Ииновацион педагогика тушунчаси


Download 1 Mb.
Pdf ko'rish
bet20/79
Sana03.09.2023
Hajmi1 Mb.
#1672442
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   79
Bog'liq
pedagogik innovatsiya asoslari

Биринчи қадам.
Муаммони йириклаштириш ва белгилашдан 
иборат. Ҳозирги замон адабиѐтларида, муаммони белгилаш ѐрдамида 
ахборотлар тўплаш мумкин: анъанавий усул ѐрдамида (дарсларга 
кириш, суҳбатлар, анкеталар ўтказиш ва ҳ.к.); муаммолар ифодаланган 
махсус карточкалардан фойдаланиш йўли билан; жамоа бўлиб, 
муаммоларни йириклаштириш ва белгилаш орқали масалан, семинар, 
турли йиғилишлар, ҳатто педагогик кенгашлар ўтказиш йўли билан 
амалга ошириш анча самарали натижа бериши мумкин. 
Шуниси эътиборга лойиқки, ушбу йиғилишни четдан келган 
мутахассис олиб боради ва у мазкур мактаб муаммосини белгилаб бера 
олмайди, балки ушбу тадбирни ташкил этиш ва уни белгиланган 
тартибда бошқариб боради. Олиб борувчи ҳар бир иштирокчига 
мурожаат қилиб, унинг мустақил тарзда баѐн қилган муаммосини 
алоҳида эътиборга олади. Ҳар бир иштирокчи фақат биттадан ўзининг 
муаммосини айтади, кейин навбатдаги иштирокчига сўз берилади. Бу 
ҳолат ―муаммони‖ белгилаш якун топгунча давом этади. Одатда бундай 
жараѐнлар шаҳар мактабларида 1-1,5 соат давом этади. Бунинг учун 
иштирокчиларга тахминан қуйидагича эсталикни тавсия этиш мумкин. 
Муаммонинг қўйилиши (эсталик) 
1. Муаммо деганда мавжуд ва хоҳиш ўртасидаги 
муносабатлар 
тушунилади 
ва 
бирон-бир 
нарсани 
етишмаѐтгани, 
йўқлиги, 
қарама-қаршилиги 
ѐки 
қийинчиликлар англаб етилади. Масалан, кадрлар етишмовчилиги 
йўқ, балки бирон-бир нарсани бажаришда нимани йўқлиги учун 
бажарилмайди. 
2. Ким учун ва қандай муаммолар мавжуд? 
3. Кимни 
у 
безовта 
қилаяпти? 
Ким 
уни 
бажаради? 
Қийинчиликларни келиб чиқиш сабаблари ва унинг оқибатлари 
нимада? 


34 
4. Вазифа даражасини олиб чиқувчи муаммони шакллантириш 
(нимани енгиш керак? нимага суяниш мумкин?) 
5. Таълим муассасасининг ―муаммоли майдони‖ схемасини 
чизинг.

Download 1 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   79




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling