Iii б ў л и м миллий иқтисодиёт (макроиқтисодиёт)нинг амал қилиш ва ривожланиш қонуниятлари


-чизма ЯММ ва ЯИМ ўртасидаги таркибий нисбатлар


Download 194.17 Kb.
Pdf ko'rish
bet6/17
Sana24.06.2023
Hajmi194.17 Kb.
#1653612
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   17
Bog'liq
14-боб. Миллий иктисодиёт (1)

14.2-чизма
ЯММ ва ЯИМ ўртасидаги таркибий нисбатлар 
Мамлакат ичидаги ишлаб чиқариш 
Чет эллардаги 
миллий
корхоналар
маҳсулоти 
Хорижий
корхоналар
маҳсулоти 
Миллий
корхоналар
маҳсулоти 
4 трлн.сўм 
24 трлн.сўм 
6 трлн.сўм 
Демак, чизмадан кўринадики, мамлакат ЯММ 30 трлн. сўмни (М
2
ва М
3
шартли рақамлар йиғиндиси), ЯИМ эса 28 трлн. сўмни (М
2
ва М
1
шартли 
рақамлар йиғиндиси) ташкил этади. 
ЯММ ва ЯИМ ўртасидаги фарқ у қадар аҳамиятли эмас. Бу фарқ 
ривожланган мамлакатларда ЯИМнинг ±1%ни ташкил этади. БМТ статистика 
хизмати асосий кўрсаткич сифатида ЯИМдан фойдаланишни тавсия этади. 
Яқин вақтларга қадар АҚШ ва Японияда ЯММ кўрсаткичи қўлланилар эди, 
эндиликда бу мамлакатлар ҳам ЯИМ кўрсаткичини қўллай бошладилар. 
М

М

М

ЯИМ 
ЯММ 


311 
Ҳозирги пайтда Ўзбекистонда ялпи ички маҳсулот кўрсаткичи ҳисобга 
олинмоқда. Шунинг учун биз бундан кейинги ўринларда ялпи ички маҳсулот 
тўғрисида сўз юритамиз.
Жумладан, 2008 йилда мамлакатимиздаги ялпи ички маҳсулотнинг 
номинал ҳажми 36839,4 млрд. сўмга етиб, унинг ўсиш суръатлари 9 фоизни 
ташкил этди
1
.
Олиб борилган таркибий ўзгаришлар натижасида саноатнинг ялпи ички 
маҳсулотдаги улуши 2000 йилдаги 14,2 фоиз ўрнига 2008 йилда 22,3 фоизни, 
хизматлар кўрсатиш соҳасининг улуши 37,2 фоиз ўрнига 43,3 фоизни ташкил 
этди. Қишлоқ хўжалигида эса аксинча – бу кўрсаткич пасайиб, 30,1 фоиздан 
19,4 фоизга тушди (14.1-жадвал). 
14.1-жадвал
Ялпи ички маҳсулотнинг ишлаб чиқариш таркиби, фоизда
Кўрсаткичлар 
Йиллар 
2000 
2001 
2002 
2003 
2004 
2005 
2006 
2007 
2008 
Саноат 
14,2 
14,1 
14,5 
15,8 
17,5 
20,7 
22,1 
24,0 
22,3 
Қишлоқ хўжалиги 
30,1 
30,0 
30,1 
28,6 
26,4 
25,0 
24,0 
21,7 
19,4 
Қурилиш 
6,0 
5,8 
4,9 
4,5 
4,8 
4,9 
5,1 
5,5 
5,6 
Хизматлар соҳаси 
37,2 
38,2 
37,9 
37,4 
37,2 
38,4 
39,5 
39,4 
43,3 
Соф солиқлар 
12,5 
11,9 
12,6 
13,7 
14,1 
11,0 
11,1 
9,5 
9,3 
Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси маълумотлари. 
Миллий ишлаб чиқаришнинг ялпи ҳажмини тўғри ҳисоблаб чиқиш учун 
мазкур йилда ишлаб чиқарилган барча маҳсулот ва хизматлар бир марта ҳисобга 
олиниши зарур. ЯИМ ҳажмини топишда сотилган ва қайта сотилган 
маҳсулотларни кўп марта ҳисобга олишларни бартараф қилиш учун, 
иқтисодиѐтнинг барча тармоқларида яратилган қўшилган қийматлар йиғиндиси 
олинади. 

Download 194.17 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling