123
чиқаришда қатнашмаганлар.
3. Жамоа анъаналарини эътиборга олмаслик ва ўз ишининг
одатий усулига риоя қилиш.
4. Янги усулларга субъектив муносабат ва қўрқув, статусни
йўқотиш хислари.
5. Иш ҳажмининг кўпайиши раҳбар ўқитувчилар
фаолиятида
ўзгаришларни режалаштирмаслиги оқибатида қўрқиш пайдо бўлади.
6. Янгилик киритувчи ташаббускор одам ҳурмат ва ишончга эга
бўлмаса. Афсус, кўпинча ўқитувчилар лойиҳага эмас,
унинг
муаллифига қарайди. Агар бу инсоннинг ҳурмати паст бўлса, педагог
унинг қадрлигига қарамай, бу одамга ишончсизлиги унинг ғоясига
ўтказилади. Ўқитувчи ижодкорлигини шахсиятнинг ахлоқий
муносабатига қараб мулоҳаза қилиш мумкин.
Агар ижодий фаоллик
асоссиз ва мавжуд қадриятларга эътиборини қаратмаса, демак бу
фаоллик жуда хавфли. Ёш ўқитувчининг
билим бериши ва касбий
фаолиятида ижодий ривожланиши учун кўп вариантли ечимларга олиб
борувчи машқларни топмаганлар. М.В.Клариннинг «Чет эл педагогик
изланишларда таълимотнинг педагогик моделлари» монографиясида
юқори синф ўқувчилар билан дарсларни
ташкиллаштириш асосига
қўйилган қуйидаги масалалар тақдим этилади:
-ижодий
яратишларда
ички
тўсиқларни
йўқотиш.
Ўқувчилар ижодий изланишга тайѐр бўлса, уларга ўқувчилар ва
ўқитувчилар билан ўзаро муносабатларда ўзида ишончни ўрнатишга
ѐрдам бериш лозим. Улар қабул қилинадими ѐки улар устидан
куладими, лекин ушбу хавотирланишга йўл қўймаслик керак. Улар хато
қилишдан кўрқмаслиги лозим;
Do'stlaringiz bilan baham: