114
Фрустрация (лотинча frustration-алданиш,
режаларнинг
барбод бўлиши)-муаммони ҳал қилиш ѐки мақсадга эришиш
йўлидаги фаолиятни издан чиқарувчи руҳий ҳолат. У
кишининг
мақсадга эришиш йўлида учрайдиган,
объектив равишда енгиб
бўлмайдиган ѐки субъектив равишда шундай
туюладиган
қийинчиликлар
туфайли содир бўлади.
Инсоннинг ташқи ва ички муҳитидан келиб чиқувчи
маълумотларнинг ҳаммаси қадриятлар ва тўсиқлар
тизими томонидан
кузатилади. Психологияда психологик тўсиқларни одамга маълум бир
ҳаракатни муваффақиятли бажаришга халақит қилувчи ички тўсиқлар
(истамаслик, қўрқув, ўзига ишонмаслик ва ҳоказо) деб тушунилади.
Психологик қаршиликлар йиғиндисини ҳимояланиши
учун ишлатилиб,
ташқи муҳитнинг турли хил аксларини яратамиз. Ҳар бир одам ташқи
ахборотлар йиғиндисидан унинг руҳий ҳаѐти билан ҳеч қандай қарши
чиқувчиларни киритмай, ўзгартириладиган маълумотни танлайди.
Лекин дунѐ ҳақидаги бу тасаввурнинг сақланиши анчагина фикрлаш
ижодий жараѐнига тўсиқ бўла олади. Шунинг учун кириб келувчи янги
маълумотларни бузувчи, ҳимоялашнинг
таъсиридан ишончни озод
қилиш деган масала келиб чиқади.
Қадимдан янги ва номаълум ҳодисалар одамларда хавотир,
қўрқув туғдирган. Демак, салбий жинсларнинг пайдо бўлиши билан,
индивидуал ва жамланган онгларнинг стереотип бўлишини ҳаѐт тарзи,
инсонларнинг қизиқиши ва одатларига қарашли бўлган инновациялар,
уларда кўнгилсиз таассуротларни пайдо қилиши мумкин. Бу ҳол
ҳаѐтий эҳтиѐжларнинг хавфсизлик, ҳимояланиш, ўзини ҳаѐтда топиши
билан боғлиқ.
Фрустрацияга олиб борувчи шароитлар сифатида
Do'stlaringiz bilan baham: