Ииновацион педагогика тушунчаси


Download 1 Mb.
Pdf ko'rish
bet72/79
Sana03.09.2023
Hajmi1 Mb.
#1672442
1   ...   68   69   70   71   72   73   74   75   ...   79
Bog'liq
pedagogik innovatsiya asoslari

Стереотип – (юнонча stereos - қаттиқ, кенг, фазовий) ўзлашма 
қўшма сўзларнинг биринчи қисми. Қаттиқ, қатъий маъносини 
(масалан, стереотип) билдиради 
лекин еча олса бўладиган мотивациядир ва бу жараѐн ўқитувчиларда 
омадсизликларни енгиш усули бўлиб хизмат қилади. Кўпинча 
психологик тўсиқни ифодалашда «марказлаштириш» тушунчасини 
ишлатадилар. Бу тушунча одатда педагогик жараѐн қатнашувчилари 
қизиқишларининг мазмуний босқичларини кўрсатади. Қатнашувчининг 
шахсий марказлашуви аниқланади. Ўқитувчилар марказлашувининг 
раҳбарият қизиқишлари, ота-оналар қизиқишлари, касбдошлари 
қизиқишлари, ўқув-фанлар қизиқишлари, ўқувчилар қизиқишлари 
билан боғлиқлигини эътиборга олишни тақозо этади. Янги ўқитувчи 
ўзининг диққат-эътиборини бир жойга жалб этиши ҳамда ўз 
кечинмалар ва хулқига диққат қилиши керак. Ёш ўқитувчи 
янгиланишга мардона интилади, агар ўзининг ишонганига ѐрдам 
беришларига ишонса. Янги ўқитувчининг қизиқишлари, кечинмалари 
самарали иш усулларига қаратилган. Тажрибаси кўпроқ, ижодкор 
ўқитувчилар фаолияти ўқувчилар қизиқишига марказлашган. Ўқувчини 
тушунишига ѐрдам берувчи, у билан мулоқот ўрнатиш, унинг 
ривожланишига ѐрдам беришга қаратилган янгиланишлар ўқитувчини 
қизиқтиради. Қуйидаги ҳолатда ўқитувчи фаолиятининг марказланиши 
фақат ўқувчиларга маълум бир мазмунни етказиш учунгина эмас
балки биргаликдаги ижодий изланиш ва ўқувчи шахсиятининг ўсиб 
боришига қаратилган.
5. Илгарироқ кўрсатилган педагогик тўсиқларга ижодий 
тўсиқларни киритса бўлади: 
1. Бошқа одамларга ўхшаш, улардан ўз мулоҳазаларида, 
хулқларида фарқланмасликка интилишда, ижоддан устун бўлишда, 
конформизмга иштиѐқ. 


120 
Конформизм (лот. conformis- ўхшашлик, мос келишлик
мослашувчанлик) – шахснинг хулқ-атворини ва фикр-
мулоҳазасини бошқа одамларнинг талабларига, хулқига мос 
тушиши учун уларга мослаштиришга қаратилган мойиллиги. Ушбу 
тушунча психология фанида 2 хил мазмунда: 1) шахс-хулқ 
атворининг гуруҳ ѐки жамоа билан ҳам ички, ҳам ташқи 
жиҳатдан мос келиши; 2) шахс хулқ-атворининг гуруҳ ѐки жамоа 
билан ташқи томондангина мос бўлиб, ички томондан эса унинг 
тутган йўлига қарама-қарши фикрда қолиши қўлланилади

Download 1 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   68   69   70   71   72   73   74   75   ...   79




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling