, фотоэлектроколориметр.
6.тест таёқчалар ёрдамида сийдикнинг меёрий ва патологик
компонентларини аниқлаш.
Мақсад: тест таёқчалар ёрдамида сийдикнинг меёрий ва патологик
компонентларини аниқлашни ўргатиш.
Мавзуни асослаш: Диагностик тест таёқчалар скрингда асосан
қўлланилади. Улар сийдик ажратув тизимлари
касалликларини доимий
назорат қилишда кенг қўлланилади ва буйрак, сийдик таносил аъзолар
касалликларини экспресс ташхислашда ва
даво муолажаларини назорат
қилишда қўлланилади. Уларнинг ишлаш негизида “қуруқ кимё” усулида
сифат реакциясига асосланган.
Машғулотни жиҳозлаш: янги олинган сийдик, кимёвий стан, маҳсус
тест таёқчалар.
Do'stlaringiz bilan baham: