Ииновацион педагогика тушунчаси


-онгсизликда ишга эътибор бериш


Download 1 Mb.
Pdf ko'rish
bet76/79
Sana03.09.2023
Hajmi1 Mb.
#1672442
1   ...   71   72   73   74   75   76   77   78   79
Bog'liq
pedagogik innovatsiya asoslari

-онгсизликда ишга эътибор бериш. Агар муаммо диққатнинг 
марказида жойлашмаса ҳам миянинг онгсиз қисми унинг устида 
ишлайди. Айрим ғоялар бир ойда чиқиб қолса ҳам уларни вақтида 
эслаб қолиш керак ҳамда тушунтириб, жойлаштириб қўйиш ва улардан 
мақсадли фойдаланиш лозим; 
-баҳолашдан четда юриш. Бу ҳам ўқувчиларнинг ғоялар 
оқимини кенгайтириш, муаммонинг устидан эркин фикрлашига кўпроқ 
вақт ва эътибор беришга имконият беради. Ўқувчиларга ижодий 
изланиш ва янги тасаввур боғланишларининг топилиши учун метафора 
ва ўхшатишларни ишлатилишига имконият бериш ҳисобига кенгаяди. 
Ўрта ва олий мактабларда ихтиролар билан ишлаш, образли 
тафаккурга чақириш, образларнинг яратилишида ва уларни англашига 
йўналтиришда спонталликнинг бирлашувини киритади;
-ақлий машқлар имкониятини бериш. Бошқа ҳолатларда 
ўрганиш учун ўқувчиларга машқлар берилади, сабаби-ечимни топиш 


124 
ҳолатида улар буни ўзгача ҳис этади, ўзини йўқотишга йўл қўймаслик; 
-тасаввурнинг фаоллигини қўллаб-қувватлаш. Бу ижодий 
ўйлашнинг асоси ҳисобланади. Тасаввурни, ҳаѐлни ўз жойига қўйиш, 
уларни назорат қилиш, ички озодалик, тартиб яратиб бўлинганидан 
сўнг ҳамма гаплар мулоҳаза қилинади; 
-Ўзлаштиришни ривожлантириш, сезиш, ўзлаштиришни 
кенгайтириш ва тўлдиришларни кучайтириш.  
11.Ўқувчиларга уларнинг ижодий фаолиятидаги маъносини 
умумий йўналишларини англашга ѐрдам бериш, ўз имкониятларнинг 
ривожланишини билиш. Бундай тушунчасиз ижодий фаолиятни 
кучайтирадиган машқлар ўйин сифатида ўзлаштирилади. 
Юқорида санаб ўтилган маслаҳатлар эркин мулоқотда, фикр-
алмашувда, ижодий баҳслашувда экспериментал иш жараѐнида бўлиб 
ўтиши мумкин. Машғулотларнинг ташкил этувчи шарт-ўқувчиларни 
ижодга шахсий киритиши экан. Шундай таълим, билим, идрокларни 
шахсият соҳасининг шаклланишига киритади, юқори синф ўқувчилари 
очиқ, ўзлаштириш ва бошқа нуқтаи назарини тушуниши учун 
қобилиятларни ривожлантиради.
Мисол учун қобилиятлар ривожланишининг натижасини кўриб 
чиқамиз: «Шуни кўриб ўтиш керакки, ҳозир нималарни мулоҳаза қилса, 
уни ҳаммасини тушунармикан..? Нимага у ўз қарашига мени 
ишонтирмоқчи?». Менимча: «маълумотларим етарли эмас: етмаган 
тўла-тўкисларни билиб олсам, яхши бўлади... У ноҳақ деб айтяпманми 
ѐки очиқчасига ўз муносабатимни билдиряпманми? Бу ҳолда мен 
ишончлироқ тарзда ўз фикримни ўзгартиришим керак». Ўқувчиларда 
ижодий фикрлашни ривожлантириш методларини ва мазмунини 
дидактик излаш билим ва усулларни шакллантиришга олиб келди. 
Шундай тадқиқий мўлжал ўқув жараѐнига педагогик ѐндашувни ўзига 
хос тарзда йўлга қўйишни тақозо этади. Бу эса ўз ўрнида таълимнинг 
мақсади ѐш ўқитувчиларда янги тажриба, касбий – тадқиқий 
фаолиятда янги билимлар билан қуролланишни, ролли ва ўхшатиш 
каби моделлашларни ўзлаштириш имкониятини яратади. 
Болалар томонидан мазмунан маълумотларни ўзлаштириши билан 
боғлиқ бўлган аниқ шаклларга мурожаат қиламиз. Таьлим 
моделларининг мисоллар орасида биз муаммоларни тизимли ечим
асосида ижобий изланишнинг ташкиллаштиришни баҳслашув ва 
дидактик ўйинларини ажратамиз. Санаб ўтилган моделлар орасида 
биз дидактик ва ролли ўқув ўйинларига алоҳида эътибор қаратамиз. 
Дидактик ўйинлар методикасининг асосийлари уларнинг тизимида 
ўрнатилган 4 босқични ажратса бўлади. 
Ориентация – ўрнатиладиган мавзунинг тасаввури, ўхшатилиши 


125 
ва унинг қоидалар характеристикаси, ўйин мулоҳазаларининг баѐни, 
ўйин ўтказишда унинг саҳналаштириши, ўйин мазмунининг 
деталларини ишлаб чиқариш катта аҳамиятга эга. Саҳна – бу ўйиннинг 
ташкилий ва сюжетли схемаси, умумий режаси экан.
Саҳна одатда ўз ичига шундай билимларни киритади: қийин 
ҳолатнинг тасвири, ўйин атрибутлари: ўйин ҳаракатларининг ўйин 
қатнашувчиларнинг 
репертуарини 
ишлаб 
чиқариш; 
ўйин 
қатнашувчилар учун методик кўрсаткичларни яратиш. 
1. Педагогик фаолиятдаги психологик тўсиқлар нималардан 
иборат? 
2. Когнитив ва регулятив психологик тўсиқлар ҳақида нималарни 
биласиз? 
3. Ҳимояланишнинг қандай турлари мавжуд? Уларнинг хусусияти 
қандай? 
4. Идентификация –инсон хулқини ўзлаштиришда қандай аҳамият 
касб этади. 
5. Ижодий тўсиқларни педагогик тўсиқлардаги ўрни нимадан 
иборат? 
6. Янгилик киритишга қаршилик билдирувчи қандай сабаблар 
мавжуд? 

Download 1 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   71   72   73   74   75   76   77   78   79




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling