Ii. Ўқув фанининг мақсади ва вазифаси


Лаборатория ишларини ташкил этиш бўйича кўрсатма ва тавсиялар


Download 0.56 Mb.
Pdf ko'rish
bet11/14
Sana24.06.2023
Hajmi0.56 Mb.
#1654045
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   14
Bog'liq
Биокимё-2-курс

Лаборатория ишларини ташкил этиш бўйича кўрсатма ва тавсиялар 
Лаборатория машғулотларида олиб бориладиган лаборатория ишлари: 
1.Глюкометр асбоби ёрдамида қондаги қанд миқдорини аниқлашни 
ўргатиш 
Мақсад: Қонда глюкомерт асбоби ёрдамида глюкоза миқдорини 
аниқлаш
Мавзуни асослаш: Қонда глюкозани миқдорий жиҳатдан таҳлил қилиш 
биокимёвий изланишлар самарасини белгиловчи асосий омиллардан бири 
ҳисобланади. Талабаларни миқдорий таҳлил вазифалари, қоидалари ва 
усуллари билан таништириш, бу усуллар келгусида биологик суюқликларни 
таҳлил қилишни ўрганишга асос яратади. 
Машғулотни жиҳозлаш: спир, пахта, маҳсус тест таёқчалар, 
скарификатор, глюкометр асбоби. 
2.Қон зардоби таркибидаги умумий холестеринни Илька усули 
билан аниқлашни ўрганиш. 
Мақсад: Қон зардобида умумий холестерин миқдорини аниқлаш. 
Мавзуси асослаш: қон зардобида эркин холестерин этерифицирланган 
шаклда бўлади. Қонда унинг меёрий миқдори 120ғ250 мг/дл ёки 312ғ6,5 
ммоль/л ташкил этади. Гиперхолестеринемия турли касалликларда 
кузатилади, асосан атеросклероз ривожланишида аҳамиятли. 
Машғулотни жиҳозлаш: пробиркалар, штативлар, варипипеткалар, 
маҳсус умумий холестеринни аниқлашга мўлжалланган биотестлар, қон 
зардоби, термостат, фотоэлектроколоримерт. 
3.Қон зардобида аминотрансфераза фаоллигини аниқлаш усулини 
эгаллаш. 
Мақсад: қон зардобида аминотрансферазалар фаоллигини аниқлашни 
ўрганиш. 
Мавзуни асослаш: Аминотрансферазалар барча тўқималарда бўлади, 
аммо унинг фаоллиги турли хилдаги тўқималарда турлича. Тиббиётла асосан 
АЛТ ва АСТ аниқланади, чунки улар диагностик аҳамиятга эга. Масалан, 
жигар касалликларида АЛТ миқдори қон зардобида ортса, юрак 
касаллмикларида АСТ кўтарилиши кузатилади. 
Машғулотни жиҳозлаш: пробиркалар, варипипеткалар, штативлар, 
маҳсус биотестлар, қон зардоби, фотоэлектроколориметр. 

Download 0.56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling