Ииновацион педагогика тушунчаси


Педагогик инновацияларни танлашда амалий иш олиб


Download 1 Mb.
Pdf ko'rish
bet13/79
Sana03.09.2023
Hajmi1 Mb.
#1672442
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   79
Bog'liq
pedagogik innovatsiya asoslari

4. Педагогик инновацияларни танлашда амалий иш олиб 
борувчи «Педагогик технологиялар маркази»: 
­ маълумотнинг йўналишини аниқлайди; 
­ жорий қилиш ва қўллашда илмий-методик жиҳатдан ѐрдам 
беради; 
­ методик қўлланма, дастур ва методик тавсияларни нашрга 
тайѐрлайди ва педагогик матбуотга узатади; 
­ рейтинг тизими, ўқувчиларни мактабгача тайѐрлаш,
Давлат таълим стандартларини жорий қилишдаги илғор тажрибалар 
мажмуасини яратади; 
­ хорижий давлатлардаги таълим соҳасидаги тажрибаларни
ўрганади, таққослайди ва тавсиялар тайѐрлайди; 
­ амалиѐтга татбиқ қилувчиларни ўқитади, малакасини оширади, 
тажриба алмашув ишларини ташкил қилади; 
­ педагогика соҳасидаги олимлар, илмий изланувчилар билан 
ҳамкорлик ишларини олиб боради
­ инновацияларнинг қўлланилишини динамик равишда кузатиб 
боради; 
­ инновацияга 
оид Республика илмий-амалий кенгашлар 
йиғилишлар ва конференциялар ўтказади;
­ малака ошириш институтлари, туман методика ва мактаб 
педагогик кенгашларини янги ахборотлар билан таъминлаб боради. 
Педагогик инновацияларни қўллаш билан уни тўплаб, илмий 
жиҳатдан хулосалар тайѐрловчи бўғин ўртасидаги «Педагогик 
матбуот» асосан нашр ишлари, оммалаштириш, кенг педагогик 
жамоалар, илмий-педагогик ходимларга уларни етказиш, уларнинг 
таклиф ва мулоҳазаларини олиш, тажриба-синов хулосалари асосида 
инновацияларни янада такомиллаштириш ишлари билан шуғулланади.
Ўйлаймизки, таълим технологияси ва педагогик инновацияларга 
бундай тизимли ѐндашув Давлат таълим стандартларини амалга 
оширишда ўз самарасини кўрсатади. 
1. Қандай компонентлар дидактикани ўргатиш ва ўрганишда 
алоҳида аҳамият касб этади? 
2. Таълим тизимининг янги бўғинларида давлат таълим 
стандартларининг ўрни нимадан иборат? 
НАЗОРАТ САВОЛЛАРИ
 


22 
3. Таълимни бошқариш тизимида ташкил қилинган янги 
бўғинларнинг вазифалари нималардан иборат? 
4. Инновацион янгиликларни тўпловчиларнинг вазифалари 
нималардан иборат? 
5. Педагогик инновацияларни тўплаш ва қўлловчилар ўртасидаги 
асосий бўғиннинг вазифалари қандай? 

Download 1 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   79




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling