Iii б ў л и м миллий иқтисодиёт (макроиқтисодиёт)нинг амал қилиш ва ривожланиш қонуниятлари
Download 194.17 Kb. Pdf ko'rish
|
14-боб. Миллий иктисодиёт (1)
- Bu sahifa navigatsiya:
- ЎЛЧАМЛАРИ. ЯЛПИ МИЛЛИЙ МАҲСУЛОТ ВА УНИНГ ҲАРАКАТ ШАКЛЛАРИ
- 14.1. Миллий иқтисодиѐтнинг қарор топиши ва унинг макроиқтисодий кўрсаткичлари
305 III Б Ў Л И М МИЛЛИЙ ИҚТИСОДИЁТ (МАКРОИҚТИСОДИЁТ)НИНГ АМАЛ ҚИЛИШ ВА РИВОЖЛАНИШ ҚОНУНИЯТЛАРИ 14-боб. МИЛЛИЙ ИҚТИСОДИЁТ ВА УНИНГ МАКРОИҚТИСОДИЙ ЎЛЧАМЛАРИ. ЯЛПИ МИЛЛИЙ МАҲСУЛОТ ВА УНИНГ ҲАРАКАТ ШАКЛЛАРИ Олдинги бобларда биз иқтисодий жараѐнлар ва уларда содир бўладиган муносабатларни умумиқтисодий ва корхоналар даражасида кўриб чиққан эдик. Мазкур бобда иқтисодий муносабатлар макроиқтисодий даражада таҳлил қилинади. Шунингдек, миллий иқтисодиѐт ва унинг макроиқтисодий кўрсаткичлари тавсифи, миллий ишлаб чиқаришнинг натижаси ҳисобланган ялпи ички маҳсулот, унинг таркибий қисмларининг иқтисодий мазмуни ва ҳаракат шакллари ѐритилади. Ялпи ички маҳсулотни ҳисоблаш тизими ҳамда унинг асосий кўрсаткичларини ҳисоблаш усуллари баѐн этилади. 14.1. Миллий иқтисодиѐтнинг қарор топиши ва унинг макроиқтисодий кўрсаткичлари Барчамизга маълумки, ўтмишда Ўзбекистон иқтисодиѐти собиқ иттифоқ иқтисодиѐтининг таркибий қисми ҳисобланиб, уни мустақил миллий иқтисодиѐт деб бўлмас эди. Бизга бир ѐқлама ривожланган пахта яккаҳокимлигига, хомашѐ ишлаб чиқаришга ва бой минерал хомашѐ ресурсларидан назоратсиз, аѐвсиз фойдаланиш асосига қурилган, ѐнилғи, ғалла ва бошқа кўпгина ишлаб чиқариш воситалари, истеъмол товарларининг таъминланиши бўйича марказга қарам бўлган иқтисодиѐт мерос бўлиб қолган эди. Президентимиз И.А.Каримов таъкидлаганларидек, «Ўзбекистон бир ѐқлама иқтисодиѐтга – марказга бутунлай қарам, издан чиққан иқтисодиѐтга эга бўлган» 1 мамлакат эди. Лeкин, энг ѐмoни Ўзбeкистoн иқтисoдиѐти, aсoсaн, xoмaшѐ тaйѐрлaшгa йўнaлтирилгaни, бирѐқлaмa ривoжлaниш ҳисoбидaн мўрт вa нoчoр ҳoлгa тушиб қoлгaн бўлиб, иқтисoдиѐтгa, экoлoгия вa aҳoли гeнoфoндигa ҳaлoкaтли таъсир ўткaзaдигaн пaxтa яккaҳoкимлиги юртимиздaги вaзиятни жaр ѐқaсигa oлиб кeлиб қўйгaн эди. Бунинг oқибaтидa улкaн тaбиий, минeрaл-xoмaшѐ, мeҳнaт вa инсoн сaлoҳиятигa эгa бўлишигa қaрaмaй, рeспубликaмиз сoбиқ СССРдa aҳoли турмуш дaрaжaси, ижтимoий вa гумaнитaр сoҳaлaр ривoжи бўйичa oxирги ўринлaрдaн биридa турaр эди 2 . 1991 йил сентябридан буѐн ўтган қисқа давр мобайнида иқтисодий мустақилликни қўлга киритиб, мамлакатимиз ҳудудидаги барча табиий, 1 Қаранг: Каримов И.А. Ўзбекистон XXI асрга интилмоқда. Т.: «Ўзбекистон», 1999, 6-бет. 2 Ўзбекистоннинг 16 йиллик мустақил тараққиѐт йўли. Президент Ислом Каримовнинг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси, Вазирлар Маҳкамаси ва Президент Девонининг Ўзбекистон мустақиллигининг 16 йиллигига бағишланган қўшма мажлисидаги маърузаси // Халқ сўзи, 2007 йил 31 август. 306 минерал хомашѐ бойликлардан, бутун иқтисодий ресурслар ва қувватлардан ўз халқимиз ва унинг келажаги манфаатлари йўлида фойдаланиш имкониятига эга бўлдик 1 . Янги энергетика, машинасозлик ва бошқа саноат тармоқларининг вужудга келиши, кўплаб йирик иншоотлар, корхоналар, завод ва фабрикалар қурилганлиги, ѐнилғи ва ғалла мустақиллигига эришилганлиги иқтисодиѐтдаги таркибий ўзгаришлар, модернизациялаш, янгилаш, диверсификациялаш, изчил ўсиш суръатлари миллий мустақил иқтисодиѐтни мустаҳкамлаш сари ҳаракат натижаларидир. Мамлакатимизда мустақил амал қиладиган бозор иқтисодиѐтининг қатор инфратузилмалари: савдо, бозор, биржа, молия, банк, кредит, солиқ, суғурта, божхона тизимлари ва бошқа қатор функционал иқтисодиѐт тармоқлари барпо этилди. Шундай қилиб, Ўзбекистонда эркин, замонавий бозор муносабатларига асосланган янги, мустақил ривожланаѐтган, ўз халқи, миллати манфаатларига хизмат қиладиган миллий иқтисодиѐт шакллантирилди. Миллий иқтисодиѐт кўплаб ўзаро боғлиқ иқтисодий унсурлардан иборат бўлган мураккаб иқтисодий тизимни намоѐн этади. Мазкур унсурлар ўртасидаги амалда таркиб топган муносабатларнинг бутун мажмуи иқтисодиѐтнинг таркибий тузилмасини тавсифлаб беради. Download 194.17 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling