Iii-мавзу


Мулкчиликнинг турли шакллари ва уларнинг иқтисодий мазмуни


Download 380 Kb.
bet6/15
Sana20.12.2022
Hajmi380 Kb.
#1037104
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   15
Bog'liq
Ergashev E.Q Kurs ishi

Мулкчиликнинг турли шакллари ва уларнинг иқтисодий мазмуни.
Бозор иқтисодиёти мулкчилик шаклларининг хилма-хил бўлишини талаб қилади, чунки товар муайян мулк объекти бўлгандагина олди-сотди қилинади. Ўзбекистон Республикаси Конституциясида ҳам: «Бозор муносабатларини ривожлантиришга қаратилган Ўзбекистон иқтисодиётининг негизини хилма-хил шакллардаги мулк ташкил этади», деб таъкидланади.
Жамият ривожининг ҳозирги босқичида бу мулк ўз ичига давлат мулкидан ташқари, ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатиш ва матлубот соҳаларидаги жамоа мулкининг хилма-хил турларини, ижтимоий ташкилотлар мулкини, уй хўжалиги ва шахсий томорқа хўжалиги ҳамда якка тартибдаги меҳнат фаолияти билан боғлиқ бўлган меҳнаткашларнинг шахсий мулкини, ташқи иқтисодий муносабатлар соҳасидаги аралаш мулк шаклларини ва хусусий мулкларни олади.
Шу сабабли «Ўзбекистон Республикасининг мулкчилик тўғрисида»ги қонунида турли-туман мулклар қуйидаги мулк шаклларига киритилади: давлат мулки, жамоа мулки, хусусий мулк, шахсий мулк, аралаш мулк.
Қуйидаги 2-чизмада турли мезонлар асосида мулкчилик шаклларининг таснифланиши келтирилган.

Мулкчилик шакллари






Хусусий мулк –

айрим кишилар ва гуруҳларга тегишли бўлган ҳамда даромад топишга қаратилган мулк
Жамоа мулки -

неъматларнинг муайян мақсад йўлида айрим жамоаларга бирлашган кишилар томонидан биргаликда ўзлаштирилиши
Давлат мулки -
неъматларнинг давлат томонидан ўз вазифалари бажариши учун ўзлаштирилиши








Аралаш мулк –
турли мулк шакллари синтезидан ташкил топиб, неъматларнинг шунга мувофиқ тарзда ўзлаштирилиши


Download 380 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   15




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling